Sevara Urinbayeva
2.47K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Оммавий қабуллар давом этмоқда

Мирзо Улугбек марказий боғида Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг масъул шахслари томонида Яшнобод, Миробод, Юнусобод ва Мирзо Улугбек туманлари аҳолиси учун оммавий қабуллар ўтказилди.

Оммавий қабулларда адлия вазири уринбoсари М. Икрамов ҳам иштирок этди.

Кабуллар давомида жами 31 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 11 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ҳамда 17 нафар фуқароларнинг мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида қабул қилиб олинди.

@adliyangiliklari
Навоий вилояти адлия бошқармасида ҳам ёш ходимларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида фаолият юритаётган ходимларининг 45 фоизини 30 ёшгача бўлган кадрлар ташкил этади. Уларни қўллаб-қувватлаш, иш шароитларини замон талабларига мослаштириш, ташаббусларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир аввалида ота-оналар бинода ходимлар учун яратилган ана шундай шароитлар ва мавжуд имкониятлар билан таништирилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

🖋 БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келади.

Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.

Адлия вазирлиги сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан муборакбод этади.

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
3 Май -Бутунжаҳон матбуоти (сўз) эркинлиги куни

Матбуот ва сўз эркинлиги учун хормай толмай курашаётган, уни амалда таъминлаш йўлида хизмат қилаётган барча соҳа вакилларини табриклайман

Қаламингиз фақат ҳақиқат учун ижод қилсин !
#Эълон

Бугун, 4 май куни АОКА да брифинг режалаштирилган:

Мавзу: Сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари

▫️ Вақти: 14:00
▫️ Жойи: АОКА мажлислар зали
▫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@adliyangiliklari
#Адлия_брифинги

Бугун, 4 май куни АОКА да брифинг ўтказилди.

Мавзу: Сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари

Батафсил 👉https://youtu.be/_OfOY2AyuOU
Ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволига жавоб бермаса қонун бўйича қандай чора кўрилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева ахборот олиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалар тўғрисида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

Бирор ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволларига жавоб бермаса ёки тўлиқ жавоб бермаса ёки умуман саволга мос бўлмаган жавоб берилса қонун бўйича қандай чора кўрилади?

🔰Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик - БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
〰️〰️〰️〰️

Тасдиқланмаган ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик қандай?

“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида ”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шарт.

🖇 Ушбу Қонуннинг 15-моддасида журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган.

⚖️ Журналист туҳмат ва ҳақоратдан иборат ахборот берганда Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Суд жараёнига журналист аралашуви мумкин эмас. Бу қонунда тақиқланган. Шунингдек, воқеа ҳақида суд қарори кучга кирмай туриб ёзиш, ОАВда эълон қилиш ҳам мумкин эмаслиги белгиланган. Суд қарори кучга киргунга қадар эса долзарблик йўқолади. Суд жараёни тафсилотларини ёритиш мумкинми? Бунда қандай меъёрлар белгиланган?

Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Суд жараёнига, нафақат, журналист, ташқаридан ҳеч кимнинг аралашуви мумкин эмас. Судлар фаолияти дахлсиздир.

🖇 Бироқ бу суд жараёнини кузатиш ёки ёритиш мумкин эмас, деган маънони билдирмайди. Ёритиш – бу ҳали жараёнга аралашиш, дегани эмас.

🔎 Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига кўра барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади (ёпиқ суд жараёнлари бундан мустасно).
Фақат суд жараёнида аудио вавидеоёзувларни амалга ошириш учун суд мажлиси раиси (судья)дан рухсат олиш керак.

📢 Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда ОАВ ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек, процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.

📝 Суд жараёнларини ёритишда ахборотнинг ҳаққонийлиги, холислиги принципларига ҳамда айбсизлик презумпциясига амал қилиниши шарт.

✔️ Шу билан бирга, журналист суд жараёнини ёритаётганда шахсий фикр-мулоҳазалар, турли изоҳлар ва шарҳлардан холи маълумот бериши, жараённи фақат суд хроникаси тарзида ёритиши керак.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Adliya_aralashgach

Жорий йилнинг 11 март куни Пастдарғом туман адлия бўлимига тумандаги “Қатортерак” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Файзиева ва бошқалар туман МТБга қарашли 2-сон махсус МТМда ишлаганлиги ва ушбу муассаса томонидан компенсация ва охирги ҳисоб-китоб пуллари тўлаб берилмаганлигини билдириб, ушбу тўловларни ундириб берилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#ЭЪЛОН

Эртага, 5 май куни соат 11:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади.

Мавзу: "Конституциявий суд тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун мазмун-моҳияти
ва аҳамияти
".

👉 Ушбу матбуот анжуманларига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

📲 Матбуот анжуманлари трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди

Мавзу: "Конституциявий суд тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва янгиликлари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.

https://youtu.be/8_lVD4HeRi4
#Adliyafaxriylarniqadrlaydi

Икромжон Исроилович Бердиқулов 1957 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган.1995 йилдан 2002 йилгача Навоий вилоятида адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Икромжон ака болалик йилларини хотирлар экан, аялари тўғри сўз ва адолатпарвар бўлганликлари, ўзларининг феълидаги ана шу фазилатлар оналаридан мерос эканлигини ёд этди. Ўқувчилик чоғидан билмга чанқоқ йигит кундалигида, талабалик даврларида ҳам “5” дан бошқа баҳо бўлмаган.

И.Бердиқулов 1985 йилда Москва давлат университетининг юридик йўналишини тамомлагач Россия федерацияси Владимир вилояти, Гороховетцк туманида прокурор терговчиси лавозимида фаолиятини бошлаган.Куч-ғайратга тўлган асосий йиллар прокуратура ва адлия органлари тизимида ўтди.

Оила бошлиғининг доимо ишда бўлиши, хонадон бекасига катта масъулият юклаши табиий. Устознинг рафиқалари Ижозат опа Бердиқулова ҳам бу борада алоҳида вазифалар топширилган.

— Ўқиш, билм олиш бизнинг оилада биринчи ўринда турган. У киши кечгача ишда бўлсалар ҳам болаларнинг тарбиясини назоратда тутганлар. Болалар дадаларини кўп кўмаган бўлсаларда, топшириқларини ҳар куни олиб туришган. Уйимизда мактаб доскасига ўхшаш доска бўларди. У киши ҳар куни саҳарлаб туриб, шу доскага болалар учун турли фанлардан топшириқлар ёзиб кетардилар.Топшириқни бажаришни назорат қилиш менинг зиммамда бўлган.Баҳонада ўзим ҳам кўп нарсани ўрганиб олганман.Одатда ишдан қайтганларида болалар ухлаб қолишарди. Кейин эса менинг иштирокимда бажарилган вазифаларни қабул қилиб олардилар.Ҳаммамиз ўқиганмиз.Ҳозирда минг шукурки мевасини кўраяпмиз, — дейди Ижозат опа Бердиқулова.

Бу оилада икки нафар қиз фарзанд улғайди. Бугунги кунда уларнинг иккаласи ҳам олий маълумотли юрист. Ота касбининг давомчилари. Набиралар ҳам улғаймоқда. Икромжон ака эндиликда уларни ҳам жамиятга фойдаси тегадиган шахс бўлиб тарбия топишлари учун жон куйдирмоқдалар. Инглиз ва рус тилларида бийрон сўзлашишни бошлаган набиралар олдида уялиб қолмаслик учун меҳрибон бобо инглиз тилини ўрганишга қаттиқ бел боғлаган.

“Бешикдан қабргача илм излаш керак, мен ҳозиргача китобни қўлимдан қўймайман”, — дейди Икромжон ака биз билан суҳбатда.

Устоз профессионал фаолиятини тўхтатгани йўқ. Ҳамон юрист сифатида жамият билан чамбарчас боғлиқ. Ёшларга ҳуқуқий маслаҳат бериб, йўл-йўриқ кўрсатиб келаяптилар.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

@adliyangiliklari
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​«Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз ҳам мумкин», — Дилшод Саиджанов

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Халқаро пресс-клубнинг Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов ҳам иштирок этди. У сўз эркинлиги ҳамда очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

«Сўз эркинлиги бу — ҳар ким ўз фикрини эркин баён этиши. Ўзбекистон қўшилган халқаро ҳужжатлар — Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда сўз эркинлиги билан боғлиқ муҳим фикрлар келтирилган. Сўз эркинлиги — бошқа инсон ҳуқуқлари каби масъулият ва жавобгарлик мавжуд экани. Яъни, ҳар бир ҳуқуқнинг ўз масъулиятлари бор ва у маълум чекловлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Бу чекловлар қонун ва заруриятдан келиб чиқиб белгиланади. Яъни, шахснинг ички ҳаёти, давлат, жамоат ва соғлиқ хавфсизлиги ҳамда қадриятлар ҳимояси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Афсуски, кўпчилик ҳуқуқий ҳужжатларни ўқимай қўйди. Бўлажак журналистларга қарата шуни айтмоқчиман: ахборот соҳасидаги қонунчилик ҳажми унчалик катта эмас. Ҳужжатлар саноқли ва уларни пухта ўрганиш керак. Бу соҳада ишлаш учун халқаро ва миллий қонунчиликни чуқур билиш лозим.

Мен бу соҳада 2009 йилдан бери фаолият юритаман ва шу боис юз бераётган ўзгаришларга баҳо бера оламан. 2016 йилгача бизда кучли ОАВ йўқ эди. Ҳамма ахборот кўрарди, давлат асосий ахборот тарқатувчи эди. Ўша пайтларда биз чет эл ОАВ таъсирида эдик. Бугун эса вазият бошқача — бугун журналистларимиз ва блогерларимиз фаолияти кучайди ҳамда Ғарб ёки бошқа чет эл оммавий ахборот воситалари бу рақобатда ютқазди.

Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз мумкин. Шу боис 2019 йилда ахборот хизматлари фаолияти тикланди. Мақсад — бўлаётган ўзгаришлар, бирор муаммо ҳақида объектив муносабатни халққа очиқ етказиш.

АОКА ваколатли давлат органи сифатида ахборот хизматлари фаолиятига турлича баҳо бериши мумкин, лекин уларга энг муносиб баҳони журналистлар ва блогерлар беради».

https://t.iss.one/aoka_uz