Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши!

Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни биласизми?

☑️ Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

☑️ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

☑️ Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

☑️ Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.

☑️ Шахс ихтиёрида бўлиб, унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.

▶️ Даъво муддати 3 йил, демак эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи умумий муддат 18 йилни ташкил этади.

Батафсил: Фуқаролик кодекси 187 моддаси https://lex.uz/docs/111189

Каналга уланиш 👇🏿
https://t.iss.one/advice_uz
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ўзининг Facebook’даги саҳифасида таъсирли видеороликни улашди.

“23000. Бу рақам қайси соҳага тегишли, деб ўйлайсиз?
Агар у инсонлар тақдири билан боғлиқ статистика, дейдиган бўлсак, ҳолат янада жиддийлашади.

Бу 2019 йилда ФҲДЁ органлари орқали никоҳи бекор қилинган ҳолатлар статистикаси. Жуда катта ва қўрқинчли.

Энг ёмони, ажралиш натижасида неча-неча мурғак қалблар вайрон бўляпти, етим қоляпти. Бу нарсани ҳеч қандай статистик рақамлар билан баҳолаб бўлмайди. Бу жароҳат изи фарзанд қалбида умрбод қолади.

Шу муаммога озгина бўлса ҳам аҳолининг эътиборини қаратиш мақсадида, кичкина видеоролик тайёрладик. Хулоса ўзингиздан, ўйлаб кўринг.

Маълумот учун, шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ ҳам қайд этилган”, - дея изоҳ қолдирган Давлетов.

Ролик ҳақиқатан ҳам таъсирли чиққан деса бўлади.

Ролик режиссёри Мухлиса Азизова.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

https://bit.ly/2MuayGB

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Каналимиз Ўзбекистонда сиёсат йўналишида фаолият юритадиган каналлар орасида 1-ўринга (🥇) лойиқ деб топилди.

Каналдаги маълумотлар 2019 йил давомида салкам 152 миллион марта (ўтган йилгига қараганда қарийб 28 миллион марта кўп) ўқилди. Канал фаолиятига боғлиқ статистика билан юқоридаги расмда батафсил танишишингиз мумкин.
Ўзбекистонда Нотариал палата ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг 2019 йил 28 декабрда ўтказилган Таъсис конференциясида Самарқанд шаҳар 8-сон давлат нотариал идора нотариуси Ашуров Дилшод Рустамович Нотариал палата раиси этиб сайланди.
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98685/
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Тадбиркорлар мурожаатлари тингланди

https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/1688

👉 Телеграм каналимизга аъзо бўлинг - https://t.iss.one/QRMinistlerKenesi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистонда Нотариал палата ташкил этилди ва унинг раиси сайланди

2019 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар 8-сон давлат нотариал идора нотариуси Ашуров Дилшод Рустамович Нотариал палата раиси этиб сайланди.

Д. Ашуров меҳнат фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳрида хусусий нотариус котиби вазифасидан бошлаб, 2007 – 2010 йилларда мазкур идоранинг нотариус стажёри, нотариус ёрдамчиси, 2010 – 2012 йилларда Самарқанд шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

2012 йил 17 апрелдан ҳозирги кунга қадар Самарқанд шаҳар 8-сон давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистонда нотариал палатаси ташкил этилди, раис ҳам аниқ

👉
https://qalampir.uz/news/12362

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг финал босқичи ғолиблари аниқланди.
________________________
Определились победители финального этапа конкурса "Знатоки права".

@adliyangiliklari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритилди

Президентнинг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши муносабати билан бир қатор Ҳукумат қарорларига қўшимчалар киритилди.

Жумладан, киритилган қўшимчаларга кўра, 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистондан чиқариб юборишга йўл қўйилмайди:
👉 Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган ҳолларда;
👉 Ўзбекистон ҳудудида содир этган жинояти учун суд томонидан белгиланган жазо ижро этиб бўлинган ёки ўтаб бўлинганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ҳолларда.

Бунинг учун ушбу шахснинг ота-онасидан бири ёки уни васийликка ёхуд ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Шунингдек, киритилган қўшимчаларга асосан, ОТМларга қабулнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча 1 фоизгача давлат гранти бўйича қабул квотаси ажратилади.

Бундан ташқари, ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органига бевосита қилган мурожаатини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаби билан мурожаатнинг кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 3 январь (2017 йил)

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
👉 Бош прокуратура;
👉 Давлат хавфсизлик хизмати;
👉 Ички ишлар вазирлиги;
👉 Адлия вазирлиги;
👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Айни дамда пойтахтимизда “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи Халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этмоқда. Вазир “Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш” мавзусида маъруза қилмоқда
#Адлия_хабари
Адлия вазири: “Умид” жамғармаси битирувчилари олиб борилаётган ислоҳотларда Президентимизга камарбаста бўлиб, ўз куч-ғайратларини аяшмайди”

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Ушбу анжуманнинг очилиш маросимида адлия вазири Русланбек Давлетов нутқ сўзлаб, “Умид” жамғармаси халқимиз ва давлатимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи, катта умиди сифатида ташкил қилинганлиги билан аҳамиятлидир. Ишонаманки, ушбу битирувчилар олиб борилаётган ислоҳотларда Президентимизга камарбаста бўлиб, ўз куч-ғайратларини аяшмайди”, дея таъкидлади.
Маълумот учун: 1997 йил 7 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан истеъдодли йигит-қизларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Умид” жамғармаси тузилган. Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ушбу жамғарма кўмагида таҳсил олган илк қалдирғочлардан бири ҳисобланади.
#Билиб_қўйган_яхши!

«Мадад» ННТ томонидан нафақат «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатлар берилиши, балки реал вақт режимида бевосита малакали ҳуқуқшуносларимиз томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини биласизми?

Бунинг учун, «Мадад» ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшунослари ва уларнинг жойлашган манзиллари тўғрисидаги маълумотлар билан танишинг.
Барча ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар мутлақо бепул тарзда берилади.

Иш куни ва вақти: душанба-жума, 9-00 дан 18-00 гача.

P.S. Бюролар фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: (99) 796-96-00.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Эслатма

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Агар ҳақорат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида такроран содир этилган бўлса, Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.