Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда:

👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда:

👉 гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

👉 гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Марказий банкнинг “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисида” ги низоми Адлия Вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомда қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари миқдорини аниқлаш тартиби, қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини аниқлаш тартиби, қарз юки ўсишини чеклаш меъёри белгиланди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (https://lex.uz/m/acts/4654149) билан танишишингиз мумкин.
Мулкдорларга зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси 2019 йил 23 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилди.
Қонун лойиҳасида мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган бир қатор нормалар кўзда тутилган.
Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги 61-3-модда билан тўлдириш режалаштирилган. Унга кўра ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш
– мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташланиши оқибатида кўп бўлмаган миқдорда зарар етишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилмоқда.
Шунингдек, ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш ҳаракатлари маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, Жиноят кодексига киритилиши таклиф этилаётган янги 173-1-моддада бунинг учун жиноий жавобгарлик келиб чиқиши белгилаб қўйилмоқда.
Модда санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолар кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари лойиҳада ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлган ҳолларда оғирроқ жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур ҳолатда жавобгарлик санаб ўтилган ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки мулкдорга анча миқдорда зарар етказилган тақдирда келиб чиқади.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мулкдорларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларни янада мустаҳкам кафолатлаш, уларга тегишли бўлган ер участкалари ва уларда жойлашган бино-иншоотларнинг ноқонуний олиб қўйилишига чек қўйиш, бу бўйича етказилган зарарларни ўз вақтида қоплаш, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг бу борадаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.
#Билиб_қўйган_яхши!

Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни биласизми?

☑️ Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

☑️ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

☑️ Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

☑️ Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.

☑️ Шахс ихтиёрида бўлиб, унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.

▶️ Даъво муддати 3 йил, демак эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи умумий муддат 18 йилни ташкил этади.

Батафсил: Фуқаролик кодекси 187 моддаси https://lex.uz/docs/111189

Каналга уланиш 👇🏿
https://t.iss.one/advice_uz
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ўзининг Facebook’даги саҳифасида таъсирли видеороликни улашди.

“23000. Бу рақам қайси соҳага тегишли, деб ўйлайсиз?
Агар у инсонлар тақдири билан боғлиқ статистика, дейдиган бўлсак, ҳолат янада жиддийлашади.

Бу 2019 йилда ФҲДЁ органлари орқали никоҳи бекор қилинган ҳолатлар статистикаси. Жуда катта ва қўрқинчли.

Энг ёмони, ажралиш натижасида неча-неча мурғак қалблар вайрон бўляпти, етим қоляпти. Бу нарсани ҳеч қандай статистик рақамлар билан баҳолаб бўлмайди. Бу жароҳат изи фарзанд қалбида умрбод қолади.

Шу муаммога озгина бўлса ҳам аҳолининг эътиборини қаратиш мақсадида, кичкина видеоролик тайёрладик. Хулоса ўзингиздан, ўйлаб кўринг.

Маълумот учун, шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ ҳам қайд этилган”, - дея изоҳ қолдирган Давлетов.

Ролик ҳақиқатан ҳам таъсирли чиққан деса бўлади.

Ролик режиссёри Мухлиса Азизова.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

https://bit.ly/2MuayGB

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Каналимиз Ўзбекистонда сиёсат йўналишида фаолият юритадиган каналлар орасида 1-ўринга (🥇) лойиқ деб топилди.

Каналдаги маълумотлар 2019 йил давомида салкам 152 миллион марта (ўтган йилгига қараганда қарийб 28 миллион марта кўп) ўқилди. Канал фаолиятига боғлиқ статистика билан юқоридаги расмда батафсил танишишингиз мумкин.
Ўзбекистонда Нотариал палата ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг 2019 йил 28 декабрда ўтказилган Таъсис конференциясида Самарқанд шаҳар 8-сон давлат нотариал идора нотариуси Ашуров Дилшод Рустамович Нотариал палата раиси этиб сайланди.
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98685/
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Тадбиркорлар мурожаатлари тингланди

https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/1688

👉 Телеграм каналимизга аъзо бўлинг - https://t.iss.one/QRMinistlerKenesi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистонда Нотариал палата ташкил этилди ва унинг раиси сайланди

2019 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар 8-сон давлат нотариал идора нотариуси Ашуров Дилшод Рустамович Нотариал палата раиси этиб сайланди.

Д. Ашуров меҳнат фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳрида хусусий нотариус котиби вазифасидан бошлаб, 2007 – 2010 йилларда мазкур идоранинг нотариус стажёри, нотариус ёрдамчиси, 2010 – 2012 йилларда Самарқанд шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

2012 йил 17 апрелдан ҳозирги кунга қадар Самарқанд шаҳар 8-сон давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистонда нотариал палатаси ташкил этилди, раис ҳам аниқ

👉
https://qalampir.uz/news/12362

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг финал босқичи ғолиблари аниқланди.
________________________
Определились победители финального этапа конкурса "Знатоки права".

@adliyangiliklari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритилди

Президентнинг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши муносабати билан бир қатор Ҳукумат қарорларига қўшимчалар киритилди.

Жумладан, киритилган қўшимчаларга кўра, 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистондан чиқариб юборишга йўл қўйилмайди:
👉 Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган ҳолларда;
👉 Ўзбекистон ҳудудида содир этган жинояти учун суд томонидан белгиланган жазо ижро этиб бўлинган ёки ўтаб бўлинганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ҳолларда.

Бунинг учун ушбу шахснинг ота-онасидан бири ёки уни васийликка ёхуд ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Шунингдек, киритилган қўшимчаларга асосан, ОТМларга қабулнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча 1 фоизгача давлат гранти бўйича қабул квотаси ажратилади.

Бундан ташқари, ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органига бевосита қилган мурожаатини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаби билан мурожаатнинг кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 3 январь (2017 йил)

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
👉 Бош прокуратура;
👉 Давлат хавфсизлик хизмати;
👉 Ички ишлар вазирлиги;
👉 Адлия вазирлиги;
👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Айни дамда пойтахтимизда “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи Халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этмоқда. Вазир “Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш” мавзусида маъруза қилмоқда