Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Онлайн
Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

📌 Илк бора Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари нималардан иборат?

Айни пайтда Адлия вазирлигида матбуот анжумани давом этмоқда. Пресс-брифингда адлия вазирининг ўринбосари Акбар Ташкулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазир лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматов ва унинг ўринбосарлари ҳамда соҳа мутахассислари, экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Таъкидланганидек, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади.

Тадбир тафсилотлари билан таништириб борамиз.

@adliyangiliklari
#Онлайн
📌 Адлия вазирлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида ташкил этилган матбуот анжумани давом этмоқда.

Таъкидланганидек, янги вазирлик ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз #Онлайн_маслаҳатчи
Қарз олмоқчимисиз? Ёки қарз бермоқчимисиз? Буни қонуний расмийлаштириш керак.
#Адлия_брифинг #Савол_жавоб #Онлайн

💡8-САВОЛ. Ассалом алейкум, Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида яшайман. Карантин сабабли масофадан ишлаяпман, ҳар куни қўшнимиз кечки соат 12 гача баланд мусиқа ҳалақит беради. Шунақа ҳолатлар бўйича Қонунларда жавобгарлик белгиланганми?

Жавоб: Ха албатта. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига кўра, тунги вақтда - соат 23:00 дан 06:00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун, яъни:
- баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
- мусиқа чалиш;
- товуш сигналлари бериш;
- хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
- турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш фуқароларга
74 333 сўм, мансабдор шахсларга эса 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳолатларда сиз яшаш ҳудудингиздаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.
#Онлайн #Адлия_брифинг #Савол_жавоб

💡9-САВОЛ. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?

Жавоб: “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи “Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун ва Ҳукуматнинг 176-сон қарорига мувофиқ жорий этилгани боис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айнан ички ишлар органлари “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фуқаролардан қонунчиликка риоя қилишларини, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда уларни мажбурлаш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.
#Онлайн #Адлия_брифинг #Савол_жавоб

💡10-САВОЛ. Мани 2 ойлик ёш болам бор. Чилласи чиксин деб Кашкадарё вилоятига кайнонамни уйига хотиним билан бирга колдириб келгандим. Ҳозирда Тошкент шаҳрига шахсий автомашинамда хотиним ва боламни олиб кетсам бўладими? Тошкент шаҳрига боришда постларга муаммо бўмасмикан?

Жавоб: Бу ерда бир нечта ҳолатларни инобатга олишингиз зарур.
Биринчидан, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида автотранспортда ҳаракатланиш учун махсус стикер бўлиши ёки Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида белгиланган тоифаларга тўғри келиш талаб этилади.
Иккинчидан, рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш ёки рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган транспорт воситаларидан фақат хизматда фойдаланиш, шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъий тақиқланган.
Учинчидан, 2020 йил 6 апрелдан “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи мажбурий тарзда жорий этилганлигига яъни, кўчага фақат биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон харид қилиш, шифокорга ва иш жойига бориш) учунгина рухсат этилган.
Шунга кўра, ҳозирда шахсий автомашинада махсус рухсатномасиз кўчада ҳаракатланиш ва биринчи галдаги ҳаётий заруратсиз кўчага чиқиш карантин қоидалаларини бузиш ҳисобланади.
#Адлия_вазири #онлайн_мулоқот_илк_бора #Халқ_билан_мулоқот #очиқ_адлия

📢📢📢Эълон❗️
Ҳурматли ҳамюртлар❗️
❗️Илк бора шахсан Адлия вазири Русланбек ДАВЛЕТОВ билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ.

Айнан СИЗ учун❗️
Мулоқотда фаол иштирок этинг, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг❗️

Батафсил👆🏻👆🏻👆🏻
#Адлия_хабари #онлайн

Президент Қарорлари ва топшириқлари ижроси: янги тизим тақдимоти

Айни дамда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармони юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
#Адлия_хабари #очиқ_мулоқот #онлайн

Адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда

Айни дамда адлия вазири раҳбарлигида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида адвокатлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=YwSEfQJh1QI