Sevara Urinbayeva
2.47K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Айни дамда Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда .

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ҳамда бошқа соҳа мутахассислари иштирок этмоқда .

Йиғилиш давомида оилавий ажримларни олдини олиш, фарзандларнинг таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади.
#Адлия_онлайн

Жамиятда оила институтини мустаҳкамлаш: муаммолар, таклифлар...

Хабар берганимиздек ,айни дамда Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, соҳа мутаҳассислари томонидан оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда репродуктив саломатлиги юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, алимент тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ масалаларни тарафлар ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда ҳал қилиш, алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан янги самарали таъсир чораларини қўллаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
#Mutaxassis_sharhi

Давлат бошқарув тизимида хусусий сектор билан ҳамкорлик кенгаймоқда: бу бизга нима беради?

Куни кеча қабул қилинган “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини шакллантириш бўйича бир қатор муҳим қоидалар, хусусан “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, “Регионал диалог” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил қилинган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови якунланди.

Бу йил мазкур танлов доирасида ташкил этилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” иншолар танловида уч босқичда жами 17 мингдан ортиқ ёшлар мавзуга доир ўз қарашлари ва таҳлиллари акс этган иншолар билан иштирок этди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган “Антикоррупция ҳафталиги” якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унинг доирасида “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолибларини тақдирлаш жараёни ҳам бўлиб ўтди.

“Коррупцияни бирга енгамиз” республика танлови ғолиблари

“Энг яхши журналистик суриштирув учун”
🥇Қобил Хидиров, “Davletovuz” телеграм канали асосчиси
🥈Жамшид Ниязов, Kun.uz мухбири
🥉Анастасия Павленко, “Самаркандский вестник газетаси” мухбири

“Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн учун”
🥇 Бобур Расулов, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг тасвирий санъат ўқитувчиси
🥈Жанибек Бекниязов, Нукус шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси
🥉Муслимбек Солиев, Камолиддин Беҳзод номидани Рассомлик ва дизайн институти талабаси

“Энг яхши ижтимоий видеоролик учун”
🥇Нурмухаммед Жумагулов, мустақил ижодкор
🥈Ерполат Оракбаев, Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси
🥉Жамолиддин Қаландаров, мустақил ижодкор

“Энг яхши иншо”
(ОТМ талабалари ўртасида)
🥇Нилуфар Орипова, Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси
🥈Дилдора Имомова, Жиззах политехника университети Архитектура ва қурилиш факультети талабаси
🥉Ёрқинжон Ҳайитбоев, Гулистон давлат университети филология факультети 1-курс талабаси

“Энг яхши иншо”
(мактаб ўқувчилари ўртасида)
🥇Салтанат Темирхонова, Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-сонли мактаб,
11-синф ўқувчиси
🥈Мохинур Ражабова, Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
45-сонли умумтаълим мактаби, 9-синф ўқувчиси
🥉Барнохон Одилова, Андижон вилояти, Андижон тумани,
10-сонли ИДУМИ 11-синф ўқувчиси

Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун
(блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар)
🥇Отабек Бакиров, блогер, bakiro телеграм канали асосчиси
🥈Зафарбек Солижонов, Zafarbek Solijonov телеграм канали ва фейсбук профили эгаси
🥉Фотима Жўраева, блогер

Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ
▫️Gazeta.uz
▫️MY5 телеканали

Энг фаол нодавлат нотижорат нотижорат ташкилоти
▫️“Истиқболли авлод” ННТ

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw