Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия тизимидаги юридик техникум битирувчилари қаерларда ишлаши мумкин?

Юридик техникум ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш ва ўқиш тартиби, ушбу таълим муассасаларини тугатган битирувчиларнинг келажаги ва шунга оид масалалар бўйича Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида “On-line” мулоқот ўтказилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди

17 сентябрь куни Ҳукуматнинг Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳам қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Марказларнинг мақоми, фаолият тартиби, функция ва вазифалари белгилаб берилди.

Марказлар қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Эксперимент доирасидаги туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг марказ билан келишилмасдан қабул қилган буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Марказларни ташкил қилиш орқали бир қатор ижобий натижаларга эришиш кутилмоқда.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Самарқандда янги масжид фаолият бошлади

Республикамизда фуқароларнинг дин ва эътиқод ҳуқуқларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда юртимизда 2292 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, улардан 2074 тасини масжидлар ташкил қилади.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
17 сентябрида “Янгиобод” жомеъ масжиди 321-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиши натижасида масжидлар сони 2075 тага етди.
Масжид Самарқанд шаҳар, “Машъал” МФЙ да жойлашган.
Шу кунга қадар, Самарқандда жами 808 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва 309 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 287 та исломий йўналишдаги ва 22 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлар ҳисобланади.
#Сўраган_эдингиз

📌САВОЛ:Юридик техникумларнинг сиртқи таълим шаклини тамомлаганларга ҳам Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилишда имтиёз бериладими

‼️Жавоб: Саволингиз учун рахмат. Қонунчиликда сиртқи таълим шаклини тамомлаган ўқувчиларни университетга суҳбат асосида қабул қилиш масаласи кўрсатилмаган. Бироқ, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўқувчини юридик университетга суҳбат асосида ўқишга кириш учун тавсия этишда минимал талаблар белгиланган. Бунда, мазкур талабларни амалда бажара олиш имкониятини инобатга олиш зарур.

Мазкур талабларни мазмуни жиҳатидан кундузги таълим шаклида ўқиган шахслар бажара олади. Аммо, бу дегани ушбу талабалар фақат кундузги таълим шаклида шқиганларга тақдим этилади дегани эмас. Ҳозирда мазкур масала чуқур ўрганилмоқда, натижаси бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

——————————————————-

📌САВОЛ: Юридик техникумларнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларида тўлов-контракт миқдорлари ўртасида фарқ борми

‼️Жавоб: Саволингиз учун рахмат. Юридик техникумларнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларида
Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида “Мажбурий меҳнат нима? Мажбурий меҳнат учун жавобгарлик” мавзусида “On-line” мулоқот бошланди.

Фуқаролардан Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbotга келиб тушган саволларга Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Қандай ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланади.
2. Мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик масалалари.

Ютубда кузатиш учун ҳавола:

https://www.youtube.com/embed/5UrcbZiMZ94
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_онлайн

Адлия вазирлигида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда жорий йилнинг 4-14 сентябрь кунлари Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолияти бўйича ўтказилган комплекс текширув натижалари танқидий таҳлил қилинмоқда ...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Адлия_хабари

Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолияти танқидий таҳлил қилинди

Жорий
йилнинг 19 сентябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда уларнинг илдизларини пухта танқидий таҳлил қилишга, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга, фаолиятда йўл қўйилган тизимли камчиликларни бошқа ҳудудларда ҳам такрорланишига йўл қўймасликка эътибор қаратилди.

Мажлисда қонунбузилишларга қарши чора кўриш, қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, халқ манфаати учун ишлаш ҳар бир адлия органи ва ходимининг энг асосий вазифаси эканлиги бутун тизимдаги ходимларга тушунтирилди.

Шунингдек, Ҳайъат йиғилишида ҳудудлар билан ишлашда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш, ҳудудий адлия органлари фаолиятини жонлантириш мақсадида октябрь ойи “Ҳудудлар билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилинди.

Фаолиятида қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва қатор ходимларига интизомий жазо чораси белгиланди.

Хусусан, 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди (шулардан 2 нафар туман адлия бўлими бошлиқлари), 5 нафарига “ҳайфсан”, 2 нафарига эса жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/6Ne09HDCi
ТДЮУ магистратурасига қабул имтиҳонлари якунланди

✏️Аввал хабар қилганимиздек, бугун ТДЮУ магистратурасига қабул учун тест синовлари ўтказилди.

📚Имтиҳонлар икки сменада Давлат тест маркази ходимлари назорати остида бўлиб ўтди. Унда 2 минг 746 нафар абитуриент мутахассислик фанлари ва чет тили бўйича ўз билимини синовдан ўтказди.

☑️Жараёнлар тўлиқ гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширилди.

♻️Эслатиб ўтамиз, жорий йилда 150 нафар абитуриент ТДЮУ магистратурасига қабул қилинади. Шунингдек, янги ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университети адвокатлик фаолияти, халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш, спорт ҳуқуқи, интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи бўйича магистрлар тайёрлашни бошлайди. Истиқболда коррупция муаммоларига доир янги мутахассислик очиш ҳам кўзда тутилган.

🏛 Тошкент давлат юридик университети
@tsulofficial
#Адлия_таъзия

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафоти муносабати билан Адлия вазирлиги жамоасининг таъзияси

Бугун бош вазир ўринбосари, таниқли давлат арбоби, фидойи ва жонкуяр инсон Ўктам Барноев ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу хабар барча қатори Адлия вазирлиги жамоасини ҳам чуқур қайғуга солди.

Вазирлик жамоаси марҳумнинг яқинларига ва оила аъзоларига ўзининг ҳамдардлигини ва чуқур таъзиясини изҳор этади.

Ўктам Барноевнинг ёрқин хотираси яқинлари, шогирдлари, дўстлари қалбида абадий қолади.

Охиратлари обод бўлсин!