Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш бўйича видеоселектор ўтказилди.
Хизмат кўрсатиш субъектлари ишга туширилиши белгиланди. Стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилди.
– Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего смягчения карантинного режима и восстановления экономической деятельности.
- По мере улучшения эпидемиологической ситуации мы будем продолжать снимать ограничения. Наоборот, если ситуация ухудшится, мы возобновим карантинные меры, - отметил Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилади. Хусусан, махсус стикерлар бекор қилинади

⚡️ Ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилди.
⚡️ Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857 та корхона ўз фаолиятини тиклади.
⚡️ Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун рухсат берилади.
⚡️ Стикерлар бекор қилинади ва шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.
⚡️ Вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тикланади.

Бу ҳақда 2020 йил 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

@uzbyuksalish
#Сардоба_биз_биргамиз

“Салом Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида навбатдаги гуманитар ёрдам Сирдарё вилоятига етиб борди

Бугун, 5 май куни Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида эълон қилинган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида тўпланган навбатдаги гуманитар юклар Сирдарё вилоятига етказилди.

Мазкур хайриялар жорий йилнинг 3–5 май кунлари давомида Тошкент шаҳрида ташкил этилган қабул пунктига фаол фуқаролар, Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлари уюшмаси (UTID), ООО “BEVERLee Business” компанияси, Шодиев фонди ва бир қанча саховатпеша тадбиркорлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Қизил ярим ой жамияти томонидан тақдим этилди. Хусусан, мингдан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар кийимлари, сочиқлар, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқлари олиб келинди.

Шунингдек, акция доирасида махсус очилган ҳисоб рақамга 100 миллиондан ортиқ маблағ келиб тушди. Ушбу маблағлар талофат кўрган сардобаликларга ўзлари билан бевосита маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг турмушини яхшилаш учун зарур маҳсулотларга йўналтирилади.

Бугун хайрия акциясига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишга ошиққан саховатпеша юртдошларимиз, тадбиркорларимиз халқимизга хос одамгарчилик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлилик каби фазилатларни яна бир бор намоён этди.

Барча хайриялар кўнгиллилар томонидан сараланиб, 10 дан зиёд юк машиналарига жойланди ҳамда Сардобадаги талофатдан жабр кўрган халқимизга етказилди.

Одамлар шундай оғир кунларда уларга елкадош бўлиб, халқимиз улар билан бирга эканларини англатаётганлари, беминнат кўмак бериб далда бўлаётганликларидан хурсанд эканликларини мамнуният билан таъкидлашди.

Бугун акцияда иштирок этган сахий ва саховатли халқимизнинг чинакам бағрикенг фаол кўнгиллиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида техноген офатдан зарар кўрган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам
❗️ АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазири матбуот котиби Севара Уринбаева жавоблари:

84 ёшдаги онамга ногиронлар аравачаси навбат билан ҳокимият томонидан 3 ой аввал берилиши керак эди. Карантинни кексаларнинг тиббий таъминотига таъсири борми?

Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.

❗️ Агар тегишли тартибда ариза берган бўлсангиз ва расмийлаштирилган бўлса, ўзингиз яшайдиган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Карантин чоралари юмшатилиши муносабати билан меҳнат таътилига ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилдиги ходимларини чақириб олса бўладими? Ёки ҳалиям масофавий ишланиши керакми?

Меҳнат қонунчилигига кўра, ходим ўзининг меҳнат таътилидан тўлиқ фойдаланишга ҳақли. Унинг таътилда бўлган даврида ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш мумкин эмас.

❗️ Масофавий иш усулида ишлаётган ходимлар махсус комиссиянинг қарорида кўрсатилган ташкилотларга ишга чиқиб ишлашлари мумкин. Агар ходимлар таътилда бўлса, ходим билан иш берувчи келишувига кўра, меҳнат таътилини муддатини ўзгартиришлари мумкин. Бунда барча ходимлар санитария қоидаларига амал қилишлари лозим. Иш берувчи барча зарур шароитларни таъминлаб бериши лозим.

Мен шифокорман, ишхонамизга 29 апрелда буйруқ келиб тушибди. Яъни барча тиббий ҳужжатлар (выпискалар, анкеталар ва х.к) ўзбек тилида ёзилиш керак экан. Шу тўғрими?

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

❗️ Шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади. Ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистондаги корхонанинг директориман (Ўзбекистон Республикаси норезиденти), Қозоғистонда яшайман. Мен корхона фаолиятини амалга ошириш учун Тошкентга қайтиб келишим керак. Қозоғистондан Ўзбекистонга кела оламанми? Чегарадан ўтиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак?

❗️ Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида карантин ҳолати эълон қилингани сабабли чет эл фуқароларининг мамлакатга келиши вақтинчалик тўхтатилган. Шу сабабли Ўзбекистонда карантин ҳолати бекор бўлишини кутишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_ҳудуд #Сардоба_биз_биргамиз

САРДОБА СУВ ТОШҚИНИ ТУФАЙЛИ ҲУЖЖАТЛАРИ ЙЎҚОЛГАН ФУҚАРОЛАРГА ТИКЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРИ ТОПШИРИЛМОҚДА

Инсон умри ўтиб бораётганини белгиловчи меъзонлардан бири шубҳасиз вақтдир. Ҳар биримиз ўтаётган кунимиз, вақтимиздан ибрат олмоғимиз лозим. Зеро, кеча ва кундуз янгиларни эскиртиради, узоқларни яқин қилади, умрларни қисқартиради, ёшларни қаритади, кексаларни фонийлик сари етаклайди, юз берган фалокатларни унутишга кўмаклашади. Азиза холанинг бутун умри чўл бағрида ўтди.

Ўтган йиллар унга оила деб аталмиш муқаддас бахтни, фарзандлар каби умр неъматини, аёллик ва оналик бахтини берди. Аммо бу йилги 1 май тонги барча маҳалладошлари каби Азиза хола оиласининг ҳам ҳаловатини йўқотди. Сардоба сув омборида юз берган техноген вазият туфайли яшаб турган уйи катта талофат кўрди.

-Ҳеч кутилмаганда рўй берган бу балодан шошиб қолдик, Эрта тонгда югургилашиб, ким нима улов учраса шунга чиқиб, бостириб келаётган сув балосидан қочишга уриндик, - дейди Оқолтин туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи Азиза Абдураҳмонова. - Сира бундай фалокатни кўрмаганимиз учунми, ўғлим Шоҳжаҳоннинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни уйда қолдириб келибмиз. Эртасига билсак, уйимизни ҳам тошқин оқизиб кетибди. Бир томондан уйсиз қолганимга куйинсам, буёқда ўғлимнинг ҳужжатсиз қолганига куйиниб ўтирганимизда Давлат хизматлари агентлиги ходимлари келиб, биз билан бирма-бир суҳбатлашди, нима ҳужжатимиз қолди, нима йўқолди, ҳаммасини аниқлаб, ўзларини рўйхатига ёзиб олишди. Сира хавотир бўлманглар, йўқолган ҳужжатларни тиклаб берамиз, дейишди. Шу муаммо ҳал бўлишини эшитиб, кўнглимда умид уйғонди. Мана бугун биз яшаб турган Гулистон Олимпия заҳиралари коллежи ётоқхонасига келиб, ўғлимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси дубликатини топширишди. Давлат хизматлари агентлигининг беминнат хизматидан беҳад миннатдорман.
Дарҳақиқат, сув тошқини рўй берган куннинг эртасигаёқ Сирдарё вилоят адлия бошқармаси туман(шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, унинг туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари масъул ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилиб, Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрган, вилоятнинг бошқа ҳудудларига Cардоба, Оқолтин ва Мирзаобод тумани аҳолисининг яшаш шароитларини ўрганиш ва фуқароларнинг туғилганлик, никоҳ ва бошқа ҳужжатларининг бутлиги, йўқолган бўлса, уларни тиклаш бўйича ҳаракатлар оператив тарзда олиб борилди.

Айниқса, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги раҳбариятининг вилоятимиздаги эвакуация ҳудудларига ташрифи олиб борилаётган ҳаракатларни янада жадаллаштирди. Аҳоли вақтинча жойлаштирилган объектларда минглаб сув тошқинидан жабрланганлар билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари ўтказилди.

-Фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ҳужжатларини тиклаш, офатдан зарар кўрган мол-мулкига компенсация олиш тартиблари, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳақ-ҳуқуқларини тушунтиряпмиз, - дейди Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Ғулом Абсаломов.

Ҳужжатларни тиклаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилиб, оператив равишда амалга оширилган ҳаракатлар натижасида тикланган ҳужжатларни ўз эгаларига топшириш жараёнлари бошланди.

Бугуннинг ўзида Гулистон шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежи, Гулистон Академик лицейи, Гулистон мусиқа ва санъат мактаб-интернати, Гулистон тиббиёт коллежи биноларига эвакуация қилинган фуқаролардан
60 нафарига такрорий гувоҳномалар топширилди.
-Бундай ишлар токи ҳар битта фуқаронинг ҳужжатлари тикланмагунга қадар давом этади, - дейди Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Лола Муротова.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қайта тикланган ҳужжатлар ҳеч қандай тўловларсиз расмийлаштирилиб берилмоқда. Албатта, бу Сардоба сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга нисбатан давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик натижасидир. Йўқолган ҳужжатлари қайта тиклангач, уни қўлига олган халқимиз вакилларининг чеҳрасидаги қувонч келажакка бўлган умид ва ишончдан далолат бериб турибди.

Токи ҳаёт бор экан, инсон яхши ният билан, орзу билан яшайди, уй қуради, иморат солади, тўй қилиб элга ош берсам, деб ни
ят қилади.

Орзуларини сув ювиб кетган бўлса-да, тушкунликка тушмаган, эртанги кунга катта умид билан боқаётган юртдошларимизнинг метин иродасига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Уларни Ватан суяб турибди, бутун Ўзбекистон халқи ва давлати суяб турибди.
Жараёндан фотосуратлар