Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазирлиги делегацияси ва Корея Республикасининг Ҳукумат қонунчилиги вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик дастури тасдиқланди

Адлия вазирлиги делегациясининг Корея Республикасидаги ташрифи чоғида 2024 йилнинг 8 май куни Корея Республикасининг Сежонг шаҳрида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ва Корея Республикаси Ҳукумат қонунчилиги вазири ўринбосари Ким Чан-Беом ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ҳукумат қонунчилиги вазирлиги вакиллари томонидан Тараққиётга расмий кўмак (Official Development Assistance – ODA) ҳамда Осиё қонунчилик институтлари кенгаши (Council of Asian Legislative Institutions – CALI) лойиҳалари бўйича батафсил маълумот берилди.

Хусусан, ODA лойиҳасида Осиё ва Ўрта Шарқнинг 17 та давлатида ҳуқуқий ахборотни рақамлаштириш, тарқатиш ва стандартлаштириш, ҳуқуқий ахборот порталларини ташкил этиш, тренинглар ўтказиш назарда тутилган.

Шунингдек, CALI лойиҳасини 2025 йилда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, ташкилотнинг асосий функциялари сифатида келажакда юзага келадиган қонунчилик масалаларини биргаликда тадқиқ қилиш, қонунчилик жараёнлари бошқарувини такомиллаштириш, ҳуқуқий ахборотни рақамлаштириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини замонга мослаштириш белгиланган.

Тақдимотлар якунида Ўзбекистонга ушбу лойиҳаларда Марказий Осиёдаги муҳим стратегик ҳамкор сифатида қўшилиш таклифлари билдирилди. Томонлар ODA ва CALI лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келгусида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида икки ташкилот томонидан 2009 йилда имзоланган англашув меморандумида белгиланган йўналишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамда Корея Республикаси ҳукумат қонунчилиги вазири ўринбосари Ким Чан-Беом томонидан чора-тадбирлар дастури имзоланди. Ушбу дастурда 2024-2025 йилларда қонунчиликни режалаштириш тизими, қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, юридик таълим ва бошқа масалалар бўйича амалий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
#Биласизми

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
#Adliya_hudud

53 YILLIK ORZULAR USHALDI

Koson tumanida yashovchi Dilbar Qurbonaliyeva 53 yildan buyon shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarsiz  yashab kelgan.

Qayd etilishicha, D.Qurbonaliyeva 1972 yilda tug‘ilgan, ammo ayrim sabablarga ko‘ra unga tug‘ilganlik to‘g‘risidagi guvohnoma berilmagan.

Ta'kidlanishicha, fuqaroning onasi yoshligida ko‘p marotaba mutasaddi tashkilotlarga, fuqarolik ishlari bo‘yicha sudga murojaat qilgan. Biroq onaning hujjatlarida kamchilik bo'lganligi sababli doim bir xil javob olgan.

Koson tuman FHDY bo'limi tomonidan mahallarda xatlovlar o'tkazilib,  fuqaroning guvohnomasi yo'qligi aniqlandi hamda bo'lim ish yurituviga olindi.

Koson tuman FHDY bo'limi yordami bilan Dilbar Qurbonaliyeva 53 yoshida tug'ilganlik guvohnomasini oldi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

Adliya vazirligi bilan BMTning Giyohvand moddalar va jinoyatga qarshi kurashish bo‘yicha boshqarmasining (UNODC) Markaziy Osiyodagi mintaqaviy vakolatxonasi o‘rtasidagi 2024-2025 yillar uchun hamkorlik dasturi imzolandi

Joriy yilning 8-may kuni Adliya vazirligida adliya vaziri Akbar Toshqulov va BMTning Giyohvand moddalar va jinoyatga qarshi kurashish bo‘yicha boshqarmasining Markaziy Osiyodagi mintaqaviy vakili Ashita Mittal xonim oʻrtasida uchrashuv boʻlib oʻtdi.

Uchrashuvda UNODC Markaziy Osiyodagi mintaqaviy vakolatxonasi bilan adliya va huquq sohasida yo‘lga qo‘yilgan hamkorlik aloqalari muhokama qilindi.

Hususan, qonunchilik hujjatlarida korrupsiyaga sharoit yaratuvchi normalarni aniqlash va bartaraf etish hamda sud-ekspertlik sohasini har tomonlama takomillashtirish borasida erishilgan yutuqlar ta’kidlandi.
A. Mittal tashkil qilingan uchrashuv uchun minnatdorchilik bildirib, O‘zbekistonda amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarda Adliya vazirligining o‘rni muhim ekanligini ta’kidladi.

Uchrashuv davomida, Adliya vazirligi va UNODC Markaziy Osiyodagi mintaqaviy vakolatxonasi o‘rtasidagi hamkorlik aloqalarini yanada chuqurlashtirish va rivojlantirish maqsadida tomonlar 2024-2025 yillar uchun hamkorlik dasturini imzoladilar.

Mazkur xujjatda korrupsiyaga qarshi kurashish va aktivlarni qaytarish tizimini mustahkamlash, kiberxavfsizlik va shaxsga doir ma’lumotlarni himoya qilish, jinoiy sudlov va huquqbuzarliklarni oldini olish bo‘yicha qonunchilikni hamda sud ekspertiza sohasida xizmatlarni takomillashtirish, aholini huquqiy ongi va madaniyatini oshirishga qaratilgan bir qator tadbirlarni o‘tkazish nazarda tutilgan.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром

⚡️Адлия фахрийлари доимо эъзозда

Турли йилларда Адлия фахрийларининг тизимда олиб борган самарали меҳнат фаолияти юртимиз равнақи, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда фахрий устозлар тарбиялаган шогирдлар улар қолдирган улкан мактабни давом эттирмоқда. Фидойи устозларнинг соҳа ривожига қўшган ҳиссаси, жасорати доимо ёш ходимларга ўрнак бўлиб келган ҳамда фахрийлар доим шогирдлар эҳтироми ва эъзозидадир.

Бугунги кунда тизимда 700 дан ортиқ фахрийни бирлаштирган Фахрийлар кенгаши фаолият юритиб келмоқда. Кенгаш орқали фахрийларга мунтазам эътибор қаратилиб, турли байрамлар арафасида ва уларнинг қутлуғ таваллуд айёмларида йўқлаш ҳамда тақдирлаш, моддий ёрдам кўрсатиш яхши анъанага айланган.

Фахрийларимизнинг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати олдида доим таъзимдамиз ва улар билан фахрланамиз. Зотан, улар тирик тарихимиз ва жонли энциклопедиямиздир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги олган техникангиз ишламаса, хавотирланманг, пулингизга куйиб қолмайсиз!

Адлия вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда янги лойиҳани тақдим этади.

Эндиликда сиз истеъмолчи сифатида кундалик ҳаётда кўп дуч келадиган муаммоли вазиятларга «Истеъмолчи адвокати» лойиҳаси орқали ечим топасиз.

Биз сизга бу борада ўз ҳуқуқларингиздан фойдаланиш шартлигини эслатамиз. Айтганча, сизда ҳам истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, албатта изоҳларда бизга мурожаат қилинг.

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фахрийларга уй-жой навбатсиз берилади. Яна қандай имтиёзлар бор?

Президент Фармони билан бу йил 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан уруш фахрийларига 20 млн сўмдан пул берилиши белгиланди. Қонунчиликда фахрийлар учун яна қандай имтиёзлар мавжуд? Hudud24.uz қуйидаги мақолада шу ҳақда маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш