Адлия вазирлиги делегацияси ва Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Адлия вазирлиги делегацияси ҳозирда ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турмоқда.
Ташриф дастурига кўра, бугун, 2024 йилнинг 7 май куни адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамда Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) раиси ўринбосари Сенг Юн Чон ўртасида икки томонлама учрашув ташкил этилиб, унда коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда соҳадаги муҳим масалалар ўзаро муҳокама қилинди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Комиссия вакиллари томонидан ташкилотнинг фаолияти, асосий вазифа ва функциялари бўйича тақдимот қилинди.
Хусусан, Комиссия мамлакатда коррупцияга қарши курашиш, жумладан, коррупциявий жиноятларни тергов қилиш, норма ижодкорлиги жараёнларида коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўича ваколатли орган ҳисобланиб, ўтган йиллар давомида Комиссия томонидан 500 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганлиги маълум қилинди.
Ташриф якунида томонлар амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича меморандум лойиҳасини тайёрлаш ва уни имзолашга тайёрлигини маълум қилди.

#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги делегация ва Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Адлия вазирлиги делегацияси Корея Республикасидаги ташриф чоғида 2024 йилнинг 7 май куни Корея Республикасининг Сежонг шаҳрида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамда Корея Республикасининг Тартибга солишни ислоҳ қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Янг Сунг Хо ўртасида учрашув ташкил этилиб, унда ҳар икки давлатдаги тартибга солиш таъсирини таҳлил қилиш тизими, соҳада эришилган ютуқлар муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Қўмита вакиллари томонидан фаолияти, асосий вазифа ва функциялари, жумладан, тартибга солиш таъсирини таҳлил қилиш тизими бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.
Хусусан, Қўмита тартибга солиш сиёсати ва ислоҳот стратегияларини ишлаб чиқиш, асосий йўналишларини белгилаш ва қабул қилиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжати лойиҳасининг таъсирини таҳлил қилиш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича якуний хулоса берувчи орган ҳисобланиши маълум қилинди.
Қўмита норма ижодкорлиги жараёнлардаги энг муҳим органлардан бири бўлиб, бутун маъмурият бўйлаб назоратни таъминлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради. Қўмита Бош вазир бошчилик қиладиган 21 та давлат ва хусусий сектор вакилларидан иборат бўлиб, Президент маъмурияти ҳузурида фаолият юритади.
Ташриф якунида томонлар амалий ҳамкорлик алоқаларига йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди.

Adliya vazirligining 2024 yil 1-chorakdagi faoliyati sarhisob etildi
Bugun, 7-may kuni Adliya vazirligining hayʼat majlisida 2024-yilning 1-choragi davomida amalga oshirilgan ishlar, yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar va kelgusidagi vazifalar, muhokama qilindi.
Yigʻilishda norma ijodkorligi, huquqiy va davlat xizmatlari koʻrsatish, murojaatlar bilan ishlash, ochiqlik siyosati va boshqa sohalar kesimida tahliliy maʼlumotlar keltirildi.
👉Batafsil

Sevara Urinbayeva
#Adliya_xabari Адлия вазирлигида уч авлод учрашди Бугун, Тошкент давлат юридик университетида 9-май – “Хотира ва қадрлаш” куни байрами муносабати билан “Фахрийлар доим эъзозда” мавзусида адлия органларида фаолият юритган фахрийлар, тизим ходимлари ва талабалар…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Адлия вазирлиги: давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилинди
Адлия вазирлиги томонидан жорий йил биринчи чорагида келиб тушган 35 минг 493 мурожаатдан 76 фоизи қонуний ҳал этилди. Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида кўрилган таъсир чоралари натижасида 538 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди.
Давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилиниб, қўпол қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 812 нафар айбдор шахс интизомий ҳамда 1 минг 371 нафар айбдор мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бу Адлия вазирлигининг жорий йил биринчи чораги якунларига бағишланган ҳайъат мажлисида қайд этилди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов бошқарган мажлисда вазирлик ходимлари ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди.
Батафсил

Uza.uz

Адлия вазирлиги томонидан жорий йил биринчи чорагида келиб тушган 35 минг 493 мурожаатдан 76 фоизи қонуний ҳал этилди. Ф
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X