Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазири Ургутлик тадбиркорлар ва ёшлар билан мулоқотда бўлди

Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоятига хизмат сафари давомида Ургутда бўлиб, эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва у ердаги ёшлар муаммоларини ўрганди.
Бугун хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, бу борада қонунчиликда акс этган тартиблар бўйича аудиоподкастда (онлайн мулоқотда) суҳбатлашдик.

🎧 Huquqiy axborot телеграм каналида бўлиб ўтган мулоқот Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акцияси доирасида ташқил этилди. Бир ярим соатдан ошиқ вақт давомида “Аёллар дафтари” , унга кириш тартиблари ва имтиёзлари, мазкур дафтарнинг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишдаги ўрни ҳақида соҳа мутахассислари батафсил маълумот беришди.

Кўтарилган асосий масалалар👇🏻:

-Ёлғиз оналарнинг уй-жой таъминоти,моддий таъминоти билан боғлиқ масалалар;
-Шахсга доир маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик;
-Моддий ёрдам олишдаги муаммолар;
-"Аёллар дафтари"да турувчиларнинг,бундан ташқари хотин-қизларнинг тўлов контарктларини тўлаб бериш билан боғлиқ масалалар;
-Субсидияга уй -жой олиш;
-Ногирон фарзанди бор ёлғиз оналарга бериладиган имтиёзлар ва шу кабилар....

Овозли чат спикерлари: Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари.

📥 Мулоқотнинг навбатдаги сони 8 сентябрда бўлиб ўтади. Мазкур масалаларда саволларингизни @ayollardaftari_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мулоқот бир вақтнинг ўзида Адлия вазирлигининг фейсбук ва ютубдаги саҳифалари оркали ҳам трансляция қилинди.📹👉🏻www.youtube.com/embed/fgGCPVTKvss
Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида

Чет элга ишга кетиш истагида бўлганлар нималарни билиши керак? Ишлаш учун қонуний йўл билан бориш қулайми? Қайси давлатда, қандай бўш иш ўринлари борлигини қандай аниқласа бўлади? hudud24 қонуний меҳнат миграцияси, қонунчиликда берилган имтиёзлар, ишга ёлланишда алданиб қолмаслик учун билиш керак бўлган муҳим қоидалар ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18815

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўқиб хурсанд бўлдим🥰

Ҳар бир мурожаатда кимнингдир тақдир масаласи бўлади.

Ижтимоий тармоқлар орқали, расмий манбалар орқали ҳам тинмай мурожаат йўлловчи фаол ҳамюртларимиз бор. Кимдир ўзини масаласини ҳал қилишни сўраса,яна кимдир ўзи яшаётган жой билан боғлиқ муаммони кўтариб чиқади. Қўлдан келганча, ташкилот имконияти, қонуний ваколати доирасида уларга кўмак бериб келинмоқда. Ундан кеча шундай хабар келибди (Баъзилар телеграмимгаям ёзишади ). Ўқиб хурсанд бўлдим.

Адлия тизими ходимлари-ҳамкасбларимиз эринмай ҳар бир мурожаатдаги масалани ҳал қилишга туртки бўлаётгани қувонарли. Бежизга уларни халқ билан ёнман-ён дейишмайди.

П.С. Тўғриси шу хабарни юборган одамнинг мурожаатларидан почтамиз тўлиб кетарди. Ижрога С.Х.дан хат ижрога тушибди дейишса яна қанака муаммоларни кўтарди экан, дердим. Қойил, охиригача олиб борди. Мурожаатдаги масала ҳал бўлмагунча тинмади. Мана натижа👆🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_xizmatlari_sohasida_yana_bir_yangilik

❗️Ётоқхонага жойлашиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилинг!

🖥Давлат хизматидан фойдаланиш тартиби билан юқоридаги видео орқали танишинг!👆👆👆

👉Ушбу қулайлик ҳақида талаба бўлган танишларингизга юборишни унутманг!
#Mutaxassis_sharhi

Ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risidagi ish yuzasidan chiqarilgan qaror xususida shikoyat berish tartibi qanday?

👉Batafsil

@adliyangiliklari
📢28 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

Мавзу: Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл инфратузилмаларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

Мавзу: Адлия вазирлиги томонидан Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Мустақилликка_32_йил #ЭЪТИРОФ

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, адлия органларининг қуйидаги ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотланди:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан:

Уралова Рухсора Тошпулатовна Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси

“Шуҳрат” медали билан:

Аллакулиев Миржалол Давранбекович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департамент бошлиғи

Абдуллаева Рисолат Суннатовна Қашқадарё вилояти юридик техникуми директори.

Вазирлик жамоаси номидан ҳамкасбларни ушбу мукофотлар билан чин дилдан муборакбод этамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛔️ Жорий йил июль ойи якунлари бўйича мониторинг қилинаётган 111 та бошқарув органлари ва ҳокимликларнинг 78 таси (70,0%) муддати ўтган бирорта топшириқлар мавжуд эмас

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева вазирлик томонидан Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

💻 Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилиш учун яратилган “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида бугунги кун ҳолатига жами 3 631 та ҳужжатлардаги 107 мингдан ортиқ топшириқлар назоратга олинган бўлиб, уларнинг 79 мингдан ортиғи бажарилган бўлса, қарийб 28 мингта топшириқлар ижро этилмоқда.

✏️ Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб барча бошқарув органлари ва ҳокимликларда Президентнинг назорат топшириқлари ижросини таъминлашнинг “кунбай” календарь жадвали ҳар ойда тасдиқланмоқда.

📉 Ўз вақтида бажарилмаган топшириқлар сони шу йилнинг апрелида 128 тадан июль ойида 66 га, яъни 48,0 фоизга камайди.

📲 Ижро муддати ҳали етиб келмаган, жумладан ижроси йил якунига қадар белгиланган топшириқлардан 395 таси барвақт бажарилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_тайинлов

Адлия вазирлигида Вазир котибияти мудири тайинланди

Ушбу лавозимга Аъзамжон Абдукадирович Сарабеков вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Аъзамжон Сарабеков 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2010 йилда мазкур институтни магистратура босқичини тамомлаган, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот маркази етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. Адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Аъзамжон Абдукадирович Сарабековни ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида ривож ва зафарлар тилайди!
#Адлия_тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири тайинланди

Ушбу лавозимга Элмурод Эргашович Турсунов тайинланди.

Элмурод Турсунов1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Элмурод Эргашович Турсуновни ушбу масъулиятли тайинлов билан қутлайди. Келгуси ишларида улкан зафарлар тилайди!
#Адлия_тайинлов

Навоий вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Ғайбулло Садуллоевич Примов тайинланди.

Ғайбулло Примов 1990 йилда Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йил Наманган давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2012 йилда Навоий вилоят Навоий шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси котиби лавозимидан бошлаган. 2012 йил май ойидан - 2021 йилларда адлия органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ғайбулло Садуллоевич Примовни мазкур масъулиятли тайинлов билан қутлайди. Келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!
#Адлия_тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Мазкур лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Амангелди Барлыкбаевич Пренов тайинланди.

Амангелди Пренов 1988 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Қорақалпоқ давлат университетини бакалавр, 2014 йилда ушбу университетни магистратура босқичини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий сохада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2018 ноябрдан-2023 йилгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

2023 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Амангелди Барлыкбаевич Преновни мазкур масъулиятли тайинлов билан табриклайди. Келгуси ишларида ривож ва омадлар тилайди!