Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция

🚫 Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахслар мерос очилгунгача васиятномага оид маълумотларни ошкор қилиши мумкин эмас.

Васият қилувчи васиятноманинг ижро этилишини васиятномада кўрсатган, меросхўр ҳисобланмайдиган шахсга топшириши мумкин. Бу шахснинг васиятноманинг ижро этувчиси бўлишга розилиги унинг ўз қўли билан васиятномага ёзган устхатида ёки васиятномага илова қилинган аризасида акс эттирилиши лозим.

▶️ Меросхўрлар ўзаро келишиб, васиятноманинг ижросини меросхўрлардан бирига ёхуд бошқа шахсга топширишга ҳақлидирлар. Бундай келишувга эришилмаганда, васиятномани ижро этувчи бир ёки бир неча меросхўрнинг талаби билан суд томонидан тайинланиши мумкин.
📝 Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш, коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш

АОКАда Адлия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_онлайн

Матбуот анжумани давомида мавзу доирасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, уларнинг аҳамияти ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Хусусан, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган.

Экспертиза натижаларига кўра, 243 та ҳужжатда (13 фоиз) ёки экспертизадан ўтказилган жами ҳужжатларда 350 та коррупциявий омил аниқлаган.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб уларда коррупциявий омиллар аниқланмаганлиги тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омиллар аниқланган.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш Ўзбекистон қонунчилиги учун янги институт эканлигига тўхталиб мазкур тизим орқали муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари ўрганилиши, улар қандай харажат ва оқибатларга олиб келиши таҳлил қилиниши шунингдек, амалдаги ҳужжатларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги баҳоланиши таъкидланди.

Вазирлик томонидан ўтган йилда 280 та лойиҳалар ҳамда 18 та амалдаги қонунчилик ҳужжатлари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилган.

Мазкур жараён давомида лойиҳаларнинг 136 таси уни ишлаб чиққан вазирлик ва идоралар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилмаганлиги, 144 таси бўйича тўлдирилган ҳисоботлар талаб даражасида эмаслиги аниқланиб тегишли хулосалар берилган.
Нашрлар блогерларнинг постидан фойдаланганида, муаллифдан рухсат сўраши керакми?

Ижтимоий тармоқда фойдаланувчи эълон қилган пост (мақола, фото, видео ва ҳк)дан интернет ё босма нашрлар ёхуд бошқа фойдаланувчилар контент яратишда фойдаланса, муаллифдан рухсат сўраши керакми? Ёки ижтимоий тармоқда ҳамма учун очиқ жойда қўйилган контентни муаллиф рухсатисиз қайта эълон қилса бўладими?

Каналга уланиш👉 @Hudud24
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

Хабарингиз бор, ворислик ҳуқуқи бўйича аудиоподкаст ўтказилиши белгиланган.

Овозли чат 2023 йил 24 февраль куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари:

▫️Рустам Хайитбоев –
Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси бош маслаҳатчиси;

▫️Адиба ҲамидоваОлмазор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус;

▫️Латофат ХудайбердиеваУчтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.
#Adliya_teleloyiha

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда тайёрланаётган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви жонли эфирга узатилмоқда.

Мавзу: Замонавий суд экспертизанинг имкониятлари

Кўрсатувда Адлия вазирлиги ва Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази масъул ходимлари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти ёки тўғридан- тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали юборишингиз мумкин.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.

Кузатиш учун ҳавола👉 https://www.youtube.com/embed/0c2G3WONMaU
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМ нинг учдан бир қисми (100 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади:

▫️иш жойларида;
▫️соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида;
▫️ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда;
▫️автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида.

⚠️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналарда истеъмол қилиш лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари

📊 2022 йилда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикаларда👆
Адлия вазирлигида Финляндиянинг Ҳелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс ташриф билан бўлди

Жорий йилнинг 22 февраль куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Ташкулов ҳамда Финляндиянинг Ҳелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Финляндия ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётганлиги, хусусан, икки давлат ўртасида суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлигини таъкидлади.

Акбар Тошқулов хорижий меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар тўғрисида, хусусан, Адлия вазирлигининг амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш, давлат хизматларининг сифатини ошириш ва бошқа соҳалардаги фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Томонлар вазирлик, Ҳелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ҳамда БМТ Таррақиёт дастури билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” лойиҳаси доирасидаги қўшма тадбирлар ҳақида фикр алмашдилар.

Туйя Бракс ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини ривожлантириш, илғор хорижий тажрибага асосланган бепул юридик ёрдам тизимини жорий этишга ҳамда адлия вазирлигининг қонун устиворлигини таъминлашдаги салоҳиятини юксалтиришда ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини маълум қилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
#Adliya_xabari

Belarus Respublikasi Adliya vazirligi delegatsiyasi norma ijodkorligi sohasidagi islohotlar bilan tanishdi

Belarus Respublikasi adliya vazirining birinchi o‘rinbosari Nataliya Filippova boshchiligidagi delegatsiyaning O‘zbekistonga tashrifi doirasida joriy yilning 22-fevral kuni Adliya vazirligida ikki tomonlama uchrashuv bo‘lib o‘tdi.

Uchrashuv davomida adliya vaziri o‘rinbosari Alisher Karimov tomonidan O‘zbekistonda amalga oshirilayotgan islohotlar, shu jumladan norma ijodkorligi sohasidagi islohotlar to‘g‘risida batafsil ma’lumot berildi.

Uchrashuvda Adliya vazirligining norma ijodkorligi jarayonidagi o‘rni va faoliyati, shu jumladan bugungi kundagi qonunchilik hujjatlari loyihalarini ishlab chiqish, ularni huquqiy ekspertizadan va korrupsiyaga qarshi ekspertizadan o‘tkazish hamda norma ijodkorligi sohasiga joriy etilgan “aqlli tartibga solish” modeli, tartibga solish ta’sirini baholash, “tartibga solish gilotinasi” kabi institutlarga alohida to‘xtalib o‘tildi.

Uchrashuv yakunida O‘zbekiston va Belarus Adliya vazirliklari o‘rtasida norma ijodkorligi sohasida kelgusida o‘zaro keng ko‘lamli hamkorlikni davom ettirishga kelishib olindi.

Belarus Respublikasi delegatsiyasi tashrifi davomida davlat xizmatlarini ko‘rsatish markazlarining samarali faoliyati, adliya organlari tizimida raqamlashtirish va huquqiy axborotni tarqatish borasida amalga oshirilgan ishlar bilan ham tanishish va tajriba almashish ko‘zda tutilgan.
#Adliya_xabari

Belarus Respublikasi Adliya vazirligi delegatsiyasi Davlat xizmatlari markazlari faoliyati bilan tanishdi