Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xalq_xizmatida #qulaylik

⚡️ФҲДЁ бўлимлари кўпайди: фуқароларга қулайлик!

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
Ҳукумат қарори (623-сон, 28.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

* Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Гулистон шаҳарларидаги мавжуд никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди. Ушбу никоҳ уйлари олдин фақат никоҳни қайд қилиш билан шуғулланган бўлса, эндиликда ФҲДЁ бўлими сифатида бошқа турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (туғилиш, ўлим, ажрим ва б.) билан ҳам шуғулланади;

* Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига мавжуд штатлар доирасида ФҲДЁ бўлимларини ташкил этиш ва тугатиш бўйича қўшимча ваколат берилди;

* ФҲДЁ органларида турли йилларда бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги аниқланган ҳолатларда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш учун герб йиғими ундирилмаслиги белгиланди;

Шунингдек, қарор билан Адлия вазирлигига вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб бориш бўйича қўшимча вазифа юклатилди.

Республика бўйлаб ФҲДЁ бўлимлари сони ортиши навбатлар камайиши, масофалар қисқариши, фуқароларнинг вақти ва бошқа ресурслари тежалиши ҳамда хизмат сифатининг ортишига олиб келиши кутилмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

📌 Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

📁 Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Huquq ustuvorligi indeksida O‘zbekistonga berilgan baho mamlakatning xalqaro hamjamiyatda ijobiy imidjini yaratmoqda

2022-yil 26-oktabrda Huquq ustuvorligi indeksining (Rule of Law Index) navbatdagi natijalari e’lon qilindi.

Huquq ustuvorligi indeksi har yili “World Justice Project” xalqaro nodavlat tashkiloti tomonidan tuziladi va 8 ta indikatorni, xususan, “Hokimiyat vakolatlarining cheklanganligi”, “Korrupsiyadan xolilik”, “Davlat institutlari faoliyatining ochiqligi (sahffofligi)”, “Asosiy huquqlarni himoya qilish”, “Tartib va xavfsizlik”, “Huquqni muhofaza qilish”, “Fuqarolik va jinoiy odil sudlov” kabi indikatorlarni o‘z ichiga oladi.

Mazkur indeksda O‘zbekistonga berilgan baho mamlakatimizning xalqaro hamjamiyatda ijobiy imidjini shakllantirishda muhim omil hisoblanadi.

Joriy yilda O‘zbekistonning barcha sakkizta indikator bo‘yicha ko‘rsatkichlarida yaxshilanish kuzatildi.

Mamlakatimiz umumiy ro‘yxatda Serbiya, Albaniya, Xitoy, Belarus, Qirg‘iziston, Rossiya, Turkiya va boshqa davlatlarni ortda qoldirib, 140 ta davlat orasida 78-o‘rinni egalladi.

Indeksni tuzishda dunyoning 140 ta davlatidan 150 000 dan ortiq uy xo‘jaligi va 4 000 ga yaqin huquqshunoslar o‘rtasida so‘rovlar o‘tkazildi, qonuniylik darajasi baholandi.

2022-yilda huquq ustuvorligi faqatgina 54 ta davlatda yaxshilandi, 85 tasida yomonlashdi va 1 ta davlatda oʻzgarishsiz qoldi. Ushbu indeksda O‘zbekiston huquq ustuvorligi bilan bog‘liq vaziyat yaxshilangan davlatlar qatoriga kiritildi.

2022 yilda eng yaxshi ko'rsatkichlar quyidagi indikatorlar bo'yicha qayd etildi:

– “Tartib va xavfsizlik” indikatori bo‘yicha O‘zbekiston 16-o‘rinni egallab, TOP 20 ta davlatga kirdi.
– “Jinoiy odil sudlov” indikatori bo‘yicha – 65-o‘rin;
– “Korrupsiyaning mavjud emasligi” indikatori bo‘yicha – 66-o‘rin;
– “Fuqarolik huquqi sohasida odil sudlov” indikatori boʻyicha 75-oʻrin;
– “Qonunlarga rioya qilish” indikatori bo‘yicha – 99-o‘rin;
– “Asosiy huquqlarni himoya qilish” indikatori bo‘yicha – 107-o‘rin;
– “Hokimiyat organlari vakolatlarining cheklanganligi” indikatori bo‘yicha – 114-o‘rin;
– “Hokimiyat institutlarining shaffofligi (ochiqligi)” indikatori bo‘yicha – 140 ta davlat orasida O‘zbekiston 122-o‘rinni egalladi.

Yuqoridagi natijalarga erishishga O‘zbekiston uchun ustuvor xalqaro reyting va indekslar bilan maqsadli ishlashning huquqiy va tashkiliy mexanizmlari yaratilgani ham yordam berdi.

Xususan, Xalqaro reyting va indekslar bilan ishlash bo‘yicha respublika kengashi tuzildi.
Moliya vazirligi va Adliya vazirligi ushbu Kengashning ishchi organlari sifatida belgilandi.

Shunday qilib, inson huquqlarini himoya qilishni kafolatlash, aholi turmush darajasini yuksaltirish, iqtisodiy faoliyat erkinligini ta’minlash, sud-huquq sohasidagi moddiy va protsessual normalarni takomillashtirishga yo‘naltirilgan islohotlar o‘z samarasini O‘zbekistonning jahon hamjamiyatidagi o’brosini va nufuzli xalqaro reyting va indekslarda mavqeining oshishida namoyon qilmoqda.

Adliya vaziriligi
Jamoatchilik bilan aloqalar bo‘limi
#Adliya_infografika

Huquq ustuvorligi indeksida O‘zbekiston 140 ta davlat orasida 78-o‘rinni egalladi
Сўраганлар учун 😊!!!

Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”-1008 орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари #ОАВ_учун_махсус #Сўраган_эдингиз

⚡️Мажбурий обуна-мавсумий муаммо

Мажбурий равишда ходимларни обуна қилдириш ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинми


Сўнгги вақтларда ижтимоий тамоқларда ходимларнинг турли босма оммавий ахборот воситаларига (газета ва журналларга) мажбурий обуна бўлишга ундаш, иш ҳақларидан мажбурий ушлаб қолиш каби ҳолатлари кузатилмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.

Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: Меҳнат кодексига асосан солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши.

Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилинг.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
‼️Адлия вазири Японияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди

Адлия вазирлиги делегацияси аъзолари Японияга расмий ташрифнинг сўнгги кунида Нагоя университети ҳамда Нагоя иқтисодиёт университетида бўлишди.

Ушбу олий таълим муассасалари президентлари билан бўлган учрашувда ҳуқуқшунослик соҳасида талабалар алмашинуви, ўзаро ҳамкорликда тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда давлат хизматчиларини стажировкага юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Адлия вазири Р.Давлетов мазкур олийгоҳларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, магистрлар ва докторантура босқичи тадқиқотчилари билан ҳам учрашди.
Мулоқот қилиб, уларнинг илмий изланишлари натижаларини Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этиш муҳимлиги таъкидлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#daydjest_video

Адлия вазирлиги фаолиятининг ҳафталик дайжести
#2022_йил_1_ноябрдан

🗓 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

▫️Шифокорларга эҳтиёж бор ҳудудларда талабалар ишга жойлаштирилади. БАТАФСИЛ

▫️Никоҳ тузиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш эксперименти ўтказилади. БАТАФСИЛ

▫️Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилади. БАТАФСИЛ

▫️“Коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

▫️Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти кенгайтирилади. БАТАФСИЛ

▫️Ёшларга компьютер сотиб олиш учун истеъмол кредити ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади. БАТАФСИЛ

▫️Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади. БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади. БАТАФСИЛ

▫️“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади. БАТАФСИЛ

▫️Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилади. БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратилади. БАТАФСИЛ
#Adliya_OAV

2 ноябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида фуқароларга яратилган қулайлик.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzREPORT TV телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

📣Ушбу матбуот анжуманига ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

📹 O‘zbekiston Milliy matbuot markazida Adliya vazirligining matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

Mavzu: Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish sohasida fuqarolarga yaratilgan qulaylik.

@adliyangiliklari
#Adliya_teleloyiha

Куз қиш мавсумига қанчалик тайёрмиз?!

"Алоҳида назорат"нинг диққат марказидаги мавзу...🎯

Мутассадди вазирлик вакиллари мавжуд муаммолар бўйича қандай ечимларни таклиф этмоқда?

Бу ҳақда тез кунда жавоб оласиз...
#Адлия_хабари

Фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича аудио подкаст ўтазилади

🔰 Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан фирибгарликнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

🎙Дастур доирасида “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукнида:

▫️фирибгарлик, унинг янгича турлари;
▫️онлайн фирибгарлик кўпайишига имкон яратаётган омиллар;
▫️фирибгарлар тузоғига тушмаслик чоралари
ҳақида аудио подкаст ташкил этилади.

Суҳбат спикерлари: Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Click компанияси масъул ходимлари.

Овозли чат 4 ноябрь куни соат 18:00 даHuquqiy axborot” телеграм каналида бошланади.

📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📎Давлат хизматлари кўрсатишни онлайн кузатувчи ситуацион марказ ташкил этилди

Давлат хизматлари марказларида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини кузатиб бориш, муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда олинган маълумотлар таҳлили асосида келгусидаги ишларни прогнозлаш мақсадида Адлия вазирлигида Ситуацион марказ ташкил этилди.

Ушбу марказ стратегик бошқарувда вазиятга қараб ёндашувни амалга оширишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Бу динамик ривожланаётган вазиятларни изчил, ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида муҳим қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш, ҳақиқий ҳолатни белгилайдиган асосий муаммолар ва масалаларни аниқлаш ва ечимини топишга қаратилган қарорларни қабул қилиш имконини беради.
#Adliya_infografika

⚡️Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди