Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

❗️“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади

Хабарингиз бор, Адлия вазирли томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб муҳокамага жойлаштирилган.

🗓 Кодекс лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш, лойиҳани такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жорий йилнинг 7 сентябрида соат 10.00да “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ташкил қилинмоқда.

📁 Конференцияда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий ва 10 га яқин халқаро ташкилотлар экспертлари, илмий ҳамжамият, ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

📍Конференция “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида онлайн ва оффлайн режимда ўтказилади.
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Bu_muhim

Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади.
#Adliya_aralashgach #Hudud_Samarqand

Адлия аралашуви билан тадбиркорга 925 181 352 сўм компенсация ундирилиши таъминланади.
#Adliya_tashabbus

⚡️Эндиликда электрон рақамли имзосиз ҳам давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин

Мобил-ID тизимидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);

Мобил-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);

электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан берилган аризаларни тасдиқлаш;

фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари “Электрон ҳукумат” тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш;

фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларини давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиши учун рухсат бериш;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/104218/

📹Видео
#Mutahassis_sharhi

Мулкий ҳуқуқларни амалга оширишни мураккаблаштираётган бюрократия ва маъмурий юк қисқарди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов:

Президенту доложено о возражениях широкой общественности и родителей по поводу резкого повышения арендной платы за школьные учебники и рабочие тетради.

Принимая во внимание, что школьные учебники играют исключительно важную роль в общем среднем образовании детей, а также в целях поддержки школьников, их родителей и законных представителей, обеспечения социальной справедливости глава государства поручил Кабинету Министров и Министерству народного образования принять безотлагательные меры по организации бесплатной аренды школьных учебников и рабочих тетрадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_хабари

❗️Юридик техникумларга кириш синовлари натижалари эълон қилинди

⚠️ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига ўқишга кириш учун кириш синовларида иштирок этган абитуриентлар диққатига.

Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синловлари ҳамда танлов суҳбат натижалари эълон қилинди.

🔰Натижалар билан қуйида ҳар бир юридик техникум кесимида танишишингиз мумкин:

👉 1. Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми
👉 2. Андижон вилояти юридик техникуми
👉 3. Бухоро вилояти юридик техникуми
👉 4. Жиззах вилояти юридик техникуми
👉 5. Қашқадарё вилояти юридик техникуми
👉 6. Навои вилояти юридик техникуми
👉 7. Наманган вилояти юридик техникуми
👉 8. Самарқанд вилояти юридик техникуми
👉 9. Сирдарё вилояти юридик техникуми
👉 10. Сурхондарё вилояти юридик техникуми
👉 11. Фарғона вилояти юридик техникуми
👉 12. Хоразм вилояти юридик техникуми
👉 13. Тошкент вилояти юридик техникуми
👉 14. Тошкент шаҳар юридик техникуми
👉 15. Хорижий фуқаро ва кўзи ожиз абитуриентлар
Forwarded from my.gov.uz
🔴 Diqqat!!! Muhim xabar

👮‍♀️ Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yo‘l harakati xavfsizligi xizmatining “Avtomototransport hisobi” va "Haydovchilik guvohnomasi" axborot tizimlari yangi “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”ga o‘tayotganligi munosabati bilan my.gov.uz orqali avtomototransport vositalari bilan bog‘liq (Eski namunadagi milliy haydovchilik guvohnomalarini yangisiga almashtirish, Avtotransport oynalarining tusini o‘zgartirishga ruxsatnoma olish, Avtotransport boshqaruvi uchun jismoniy shaxslarga elektron ishonchnoma berish) xizmatlarda uzilishlar yuzaga kelmoqda.

💁🏻‍♂️ Yuzaga kelayotgan muammolarni bartaraf etish bo‘yicha Ichki ishlar vazirligi mutaxassislari tomonidan zarur chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

✍️ Muammo bartaraf etilishi bilan qo‘shimcha axborot beriladi.

➡️ @MyGovUz | @eGovUz
#Эълон

🔊Журналистлар ва блогерлар диққатига!

🔅Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00 да Aдлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида пресс-конференция ўтказилади.

📌Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Mobil-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан.

🔴 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Фасебукдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
#Адлия_онлайн

❗️“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференцияси бошланди.

📁 Халқаро конференцияда Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, 20 дан ортиқ халқаро ва миллий экспертлар, илмий ҳамжамият, 100 дан ортиқ ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро конференция иккита сессиядан иборат тартибда олиб борилади.

Айни пайтда адлия вазири ўринбосари А.Каримов Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти, тарихи, асослари ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш жараёни ҳақида маълумот бермоқда.
#Адлия_онлайн #Тадбиркорлик_кодекси

Бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда ушбу соҳадаги айрим рақамларга ҳам тўхталинди.

Мисол учун, ўтган бир йил давомида бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлашга қаратилган биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 70 дан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Натижада, солиқ ва маъмурий юкнинг камайтирилиши, шунингдек қўшимча имтиёз ва кафолатларнинг тақдим этилиши эвазига тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага ортди, яна минг нафар тадбиркорлар товар айланмасини 1 миллиондан 10 миллион долларгача етказди.

Шунингдек, 220 нафар тадбиркорнинг тушумлари 100 миллион долларга етиб, умумий экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайди.

Бугунги кунда, 6 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, 40 мингдан ортиқ техник ҳужжатларда тадбиркорлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талаблар мавжуд.

Ушбу талаблар ичида ўзининг аҳамиятини йўқотган, самарадорлиги мавжуд бўлмаган ва албатта тадбиркорга ортиқча харажатларига олиб келаётган талаблар сони жуда кўпни ташкил этади.

Мазкур талабларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги қайта кўриб чиқилиб, уларни 2025 йилга қадар 30 фоизга қисқартириш юзасидан ишларини бошладик.

Ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп – 5000 га яқин.

Кодекс қабул қилиниши ушбу ҳужжатларни битта компакт манбага бирлаштиради. Бироқ, бу уларнинг тўғридан-тўғри бирлаштирилишини англатмайди. Тизимлаштиришдан асосий мақсад соҳадаги энг асосий қонунларни бирлаштириш ва тадбиркорликнинг фундаментал ҳуқуқий устунларини белгилаб олиш ҳисобланади.

Албатта, Кодекс қабул қилинганидан сўнг ҳам тадбиркорлик йўналишидаги қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши давом этади табиий. Бироқ, уларнинг барчаси Кодексдаги фундаментал қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Адлия вазирлиги томонидан “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

📁 Халқаро конференцияда Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, 20 дан ортиқ халқаро ва миллий экспертлар, илмий ҳамжамият, 100 дан ортиқ ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро конференция иккита сессиядан иборат.
#Тадбиркорлик_кодекси #онлайн

Алишер Каримов: Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишга 3 йилга яқин вақт сарфланди.

Лойиҳани ишлаб чиқишда нафақат миллий экспертларимиз, балки халқаро экспертлар ҳам жалб қилинди. Асосийси лойиҳа охирги 4-5 ойдан буён жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.

Айнан тадбиркорларнинг таклифлари, уларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ўрганиш учун республика даражасида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, республикамизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар билан Кодекс лойиҳаси муҳокама қилинди.

Жамоатчилик, тадбиркорлар ва соҳа экспертлари билан ўтказилган муҳокамалар натижасида 1500 га яқин таклифлар келиб тушди ҳамда лойиҳада коррупциявий омилларнинг мавжудлиги, гендер тенгликка таъсири ва бошқа масалалар бўйича ўтказилган сўровномаларда 1200 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Келиб тушаётган таклифлар асосан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кредит ажратиш, текширувлар, солиқ соҳасида берилган.

Бундан ташқари, Кодекс лойиҳаси 8 та етакчи халқаро ташкилотларга, жумладан USAID, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа ва тикланиш тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Германиянинг “Berlin Economics” иқтисодий гуруҳи, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига тақдим этилган бўлиб, ушбу ташкилотлардан экспертиза натижалари бўйича хулоса ва таклифлар келиб тушмоқда.
Бугунги кунда ушбу таклифлар асосида Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси мутахассислар томонидан ўз маромига етказилмоқда.

Ушбу Кодекс тадбиркорнинг қўлида ягона компакт ҳуқуқий меъёрлар тўпламига айланиб, ҳар доим тадбиркорнинг ёнида юрадиган ҳужжат бўлади.