Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қурилиш, шаҳарсозлик ва архитектура соҳаларини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|Twitter
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|Twitter
#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 07 июль куни соат 15:00 да Миллий матбуот маркази биносида "Юридик таълим ва Тошкент давлат юридик университетига қабул қилиш масалалари" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
🎙Тадбирда Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Тадбир "УзРепорт ТВ" ва YouTube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
⚡️Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди
Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Каримов Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги 18-йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш доирасида адлия вазири ўринбосари А.Каримов жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва алоқадор масалалар бўйича кичик қўмитасининг 18-йиғилиши якунлари, шу жумладан ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, ҳуқуқ устуворлиги ҳамда демократик ислоҳотлар борасидаги кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Жумладан, Европа Иттифоқи делегацияси эътиборига суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, дин ва виждон эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат тишкилотларнинг эркин фаолиятини юритиши учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги ахборот етказилди.
Ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги йиғилиши анъанавий тарзда ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот руҳида ўтиб, томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлашди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Адлия_онлайн
✅ Мавзу: 2022/2023 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетига қабул жараёнлари.
📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
на YouTube
https://youtu.be/k57vLqh0_rs

YouTube
O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Toshkent davlat yuridik universiteti matbuot anjumani
2022/2023 o‘quv yili uchun Toshkent davlat yuridik universitetiga qabul jarayonlari
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/…

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Автомобиль бошқариш учун ишончномани нотариал тасдиқламасдан расмийлаштириш мумкин
Мазкур тизимга оид Президентимизнинг қарори қабул қилинди. Қарор билан соҳада фуқароларимиз учун қатор қулайликлар яратилди.
1. 2022 йил 1 сентябрдан фуқароларимиз нотариусга бормасдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали электрон расмийлаштиришлари мумкин бўлади.
Электрон ишончноманинг яна бир афзаллик жиҳати у одатдагидан анча арзон.
Бугунги кунда фуқароларимиз ишончномани нотариал тасдиқлаганида 900 минг сўм давлат божи, 30 минг сўм герб йиғими, 75 минг сўм пуллик хизмат учун тўлов қилишига тўғри келади.
Электрон ишончнома учун фақат табақалаштирилган давлат божи тўланади, герб йиғими, пуллик хизмат учун тўловлар бўлмайди.
Давлат божи нотариал тасдиқланадиган ишончномага тўланадиган божга (БҲМнинг 3 баравари) нисбатан қуйидаги фоизларда тўланади:
бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).
Демак, электрон ишончнома орқали фуқароларимиз ҳам ўз вақтини, ҳам 1 йил давомида қарийб 24 млрд сўм пулини тежаб қолади.
2. Эндиликда юридик шахслар ҳайдовчилари ҳар 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириши шарт эмас.
Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан фуқароларимиз ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасида транспорт ижараси шартномаси тузилса, бу шартномани нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Бунда шартномани солиқ органларида электрон ҳисобга қўйиш кифоя.
Бу орқали фуқароларимиз ўз вақтини тежаши билан бирга 480 минг сўм миқдордаги тўловлардан ҳам қутилади.
3. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача фуқароларимиз 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқли транспортда йўловчи ташиса бу фаолият ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади.
Лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бўлмайди.

#Сўраган_эдингиз
📌Хотин-қизларга ҳомиладорлик нафақаси тўланмаганлиги учун жавобгарлик бор
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра:
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш —базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса —базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди
“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:
● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 8 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
📍Мавзу: Халқаро IT сертификатларини олишда рағбатлантириш тизими
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамила Халибаева, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IT Park бўлим бошлиғи
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Автомобиль бошқариш учун ишончномани нотариал тасдиқламасдан расмийлаштириш мумкинлиги ҳақидаги янги нома юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari
Adliyaning bir kuni...
Chortoq tuman adliya bo’limi, tuman FHDY bo’limi, davlat xizmatlari markazi, yuridik xizmat ko’rsatish markazi tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidan tayyorlangan “Tafsilot” ko’rsatuvi Namangan viloyati teleradikompaniyasi orqali efirga uzatildi.
Namangan viloyati adliya boshqarmasi
📌Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/namanganadliya

#Биласизми
📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

#Diqqat_muhim
⚡️2022 йил 9 июль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-07-08-4
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
⚡️2022 йил 9 июль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-07-08-4
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
Yuridik ta'lim sohasidagi yangiliklar va Yuridik universitetiga qabul jarayonlari
👉Batafsil
📹 Video
@adliyangiliklari
Yuridik ta'lim sohasidagi yangiliklar va Yuridik universitetiga qabul jarayonlari
👉Batafsil
📹 Video
@adliyangiliklari
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
#брифинг
🚘 1 сентябрдан «доверенность» учун нотариусга бориш шарт эмас
Президент қароргиа кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.
📝 Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
🔎 Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
● бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);
● олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);
● уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).
🗄 Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.
〰️〰️〰️
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:
Батафсил