Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда:

- илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини камида 30 фоизга ошириш;

- пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини камида 2 бараварга кўпайтириш муҳокама қилинмоқда.

“Бу – иқтисодиётимиз учун жуда катта имконият ва захирадир. Тўқимачилик бизга кам харажат билан олтиндан ҳам кўп даромад келтирадиган соҳа ҳисобланади.

Шунинг учун биз соҳада тўлиқ кластер тизимини жорий этдик. Бугунги кунда пахта толасини ўзимизда 100 фоиз қайта ишлаш йўлга қўйилди (беш йил аввал 40 фоиз тола қайта ишланган).

Соҳани қўллаб-қувватлаш учун сўнгги уч йилда тўқимачилик кластерларига 23 трлн сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Бундан ташқари, кластерларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 трлн сўм хусусий инвестициялар йўналтирдилар. Натижада 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 млрд долларга етди”, деди Президент.
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
#Adliya_teleloyiha

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви йўлга қўйилди.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони 29 июнь куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Мавзу: Олий таълимга қабул ва имтиёзлар

Кўрсатувда Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази масъул ходимлари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
#Ekspert_fikri

“Xususiy mulk daxlsizligi Konstitutsiya darajasida mustahkamlab qo‘yilmoqda” — ekspert

Prezident Shavkat Mirziyoyevning taklifiga asosan, tadbirkorlarning huquq va erkinliklariga oid normalar Konstitutsiya darajasida belgilab qo‘yilishi kutilyapti. Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti direktori Eldor Mahkamov bilan taklif etilayotgan o‘zgarishning ahamiyati xususida suhbatlashdik.

👉Batafsil: https://kun.uz/45796206

📹 INTERVYUNI KO‘RISh

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституциявий_ислоҳотлар

Янгиланаётган Конституцияда “Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади” эканлиги мустаҳкамланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
“Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси матнини кўрмасданоқ, ёки атайин паст сифатли хайп қилиш учунми турли нотўғри талқинлар билан уни тақдим этилишини гувоҳи бўлдик. Аслида у миллий, диний ва бошқа умуминсоний қадриятларга мос равишда фуқаролар манфаати учун ишлаб чиқилган инсонпарвар лойиҳадир. Ўзи кимдир бир фикр билдиришдан олдин масалани ўрганмасдан хайп қилишга интилса, ҳурмат қилмайдиган “эксперт”лиги билиниб қолади. Чунки мақсад бошқа бўлгандан кейин, деталлар аҳамияти йўқ унга.

Аслида биз кундалик ҳаётимизда камситишга кўп дуч келамиз. Маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик, “таниш-билиш” каби ҳолатлардан ким азият чекмаган дейсиз? Кимларгадир берилиб, кимларгадир берилмаётган имтиёзлар-чи? Айирмачилик йўқ дейсизми?

Вазият шу қадар жиддийки, лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси Президент Фармонида қўйилди.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланган:

фуқароларнинг ирқи, миллати, ижтимоий ҳолати, этник келиб чиқиши ва эътиқоди туфайли камситиш, шахсларни бошқаларига нисбатан ноқулай ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни ёки мезонларни яратиш тақиқланади;

барча фуқароларнинг имтиёзлардан тенг фойдаланиши;

имтиёзлар фақат қонунлар билан белгиланиши;

ишга қабул қилишда меритократия, меҳнат жараёнида тенг ҳажмдаги ишга тенг ҳақ тўлаш (Ўзбекистонда аёллар эркакларга нисбатан 35 фоизга кам маош олишади);

ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш;

интизомий чораларни қўллаш ва ходимларни бажарилган ишлар учун рағбатлантириш соҳасида камситишга йўл қўймаслик;

жамоа шартномалари ва келишувларида камситишга йўл қўймаслик;

транспортдан ва маданий-кўнгилочар хизматлардан фойдаланиш, уй-жой олишда камситишга йўл қўймаслик;

ижтимоий нафақалар (моддий ёрдам пули, бола пули ва ҳ.к.)ларни тайинлашда камситмаслик

Қонун лойиҳаси матни мана бу ҳаволада.
https://minjust.uz/uz/press-center/news/103943/

Ўзингиз кўриб амин бўлишингиз мумкин, миллий, диний ва умуминсоний қадриятларга дахл қилувчи ҳеч бир жумла йўқ.

@shahnozxon
#Adliya_teleloyiha

"Ўзбекистон" телеканалида "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви жонли эфирга узатилди.

Мавзу: Олий таълимга қабул ва имтиёзлар

Кўрсатувда Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази масъул ходимлари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

📹https://www.youtube.com/embed/qRYFFEmsClg
Adliya vaziri: endi hech kim osonlikcha birovning uyini “snos” qila olmaydi!

Yaqinda Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev “snos” muammosiga e'tibor qaratar ekan, bunday holatga butunlay barham berish uchun uy-joy bo‘yicha konstitutsiyaviy kafolatni belgilab qo‘yish lozim degan edilar.

Bugun ushbu konstitutsiyaviy kafolatning haqiqiy huquqiy asosini miridan sirigacha belgilab beradigan qonun Davlatimiz rahbari tomonidan imzolandi.

Uzoq davom etgan bahs-munozaralardan so‘ng demokratik jarayonlar chig‘irig‘idan muvaffaqiyatli o‘tgan “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qo‘yish tartib-taomillari to‘g‘risida”gi qonun xalqimizni bir necha yildan buyon qiynab kelgan muammolarga barham berishiga ishonamiz.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Bu_qiziq

Урф-одатга айланган қонунлар, қонунга айланган урф-одатлар…

Одат – бу ҳар қандай ижтимоий гуруҳ ёки жамиятда такрорланадиган ва унинг аъзолари учун одатий ҳолга айланган хатти-ҳаракатлар.
Одат муайян вазиятдаги ҳаракатларнинг батафсил схемасига асосланади. Масалан, оила-аъзоларига қандай муносабатда бўлиш, низоларни қандай ҳал қилиш, қандай қилиб бизнес муносабатларини қуриш ва бошқалар. Эскирган одатлар кўпинча вақт ўтиши билан замонавий талабларга мос равишда янгилари билан алмашади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Бугунги кунда ҳуқуқнинг асосий манбаларидан бири сифатида одатлар ҳам кўрсатиб келинади. Ҳуқуқий одатларнинг шаклланиши кўп йиллик тажриба натижасида юзага келади (ва бу билан улар ёзма ҳуқуқдан сезиларли фарқ қилади). Масалан, Кавказ халқлари ўртасида ҳуқуқ тизимининг яратилишига нафақат Россия қонунчилиги ва шариат меъёрлари, балки тоғлиларнинг кўп асрлик анъаналари ҳам катта таъсир кўрсатди.

Қонунчилигимизда ҳам айнан шу каби миллий урф-одатларимизни ўзида акс эттирувчи нормалар амалга татбиқ этилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Батафсил
#Адлия_табриги

Азиз ёшлар!

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёмиЁшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз. Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ва_ёшлар

Бугунги кунда, Адлия вазирлиги тизимида жами 8 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 2365 та, яъни 29% и ни ёшлар ташкил қилади.

Бу ёшларнинг 212 нафари, яъни 11% раҳбарлик лавозимларида ишлаб келмоқда. Адлия вазирлиги марказий аппаратининг ўзида 20 нафар ёш раҳбар ходим фаолият юритиб келаётганлигинини эса алоҳида таъкидлаш лозим.

Вазирликда ёшларни ишга жалб қилиш борасида ҳам ўзига ҳос тажриба йўлга қўйилган. Хусусан, 2021 йилда адлия органлари ва муассасаларига жами 95 нафар ёш битирувчилар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинди.

Хўш, бу ёшларнинг ўз тенгдошларидан фарқи нимада?Улар нима учун айнан Адлия вазирлигини танлашган? Уларнинг орзулари ва режалари қандай?

Тайёрланган видеоматериалда бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўласиз.
#Adliya_va_yoshlar

Адлия вазирлиги ёшларга ҳуқуқий кўмакдош

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_тренинг

📌Бугун, 30 июнь куни Тошкент вилоятида журналист ва блогерлар учун “Сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги: ҳуқуқий ва ахлоқий чегаралар” мавзусида тренинг бошланди.

Ушбу тренинг Адлия вазирлиги томонидан Конрад Аденауэр Фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.

👇Айни дамда:
▫️“Сўз эркинлиги VS шахсий ҳаёт дахлсизлиги”;
▫️“Сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги: халқаро тажриба”;
▫️“ОАВ қонунчилиги: ҳуқуқ ва мажбуриятлар чегараси қаердан ўтади?”
каби масалалар юзасидан фаол мулоқот, маҳаллий ва халқаро экспертлар билан фикр алмашиниву давом этмоқда.