Sevara Urinbayeva
2.13K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ўртасида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатилди

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103896/
#Эълон
Журналистлар ва блогерлар!!!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 июнь куни соат 10:00 да “Hyatt Regensy Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилади.

🎙Конференцияда миллий норма ижодкорлиги жараёнларини модернизация қилиш стратегиясининг йўналишлари ва дастлабки натижалар, тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиёти масалаларида тажрибага эга маҳаллий ва халқаро экспертлар маърузалар билан иштирок этиши кутилмоқда.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни конференцияга таклиф қиламиз.
#Adliya_xabari

Davlat xizmatlarini ko‘rsatish yo‘nalishida jamoatchilik bilan aloqalar bo‘yicha tajriba almashildi

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

Айни дамда Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилмоқда.

Ушбу конференция тартибга солиш сиёсатига бағишланган II конференция бўлиб, унда Ўзбекистон Парламенти ва Ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, илмий-тадқиқот муассасалари
ва жамоат ташкилотлари, “Jacobs, Cordova and Associates” халқаро консалтинг ташкилоти, шунингдек Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистон ҳукумати вакиллари онлайн форматда иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати, шу жумладан қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдаги дастлабки натижалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинмоқда.
#Adliya_loyiha

Никоҳдан ўтишнинг 1 ойлик муддати бекор қилинади

Бугун, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокамада адлия вазири Р.Давлетов сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, лойиҳа билан Оила кодексининг 13, 17 ва 212-моддаларига қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:

1) никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатлар бекор қилинмоқда;

2) никоҳни никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг расмийлаштириш тартиби белгиланмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда, илғор хорижий давлатлар, жумладан мусулмон давлатларнинг тажрибалари ҳам ўрганилди.

Қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкин бўлади.

Лойиҳанинг қабул қилиниши, никоҳни ўз вақтида расмийлаштириш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш, оталик белгилаш ва шаръий никоҳ асосида яшаш ҳолатларини камайтириш имконини беради.

Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари

Жорий йилнинг 21 июнь куни Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Батафсил: https://minjust.uz/uz/press-center/news/103906/