Sevara Urinbayeva
2.38K subscribers
9.91K photos
1.19K videos
23 files
4.47K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Xizmatlardan_onlayn_foydalanamiz

Nafaqa tayinlash uchun ariza berish tartibini bilasizmi?

VIDEOQOʻLLANMA 👉
https://youtu.be/Tc63U6-ZwHQ

❗️Elektron xizmatlardan foydalanilganda, belgilangan to‘lovning 10% miqdorida chegirma mavjud.
#Diqqat_muhim

⚡️Тошкент давлат юридик университетига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 140,0 балл этиб белгиланди

2022/2023 ўқув йилида
талабалар ўқишини хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра Тошкент давлат юридик университетига ўтиш бали 140,0 балл этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланган эди (https://t.iss.one/eduuz/8475).

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Янги Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, “Ҳайдовчиликни энди бошлаган” белгиси малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган шахс бошқараётган транспорт воситасининг орқасида унинг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гендер мадад

Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги фойдали электрон платформа ишга туширилди...

Мақсад- Аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилиш, уларга бепул ҳуқуқий кўмак бериш .

Платформага киринг, зарур маълумотни ва ҳуқуқларингизни билиб олинг !!!

Батафсил 👉🏻https://gendermadad.uz/oz
#Диққат_муҳим

📢 ЭЪЛОН!

📌2022 йил 28 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔹Мавзу: “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Давлат раҳбарининг Қарори

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги ва масъул вазирлик ва идоралар ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @markazMMM16га юборинг.

📝Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Adliya_xabari

Oliy Majlisning Inson huquqlari bo‘yicha vakili (ombudsman) va Adliya vazirligi o‘rtasida o‘zaro hamkorlik yo‘nalishlari belgilandi

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Iqtibos

Ruslanbek Davletov, adliya vaziri:

Biz, huquqshunoslar milliy g‘oya sifatida, aholini qonun ustuvorligi g‘oyasi atrofida birlashtirish maqsadga muvofiq bo‘ladi, deb hisoblaymiz. Chunki qonun odamlarning ahloqiy, siyosiy qarashlaridan qat'iy nazar yagona talablarni belgilaydi, barcha uchun majburiy me'yorlarni o‘rnatadi.

Qonun ustuvorligi esa shunday me'yorki, fikrlar xilma-xil bo‘lsa ham munosabat, yondashuv bir xil bo‘ladi, shu bilan birga qonun ustuvorligi turli xil fikrlarni ham hurmat qiladi, muammolar bir yoqlamalik bilan emas huquqiy vositalar bilan hal etiladi.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирининг жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ҳолати бўйича ахбороти эшитилди

Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда адлия вазири Р.Давлетовнинг 2021 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Р.Давлетов ўз ахборотида қуйидагиларни маълум қилди:
“Бу йил ҳам аҳолимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва бу борада мавжуд муаммолар масаласи Сенатимиз кун тартибига қўйилганлигидан мамнунмиз.

Албатта, аҳолида ҳуқуқий онг юқори бўлса жамиятнинг барқарор қонуний ривожланишига эришиш осон кечади.

Ҳаётимизни кузатар эканмиз, фуқароларимиз ҳеч бир воқеа-ҳодисага лоқайд эмаслигини кўряпмиз, ўз фуқаролик позициясини билдиряпти, адолатни талаб қиляпти.

Масалан, бюджет маблағларини сарфланиши борасида 2 215 та лойиҳа “Ташаббусли бюджет” дастурига киритилди, бу фаолликка рағбат тарзида яна қўшимча 139 та лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратилди.
Бундан англашиладики, жамиятда ҳуқуқий онг ўсиб бормоқда. Ватан келажагига дахлдорлик ҳисси ошмоқда.

Одамлар қайғуряпти ўз юрти келажаги хусусида. Бизнинг ишимиз эса, шу ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш...."
#Adliya_xabari

Бўлиб ўтган мажлисда, вазир ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлилига ҳам тўхталди.

Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича бугунги кунга қадар адлия органлари томонидан 450 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш соҳасида 80 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти баҳоланиб: Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишлари юқори баҳолананган бўлса, айрим ташкилот ва идорларнинг ишлари қониқарсиз деб топилди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг 14 мингдан ортиқ ходимлари онлайн ўқитилди.

Манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари соҳасида Advice.uz, “Gender Madad”, “Advice for business” каби аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилувчи 8 та ҳуқуқий ресурслар ишлаб чиқилган.

Муҳим қонунчилик ҳужжатлари бўйича 200дан ортиқ тарғибот пакетларитайёрланиб тарқатилди.

“Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида 2 млн ёшларни қамраб олган семинар-тренинглар ташкил этилди
Вазирлик томонидан мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида “Адлия ҳуқуқий марши” доирасида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар совға қилинди.

“Ислоҳотлар билимдони” ҳуқуқий танлови ва “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” ижодий ишлар танлови ўтказилди.

“Адлия вазирлиги: ютуқлар ва истиқбол” мавзусида конференция ташкил қилинди.
“Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида ҳамда 50 минг фуқарони қамраб олган “Умуммиллий Конституция имтиҳони” ҳуқуқий акциялари ўтказилди.

Юридик техникум ўқувчилари ўртасида “Идрок” интеллектуал ўйини уюштирилди ва ўқувчи ёшлар иштирокида “Адолат қанотлари” клуби ташкил этилди.

Медиа-материаллар ва ОАВ орқали ҳуқуқий тарғибот соҳасида 800 га яқин видеороликлар вазирликнинг YouTubeдаги каналига жойлаштирилди.

Вазирлик томонидан эълон қилинган “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ойлик” ҳуқуқий акцияси давомида “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон”, “Жамиятда аёл: ечим ва муаммолар” танловлари шунингдек, “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференцияси ўтказилди ҳамда “Аёллик имтиёзми ёки имтиҳон? Балки иккиси ҳамдир” видеофильми, “Аёлни асраш – келажакни асраш, дегани!” номли ижтимоий видеоролик тасвирга олинди ва кенг жамоатчиликка етказилди.

Хотин-қизлар реабилитация марказларида, жазони ижро этиш муассасаларида, меҳнат жамоаларида ва бошқа жойларда 7 700 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, 100 дан ортиқ сайёр қабуллар ўтказилиб, “Gender-Madad” электрон ҳуқуқий маслаҳатчи платформаси ишга туширилганлиги тўғрисида ахборот берди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_xabari

⚡️Адлия вазири: Биз аҳолимизда фирибгарлик, киберфирибгарликка қарши “иммунитет” пайдо қилишимиз керак

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Адлия вазири ўз ахборотида эътибор берилиши керак бўлган муҳим масалаларга тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда аҳоли ҳаётида қандай ҳуқуқий муносабатларда муаммолар бўлаётганлигини таҳлил қилиб боришимиз, шунга қарата аниқ ва манзилли ишлашимиз лозим.

Масалан, Фирибгарлик, киберфирибгарлик ҳозир авж оляпти. Янги молиявий пирамидалар пайдо бўляпти.

Фуқароларимиз қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жиноий жавобгарлик борлигини билиб туриб ҳам бу йўлдан қайтмаябди.

Ўзбекистонда фирибгарлик сўнгги 4 йилда 4 бараварга, (2018 йилда 6 483 та, 2019 йилда, 6 321 та, 2020 йилда 10 496 та, 2021 йилда 24 554 та), киберфирибгарлик эса сўнгги 3 йилда 8,3 бараварга кўпайиб, ҳозирда умумий жиноятчиликнинг қарийб 5 фоизига етган.

Биз аҳолимизда фирибгарлик, киберфирибгарликка қарши “иммунитет” пайдо қилишимиз керак.
Алданиб қолмаслиги учун керакли маълумотни етказишимиз, осон даромад топиш илинжида тузоққа тушиб қолмаслиги чораларини кўришимиз керак.

Иккинчи томондан, давлат органлари хушёр бўлиб, фирибгарлик ҳолатларини олдини олиб бориши зарур Яқиндаги битта хусусий клиника атрофидаги ҳолатларда, давлат бу клиникага лицензия берган, қонуний ишлашига ишонч билдирилган, мана энди бутун халқни алдагани маълум бўляпти.

Жиноятчилар жавобгарликка тортилиб зарарни тўлиқ қопламасдан бир оз муддат озодликдан маҳрум қилиниб яна озодликка чиқиши кузатилиши мумкинки, бу ҳам аҳолида салбий кайфиятни пайдо қилиши мумкин. Шунинг учун фирибгарлик содир этган ва зарарни тўлиқ тўламагани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар, жазони ўташ давомида тўлиқ зарарни қопламаган бўлса шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Р.Давлетов: Самосуд балки ўша заҳоти кимнингдир қонга тўлган кўзларини ёки кузатиб турганларнинг инстинктини ва эҳтиёжини қондирар, лекин узоқ истиқболда эркин жамият қуришга катта тўсиқ бўлади

Жамиятдаги ҳуқуқий онгни ўлчовларидан бири бу инсонларнинг бир бирига бўлган чекловлари ва зўравонлигининг чекланишидир.

Айниқса, бизни жамиятда самосуд ҳолатлари ҳуқуқинг онгга тескари ишлайдиган ҳолатдир. Охирги пайтларда бу ҳолатлар ҳам ошиб бормоқда.

Самосуд балки ўша заҳоти кимнингдир қонга тўлган кўзларини ёки кузатиб турганларнинг инстинктини ва эҳтиёжини қондирар, лекин узоқ истиқболда эркин жамият қуришга катта тўсиқ бўлади ва одамларнинг адолатли ва хавфсиз шароитда яшашга ишончини сўндиради.

Шунинг учун, бу борадаги тарғибот ва ташвиқотни кучайтириб, самосуд ҳолатларига қарши курашишимиз лозим.
#Adliya_xabari

⚡️Адлия вазири: одамларни бирлаштирувчи ягона восита ёки механизм – бу қонун устуворлигидир.

Вазир ўз ахборотида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон жамиятида сўз эркинлиги ва демократлаштириш тобора ривожланиб борар экан, фикрлар турли туман, ғоялар ҳар хил, яъни плюрализм принциплари чуқурроқ сингиб бормоқда.

Янги қабул қилинидган қонунлар ва ислоҳотларга ҳам очиқ фикрлар билдирилмоқда, ҳамма ҳам бир хил қабул қилмайди. Бу табиийдир ва буни тўғри қабул қилишниям ўрганишимиз керак.

Яъни, бундай шароитда абсолютизмни таъминлаб бўлмайди, ёки ягона мафкура қилиб, давлат мафкурасини ўрнатиб бўлмайди.

Конституцияда ҳам бекорга ёзилмаган.

Айнан бу жараёнда одамларни бирлаштирувчи ягона восита ёки механизм – бу қонун устуворлигидир. Яъни миллий ғоя сифатида, биз ҳуқуқшунослар аҳолини қонун устуворлиги ғояси атрофида бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз.

Чунки қонун одамларнинг аҳлоқий, сиёсий қарашларидан қатъий назар ягона талабларни белгилайди, барча учун мажбурий меъёрларни ўрнатади.

Қонун устуворлиги эса шундай меъёрки, фикрлар хилма хил бўлса ҳам муносабат, ёндашув бир хил бўлади, шу билан бирга қонун устуворлиги турли хил фикрларни ҳам ҳурмат қилади, муаммолар бир ёқламалик билан эмас ҳуқуқий воситалар билан ҳал этилади.

Бунда асосий масъулият давлат органларига тўғри келади. Чунки улар биринчи навбатда ўз ишлаш услублари, принциплари ва ёндашувлари билан ўз фаолиятларида қонун устуворлигини таъминлаши зарур.

Бу борада ҳамкорлик қилиш ҳар доим самара беради. Биз бунга тайёрмиз,деди Русланбек Давлетов.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Сўраган_эдингиз

Нотариус томонидан расмийлаштирилган уй-жой олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди, мазкур уй-жойни эгалигини тасдиқловчи ҳужжатни ҳамда нотариусга тўланган пулларимни олсам бўладими?

📃Битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганда ёки тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда нотариал идорада сақланаётган битим предметига оид мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхасини қолдириб, асл нусхасини мулкдорга ёки унинг меросхўрларига ёхуд вакилларига қайтариб беради.

Нотариал идорада қолган битимнинг ксеронусхасига унинг қайтарилганлиги ҳақида ҳужжатни олган шахс имзо қўяди. Битимнинг асл нусхаси меросхўрларга берилган тақдирда, уларнинг меросхўр эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар текширилади ва уларнинг ксеронусхалари нотариал идорада қолдирилади.

Битимлар бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилмайди.

Саволга жавобни хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жўра Худойбердиев берди.
#Адлия_онлайн

Чорак сарҳисоби: Эришилган ютуқлар ва камчиликлар

Айни вақтда Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2022 йилнинг I чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар
ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.