Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.
Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ходим пенсия ёшига етиши муносабати билан уни иш берувчи томонидан бўшатиш тақиқланади
“Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–167-сон, 15.03.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришдаги ташаббускор нуронийлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланади.
❌ Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги учун меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.
🔰 2022 йил 1 апрелдан:
➖ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
➖шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
➖оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;
➖кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;
➖давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
➡️ 2022 йил 1 сентябргача кексаларга оид маълумот ва янгиликлар уларнинг мобиль телефон рақамларига SMS орқали маълум қилиб борилади.
❕Мамлакатимизда фаол қариш индекси жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда турнақатор навбатлар. Бунга сабаб нима?
Айни кунларда Давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш жараёнида узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. Kun.uz мухбири Чилонзор тумани давлат хизматлари марказида бўлди.
👉 Мақолани ўқиш
https://kun.uz/80025307
📹 Видеони кўриш
https://youtu.be/80xe3NlIDuk

Kun.uz
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда турнақатор навбатлар. Бунга сабаб нима?
Айни кунларда Давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш жараёнида узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. Kun.uz мухбири Чилонзор тумани давлат хизматлари марказида бўлди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг муддати ўтиб кетса, нима бўлади?
Гувоҳномани вақтида алмаштирмаганлик учун жарима йўқ, лекин муддати ўтиб кетган гувоҳнома билан автомобил бошқариш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида янгиси олинмаса, ҳайдовчи имтиҳон топширишига тўғри келади.
👉 https://kun.uz/37249433

Навбатдаги ҳуқуқий акция📣📣📣
❕Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 мартдан 15 майга қадар “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.
🔰 Ҳуқуқий акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
🎤 соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;
🎧 аудио-видео подкастлар ташкил қилиш;
▶️ соҳа ходимларининг ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн сўровлар ўтказиш;
📊соҳа ходимларининг ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича сўров йўли билан мониторинг ўтказиш;
✅ сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;
📋 мурожаатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаси юзасидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўриш;
📂 қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

#Адлия_хабари
❗️Бугунги кунда интернет тармоғида осон пул топиш алдови билан турли “молиявий пирамида”лар авж олмоқда.
➡️ “Молиявий пирамида” ҳеч қандай ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонаси эмас, унинг даромадлари бошқа иштирокчилар қўшган ҳиссага тўғри келади ва пирамида чўққисида турган шахс манфаатларига хизмат қилади.
▪️“Молиявий пирамида”га пул тиккан миллионлаб фуқаролар ўз пулларини, мол-мулкини йўқотади. Пирамида бошлиқлари эса жавобгарликка тортилади.
☑️ “Молиявий пирамида” учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, яъни “молиявий пирамида” ташкил қилиш, унга раҳбарлик қилиш, реклама қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
☝️Ўз маблағларингиздан унумли фойдаланинг, фирибгарлар тузоғига алданиб қолманг!

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
📣📣 Bugun, 17-mart kuni AOKAda adliya sohasida kutilayotgan o‘zgarish va yangiliklarga bag‘ishlangan matbuot anjumani o‘tkazish rejalashtirilgan.
Tadbirda Adliya vazirligi rahbariyati va mutasaddilari ishtirok etadi.
Vaqti: 16:00
OAV xodimlari va blogerlarni matbuot anjumaniga taklif qilamiz.
✏️ Savollarni @Rasmiy_aloqabot ga jo‘natishingiz mumkin.
@adliyangiliklari

⚡️AOKAda adliya sohasida kutilayotgan o‘zgarish va yangiliklarga bag‘ishlangan matbuot anjumani boshlandi. Tadbirda adliya vaziri o‘rinbosari X.Meliyev va mutasaddilar ishtirok etmoqda.
Matbuot anjumanini onlayn kuzatib borish 👉https://clck.ru/dvZ49
✏️ Savollarni @Rasmiy_aloqabot ga jo‘natishingiz mumkin.
@adliyangiliklari
Matbuot anjumanini onlayn kuzatib borish 👉https://clck.ru/dvZ49
✏️ Savollarni @Rasmiy_aloqabot ga jo‘natishingiz mumkin.
@adliyangiliklari
#Adliya_xabari
⚡️Davlat xizmatlari agentligi Adliya vazirligi tizimiga qo‘shib yuborildi
Davlat rahbarining adliya tizimida ma'muriy islohotni amalga oshirishga qaratilgan “Fuqarolarning huquq va erkinliklarini ta'minlash hamda huquqiy xizmat ko‘rsatishda adliya organlari va muassasalari faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Farmoni qabul qilindi.
Farmonda ko‘zda tutilgan o‘zgarishlar haqida matbuot anjumanida ma'lum qilindi.
👉Batafsil

“Fuqarolarning huquq va erkinliklarini ta'minlash hamda huquqiy xizmat ko‘rsatishda adliya organlari va muassasalari faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident Farmoniga ko‘ra:
Davlat xizmatlari agentligi va Intellektual mulk agentligi Adliya vazirligiga qo‘shib yuborildi. Endi ular vazirlik tarkibida departamentlar sifatida faoliyati yuritadi.
Qo‘shilish natijasida Adliyada respublika darajasidagi rahbarlar soni 2 barobarga qisqardi, boshqaruv xodimlari soni 110 taga kamaydi, vazirlik tizimidagi boshqaruv tuzilmalari 666 tadan 222 taga, bir-birini takrorlovchi vazifalar 34 foizga, funksiyalar 46 foizga qisqarmoqda.
❗️Natijada 84,5 mlrd so‘m iqtisod qilinmoqda.

⚡️Prezident farmoniga muvofiq, tumandagi davlat xizmatlari markazlari, FHDYO organlari va yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari tuman adliya bo‘limlari bilan birlashtirilib bitta binoda faoliyat yurituvchi yagona adliya bo‘limlariga aylantirildi. Uning tarkibida intellektual mulk obyektlarini muhofaza qilish bo‘yicha alohida mas'ullar faoliyat yuritadi.
Bu orqali intellektual mulk obyektlarini tuman darajasida tezkor himoya qilish, aholining turli huquqiy muammolarini bitta idoraga tashrif buyurib hal qilib ketishiga erishiladi.

⚡️“E-shartnoma” tizimi yagona elektron portali yaratiladi.
Bu tizim orqali tadbirkorlar onlayn ravishda turli shartnoma namunalarini bepul olishi mumkin bo‘ladi hamda shartnomaviy-huquqiy munosabatlarda yagona huquqni qo‘llash amaliyoti vujudga keladi.
@adliyangiliklari
⚡️“E-shartnoma” tizimi yagona elektron portali yaratiladi.
Bu tizim orqali tadbirkorlar onlayn ravishda turli shartnoma namunalarini bepul olishi mumkin bo‘ladi hamda shartnomaviy-huquqiy munosabatlarda yagona huquqni qo‘llash amaliyoti vujudga keladi.
@adliyangiliklari
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
⚡️2023 yildan mualliflik huquqi obyektlarining elektron nazorat nusxalarini yagona bazada jamlash tartibi joriy qilinadi.

#Infografika
⚡️Adliya tizimi yanada ixchamlashtirildi
“Fuqarolarning huquq va erkinliklarini ta'minlash hamda huquqiy xizmat ko‘rsatishda adliya organlari va muassasalari faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident Farmoni qabul qilindi.
Farmonga ko‘ra, adliya tizimida yagona boshqaruvni joriy qilish uchun Davlat xizmatlari agentligi va Intellektual mulk agentligi bevosita Adliya vazirligiga, ularning hududiy tuzilmalari esa hududiy adliya organlariga qo‘shildi.
● Natijada boshqaruv xodimlari soni 110 taga, ya'ni 2,2 foizga (birgina markaziy apparat 10 foizga ya'ni 356 tadan 320 taga) qisqartirildi.
● Vazirlik tizimidagi bir-birini takrorlovchi vazifalar 35 tadan 23 taga (34 foizga) va funksiyalar esa 388 tadan 215 taga (46 foizga) qisqardi.
Batafsil 👉infografikada

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
⚡️"Права" алмаштириш хизмати техник-профилактик тадбирлар ўтказилиши муносабати билан 19 мартдан – 2 апрель кунигача вақтинча кўрсатилмайди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналари жорий этилган.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ҳар бир гувоҳнома алмаштириш пунктига кунига 55-60 нафардан фуқаро мурожаат қилганда – тўлиқ қамров учун ўртача 4 йил вақт сарф қилиниши режалаштирилган эди. Ҳозирда эса, бир кунда 500-600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда.
Маълумот учун: республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони – қарийб 5,7 млн. нафарни ташкил этади. Шунга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини мажбурий алмаштириш муддатлари Ҳукумат томонидан 2 маротаба (дастлаб, 2020 йилдан – 2021 йилнинг охирига қадар, кейинчалик 2021 йилдан – 2022 йилнинг сўнгига қадар) узайтирилган.
Қолаверса, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида гувоҳномаларни алмаштиришнинг якуний муддатлари табақалаштирилди (масалан, 2010 йилгача олинган гувоҳномалар – 2022 йилнинг апрелига қадар, 2012 йилгачалари – 2022 йилнинг июль ойига қадар ва ҳоказо). Ушбу муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланди.
❗️Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари.
Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан ЭКСПЕРИМЕНТАЛ тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам “права” алмаштириш хизмати йўлга қўйилди.
Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда жами 74 та пунктда хизмат кўрсатиш имконияти яратилиб, тегишли моддий-техникавий база билан таъминланган (қурилмаларнинг 49 таси – ЙҲХББ бўлинмалари, 25 таси Давлат хизматлари марказларига ўрнатилган).
Амалга оширилган ишлар натижасида, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси амалиётга киритилган пайтдан бошлаб, бугунги кунга қадар 2,6 млн.дан ортиқ ҳайдовчиларинг гувоҳномалари янгисига алмаштирилди.
❗️Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйди. Маълумот учун ДХМларда ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 4-5 дақиқа вақт сарфланмоқда.
Бироқ, ўтказилган таҳлиллар 3,1 млн.дан ортиқ фуқароларимиз томонидан ҳужжатларни алмаштирилмай келинганлигини кўрсатди.
Муаммони бартараф этиш учун масъуллар қандай чоралар кўрмоқда?
Биринчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатларини мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ўзайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда;
Иккинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилмаган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ташриф буюрувчиларнинг таҳминий сони ва асосли талабини инобатга олиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш пунктларини камида икки баробарга кўпайтириш.
Шунингдек, ИИВ маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топиладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича, истисно тариқасида тегишли таъсир чоралари қўлланилмайди.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·