Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#So'ragan_edingiz
"EKSPERT JAVOBI" rukni! 🎥📽🎞💯
SAVOL: Men sudda telegram orqali yuborilgan ovozli xabarlarni dalil sifatida taqdim etgan edim. Lekin sudda ovozli xabar yuborgan shaxs ovoz uniki emasligini ta’kidladi. Men shu ovozli xabarlar yuborgan shaxsning ovozi kimga tegishliligini aniqlash bo‘yicha sizning Markazga murojaat qilsam bo‘ladimi?
X.Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi mas'ul xodimlari javob beradi

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❌ Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#ОАВ_биз_ҳақимизда
‼️Норма ижодкорлиги ва қонунчилик ҳужжатлари ижроси жамоатчилик назоратида бўлади
– Мамлакатимизда илк бор амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизими ва экспертиза жараёнларига жамоатчилик, илмий ташкилотлар ва мустақил экспертларни кенг жалб қилиш имконияти яратилди, – дейди Адлия вазирининг ўринбосари Алишер Каримов. – Натижада 2021 йил давомида қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида 1 минг 820 қонунчилик ҳужжати лойиҳасида 405 коррупциявий омил, 892 амалдаги қонунчилик ҳужжатида 660 дан ортиқ коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Батафсил:https://uza.uz/uz/posts/norma-izhodkorligi-va-qonunchilik-huzhzhatlari-izhrosi-zhamoatchilik-nazoratida-boladi_351445

Uza.uz
Норма ижодкорлиги ва қонунчилик ҳужжатлари ижроси жамоатчилик назоратида бўлади
Қонун ҳужжатларининг пухта ишлаб чиқилиши, халқчил бўлиши уларнинг ижроси самарадорлиги ошишида муҳим ўрин тутади.
Forwarded from Doniyor Gʻaniyev
⚡⚡⚡ “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги йиғилишида жамоатчилик анчадан бери кутаётган муҳим қонунлрадан бири саналган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишларда маъқулланиб, Сенатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қонун лойиҳасининг муҳимлиги шундаки, у билан Ўзбекистон давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идораларида меҳнат қилаётган 200 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга оид муносабатлар тартибга солиш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, эндиликда ваколатли орган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёки халқ тилида АРГОС) томонидан давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади ҳамда реестрга киритилган лавозимларга давлат хизматчилари очиқ танлов асосида тайинланади.
Реестрга киритилган давлат фуқаролик лавозимлари гуруҳ ва тоифаларга ажратилиб, давлат хизматчисига унинг лавозим гуруҳи ва тоифасидан келиб чиқиб, малака даражалари (чин) берилади.
Ваколатли давлат органи томонидан давлат хизматчиси фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилади ҳамда давлат хизматчисининг муносиб рағбатлантирилиши ва хизмат поғонасида кўтарилиши ана шу баҳолаш тизими натижалари асосида таъминланади.
Шунингдек, қонун билан давлат хизматчисига ўзининг даромади ва мол-мулки тўғрисида декларация топшириш (декларация топшириш тартиби ва муддати алоҳида қонун билан белгиланади), ўз хизмат фаолиятига ташқи таъсирлар олдини олиш ҳамда ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар фаолиятига ноқонуний таъсир ўтказмаслик мажбуриятларии юкланмоқда.
Бундан ташқари, қабул қилинган қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматчисига қуйидагилар тақиқланмоқда:
👉 ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш;
👉 педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;
👉 тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ёки тадбиркорлик фаолияти ташкил этиб, унинг муассиси бўлиш;
👉 ўз мавқеидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифасини бажариш эвазига жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай турдаги мукофот ёки совға олиш;
👉 чет эл фуқаролигига эга бўлиш;
👉 республика ҳудудидан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш.
Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси аҳамиятидан келиб чиқиб, уни такомиллаштириш ва иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кўплаб депутатлар фаол иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар.
Умид қиламанки, мазкур қонуннинг қабул қилиниб, ижрога қаратилиши мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматлари сифатини тубдан ислоҳ қилишга, тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини камайтиришга, шунингдек ахоли орасида давлат хизматчиси лавозимининг жозибасини ошириб, истеъдодли ва муносиб фуқароларга давлат хизматчиси лавозимларига кириш учун тенг имкониятлар яратилишига хизмат қилади.
@D_Ganiyev

#Hushxabar
Адлия вазирлиги тасарруфидаги Тошкент давлат юридик универсиети қарийб 1 млрд сўмлик грантни қўлга киритди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 1 март куни бўлиб ўтган йиғилишида Тошкент давлат юридик университети томонидан тайёрланган “Юридик терминлар электрон тезауруси ва инновацион мултимедиа платформасини яратиш” номли инновацион лойиҳа 985 млн сўмлик маблағ билан молиялаштиришга тавсия этилди.
Мазкур лойиҳа қонунчиликда ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида фойдаланиб келинаётган юридик терминлар онлайн базасини яратишни мақсад қилган. Бунда, оддий изоҳли луғатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда илк бор юридик терминларнинг семантик тавсифи (синоним, антоним, пароним ва ҳ.к.) ишлаб чиқилади.
Ушбу лойиҳа келгусида норма ижодкорлиги билан шуғулланувчилар учун юридик атамалар соҳасида муҳим ва ишончли манбага айланиши кутилмоқда. Лойиҳада Адлия вазирлиги, ТДЮУ, "Адолат" МҲАМ ва бошқа адлия муассасалари мутахассислари иштирок этиши назарда тутилган.

#Адлия_онлайн
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган.
Ушбу лойиҳа доирасида бугун, 2 март куни Адлия вазири Р.Давлетов вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан видеоконференцалоқа орқали очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Sevara Urinbayeva
#Адлия_онлайн Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган. Ушбу лойиҳа доирасида бугун, 2 март куни Адлия вазири Р.Давлетов вазирлик тизимида фаолият юритаётган…
#Adliya_va_ayollar
⚡️Адлия вазири тизимда фаолият юритаётган аёллар билан учрашди
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган.
Ушбу лойиҳа доирасида бугун, 2 март куни Адлия вазири Р.Давлетов вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан видеоконференсалоқа орқали очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда адлия органлари ва муассасаларидаги жами 8 мингдан ошиқ ходим фаолият юритаётганлиги, шундан 3 мингга яқини, яъни 38 фоизи хотин-қизлар эканлиги, бу эса нафақат республикада бутун дунёда яхши кўрсаткичлиги алоҳида таъкидланди.
Статистикага назар ташланса, ўтган 2021 йилда вазирлик тизимига ишга қабул қилиш бўйича жами 226 та танлов ўтказилган. Уларда ишга қабул қилинганларнинг 428 нафари (28 фоиз) хотин-қизлар, бу 2020 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган. Йилдан-йилга кўрсатгичлар яхшиланмоқда.
Шунингдек, тизимда жами 320 нафар хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, жами 260 нафар аёллар юқори лавозимларга тайинланган.
Адлия вазирлиги нафақат тизимдаги хотин-қизлар, балки бутун жамият аёлларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, вазирлик томонидан 2 та қонун ишлаб чиқиб Ҳукуматга киритилди, “Аёлларга ҳуқуқий мадад” қўлланмасини тайёрланди ва нашр қилинди, kurslar.huquqiyportal.uz платформасида аёллар ҳуқуқи бўйича алоҳида онлайн-интерактив курслар очилди.
Мулоқот давомида вазирлик тизимида хотин-қизларга яратилган имтиёзлар, қулайлик, иш режими ва бошқа масалалар, жумладан тизимдаги иқтидорли хотин-қизларимизни рағбатлантириш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш учун ҳар йили “Адлия аёли” танловини жорий қилиш, узоқ йиллар тизимда меҳнат қилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш масалалари муҳокам қилинди.
Адлия вазири
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vaziri Yevropa Ittifoqining Markaziy Osiyo boʻyicha Maxsus vakili T. Xakala bilan uchrashdi
Joriy yilning 2-mart kuni adliya vaziri Ruslanbek Davletov va Yevropa Ittifoqining Markaziy Osiyo boʻyicha Maxsus vakili Teri Xakala oʻrtasida uchrashuv boʻlib oʻtdi.
Uchrashuv avvalida R. Davletov xorijiy mehmonni vazirlik tizimi, vazifalari va faoliyatining asosiy yoʻnalishlari bilan, shuningdek huquqiy sohada soʻnggi yillarda amalga oshirilayotgan islohotlar va kelgusidagi rejalar bilan tanishtirdi.
Tomonlar adliya va huquq sohalarida hamkorlik aloqalarining bugungi holati va istiqbollarini muhokama qildilar. Xususan, Markaziy Osiyo davlatlari oʻrtasida Yevropa Ittifoqi koʻmagida huquqiy hamkorlikni rivojlantirish masalalari yuzasidan fikr almashdilar.
T. Xakala vazirlik tomonidan olib borilayotgan islohotlarda Yevropa Ittifoqi koʻmakdosh boʻlishiga tayyorligini bildirdi.

☑️ Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
☑️ Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
Adliya vaziri Ruslanbek Davletov poytaxtimizning Yakkasaroy tumanidagi Davlat xizmatlari markazining qurilish ishlari bilan tanishdi
👉Batafsil
@adliyangiliklari