Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_онлайн #Адлия_тадбиркор #Адлия_тадбиркорга_дўст

Бугун Тошкент шаҳридаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Адлия вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳ томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Бу каби учрашувларни ташкил этишдан мақсад тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва мавжудларини янада кенгайтиришда яқин ҳамкорлик қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатишдир.
Channel photo updated
Ҳайъат: адлия органларининг ходимлари фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этишга масъулдир

https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98440/
#Адлия_хабари
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди(https://regulation.gov.uz/uz/document/9621).
Лойиҳа билан Нодавлат нотариал фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом, Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тўғрисидаги низом ҳамда Нотариал округда нотариусларнинг минимал сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилган.
Шунингдек, лойиҳада нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божини тақсимлаш миқдори ҳамда давлат ва нодавлат нотариал идораларини, нотариал архивларни молиялаштириш манбалари, коммунал хизматлардан қарздорлик ҳақида маълумотлар базасини юритиш ягона марказлашган органда жамланиши ва мазкур соҳада тўлов интизомининг мустаҳкамланишига имконият яратади.
#Адлия хабари
Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди (https://regulation.gov.uz/uz/document/9514).
Лойиҳа билан:
давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нотариатнинг нодавлат шаклига ўтказиш;
нодавлат нотариал фаолиятни лицензиялаш;
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш, унинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари;
айрим турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибини бекор қилиш ҳамда янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этиш;
уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш, мол-мулкларни ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда айрим талабларни бекор қилган ҳолда ушбу битимларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш каби қатор янгиликлар ўрин олган.
Батафсил маълумотларни ҳужжат лойиҳаси орқали олишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танловда иштирок этинг ва SPARKли бўлинг !
Адлия вазирлиги танлов ғолибига SPARK 🚘 совға қилади!
Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади.
Танлов 1 ноябрь куни бошланиб, 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.
#Юридик_луғат
💡 Мораторий — қарздор юридик шахс томонидан пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар мажбурияти бажарилишини тўхтатиб туриш.
______________________________
#Юридический_словарь
💡 Мораторий — приостановление исполнения должником — юридическим лицом — денежных обязательств и (или) обязанности по обязательным платежам.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон #Адлия_ташаббус
❗️“Мафтункор ранглар дунёси” республика расмлар танлови ўтказилади

📌 Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси тақдим этади.
Ушбу лойиҳа доирасида “Мафтункор ранглар дунёси” республика расмлар танлови ўтказилади.

Тадбир жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар Ёшлар ижод саройи биносида бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирда фаол иштирок этинг. Зеро, инсон қадр-қимматини улуғлаш, бир-бирига таянч ва суянч бўлиш халқимизга хос фазилат.

Унутманг биз биргамиз! Барчани таклиф этамиз!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Ассалому алайкум!
😊2019 йилнинг 1 ноябрь куни соат 15:00 да “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бўйича брифинг ва матбуот анжумани ўтказилади. Барчани таклиф этамиз!
#Болалар_қувончи #Танлов #Адлия_ташаббус
Мафтункор ранглар жилоси

⚡️ Бугун, 2 ноябрь куни, Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови бошланди.

📌Мазкур тадбир Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳа доирасида амалга оширилди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича биринчи ташаббусини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari