Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
АДЛИЯ ХАБАРИ

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон флебологлари ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади флебологияни, флебология фанларини, тиббиётни ривожлантириш, веноз касалликларини ташхислаш ва даволаш ҳамда флебология тизимини ўрганишда тиббий, илмий ва амалий фаолият билан шуғулланадиган мутахассислар, тиббиёт олимлари, тиббиёт амалиётчиларининг профессионал фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
⚡️#Парламент_муҳокамаси

Депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари — вазирликка кўрсатилган номзодлар маъқулландилар. Уларнинг тўлиқ рўйхати навбатдаги инфографикамиздан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаганларидан сўнг Бош вазир тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадилар.

@uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Русланбек Давлетовнинг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири номзодига кўриб чиқди ва маъқулладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.
www.president.uz/uz/3309
--
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 24 января в 11:00 обратится к Сенату и Законодательной палате Олий Мажлиса с очередным Посланием.
www.president.uz/ru/3309
Forwarded from davletovuz
Transparency International ташкилоти дунё мамлакатларида коррупция бўйича рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистон 153-ўринни эгаллаган https://www.transparency.org/files/content/pages/2019_CPI_Report_EN.pdf
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-603-сон, 22.01.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан 10 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят кодекси вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигига оид талабларни бузганлик ҳамда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар билан тўлдирилди.

Унга кўра, вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, бундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:
👉 БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима;
👉 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, мазкур кодексда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди.

Хусусан, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

(Ҳозирда БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда)

Бундан ташқари, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият билан тўлдирилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг айрим моддалари ва бандлари Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_hudud
📌 Сирдарё туман адлия бўлими томонидан фуқаро Н. Рахманова (Артиқова)нинг Сирдарё туманидаги 3-сонли туманлараро газ таъминоти ҳудудидан ишдан ноқонуний бўшатилганлиги, шу боисдан ишга тиклашда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Бўлим томонидан 2019 йил 12 декабр куни Сирдарё вилоят газ таъминоти бўйича ҳудудий филиали бошлиғининг 2019 йил 4 ноябрь кунги 647/К - сонли буйруғи қонунга зид равишда қабул қилинганлиги юзасидан бекор қилишни сўраб, тақдимнома киритилди. Натижада фуқаро Н.Рахманова ишга тикланди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/SevaraJournalist
🥇Eng yaxshi intellektual mulk ob'ektlari uchun "Best IP - 2020" tanlovi e'lon qilinadi

🏫 Tanlov Respublikada eng yaxshi intellektual mulk ob'ektlarini aniqlash va huquq egalarini mukofotlash orqali ixtirochilik va ilmiy-texnikaviy ijodni rag'batlantirish, innovatsion faollikni oshirish, yangi texnika, texnologiya va raqobatbardosh mahsulotlarni yaratishga ko'maklashish hamda yoshlarni innovatsion ishlanmalarini qo'llab-quvvatlash maqsadida o’tkazilmoqda.

🎏Tanlovda ishtirokchilar quyidagi nominatsiyalar bo’yicha taqdirlanadi:

- "Eng yaxshi ixtiro";

- "Eng yaxshi foydali model"

- "Eng yaxshi sanoat namunasi"

- "Eng yaxshi EHM uchun yaratilgan dastur va maʼlumotlar bazasi"

- "Eng yaxshi seleksiya yutugʼi obʼektlari"

- "Oʼsmirlar oʼrtasida eng yaxshi EHM dasturi muallifi"

📩Hujjatlar eng yaxshi intellektual mulk ob'ektlari uchun "Best IP - 2020" tanloviga" deb ko'rsatilgan holda topshirilishi lozim. Ko'rib chiqish uchun qabul qilingan ariza va hujjatlar tanlov ishtirokchilariga qaytarilmaydi va ularga taqrizlar berilmaydi.

📃Tanlov to'g'risidagi batafsil ma'lumot bilan www.ima.uz saytida tanishishingiz mumkin.
Давлат хизматлари агентлиги фаолияти самараси #Мурожаатнома2020 да мамлакатимиз раҳбари томонидан эътироф этилди.

Жаҳон банкининг “Doing business” йиллик ҳисоботида Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон тарихида биринчи бор Топ-10 ликка кирганлиги ҳақида батафсил:

👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/davxizmat/2322
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг.
Ўзбек тилида:
https://www.youtube.com/watch?v=aREhmP22n74

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/177881480284001/
Ҳокимлар порталга келган мурожаатлар бўйича ҳисобот беради

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари Халқ депутатлари кенгашлари олдида халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ижроси бўйича ҳисобот бериб боради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида айтиб ўтилди.

“Виртуал ва халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан ортиқ фуқаро мурожаатлари келиб тушмоқда. Бу ҳолат мазкур масалада янгича ёндашишни талаб қилмоқда. Энди ҳокимлар мурожаатлар ўрганилиши бўйича парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида ҳисобот бериб боради ва бунинг ижроси, албатта, назорат қилинади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев 2016 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирдадаги нутқида барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилишини айтган эди.

“Биз аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат идоралари фаолиятида одамлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш ҳақида ўйлаяпмиз. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади”, деган эди Президент.
#Мурожаатнома_2020

«Кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлиги тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилиши таклиф этилди.

«Унга кўра, бўш ер майдонлар, уларнинг шароит ва қиймати тўғрисидаги маълумот исталган пайтда онлайн тарзда олиш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини текширишга мораторий қўйилганди. У муддат тугади, аммо эндиликда ёппасига текшириш бошланишини англатмайди, бунга йўл қўймаймиз», — деди президент.

Давлат раҳбарининг айтишича, текшириш энг сўнгги фавқулоддаги чора сифатида кўрилади.
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев:"Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида жуда катта тафовут мавжуд! Шунинг учун ҳам ҳукумат прописка масаласини ижобий хал қиладиган тизим ишлаб чиқиши лозим"
#Мурожаатнома_2020

Президент Шавкат Мирзиёев: "Қайси қурилиш ташкилоти сифатли ва арзон уй-жой қуришни таклиф этса биз унга аукцион орқали берамиз, ана шунда коррупцияга барҳам бера оламиз!"
#Мурожаатнома_2020
Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасига 2020 йил 1 мартга қадар лицензия ва рухсатномалар бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, улар сонини 2-3 бараварга қисқартириш бўйича аниқ таклифлар бериш топширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома_2020

Президент Шавкат Мирзиёев: “Пенсияга чиқиш учун бизда ҳозир 100 та ҳужжат керак. Фуқароларимиз пенсияга фақат паспорт билан чиқадиган тизим қиламиз”.

https://t.iss.one/SevaraJournalist
Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади
www.president.uz/uz/3320
--
Полномочия хокимов будут пересмотрены
www.president.uz/ru/3320
#Мурожаатнома_2020

Президент Шавкат Мирзиёев: "1995 йилгача Ўзбекистонга келган фуқароларга фуқаролик автоматик тарзда берилиши керак! Ана шунда 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ узоқ йилдан буён ечилмай келинаётган муаммолари ҳал этилади!"