Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_hudud
📌 Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро У. Қосимова тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали мурожаат йўллаган.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу мурожаат жойида ўрганилган. Натижада фуқаро У. Қосимованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У. Қосимованинг 6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ҳамда 446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/SevaraJournalist
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Қонунчилик палатасининг Спикерини сайладилар. Шунингдек, Спикернинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди.
www.president.uz/uz/3295

В Ташкенте началось первое после выборов заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
По предложению Совета представителей политических партий депутаты путем тайного голосования избрали Спикера Законодательной палаты. Избраны также первый заместитель и заместители Спикера.
www.president.uz/ru/3295
Forwarded from ZIYO FORUM UZ
🇺🇿Президент янги сайланган сенаторлар таркибига аниқлик киритди:

иқтисодчилар 20 нафар
муҳандислар 19 нафар
педагоглар 13 нафар
ҳуқуқшунослар 7 нафар
тиббиёт ходимлари 6 нафар
агрономлар 5 нафар
журналистлар 4 нафар
жамоат ташкилотлари вакиллари 12 нафар

«Сенаторларнинг 25 нафарини хотин-қизлар ташкил қилаётгани бизда тенглик тамойилларига қанчалик амал қилинаётганининг яққол исботидир», деди президент Шавкат Мирзиёев.

*
Суратда — энг ёш сенатор, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари Алишер Саъдуллаев.

@outsidethedoor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_Биз_биргамиз

“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахсларга кўмак номли хайрия тадбиридан видеолавҳа
#AdliyaXalqXizmatida
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Эслатамиз ❗️📶💤

Янгича форматда иш бошлаган “Call center”имиз ☎️ ва унинг ишлаш тартиблари ҳақида яна бир карра тўхталамиз📞💁‍♀️

✍️Адлия вазирлигининг 1008 “ишонч телефони” 📞орқали мурожаат этмаган фуқаро бўлмаса керак?!
Вазирлик фуқаролардан “ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларни марказлашган ҳолда қабул қилиш мақсадида ташкил қилинган “Call center”ни ташкил этган эди. Энди бу марказ янгича ёндошувлар асосида ишлайди.

📌 Дастлабки хушхабар
“Call center”га тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 18.00 гача узлуксиз қабул қилинади.

📌 Яна бир муҳим қадам
“Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиш, фуқароларнинг узоқ навбат кутиб қолишини олдини олиш мақсадида, операторлар сони 10 тага оширилди ва “Call center”га келиб тушаётган чақирувларнинг давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги белгиланди.

Маълумот учун👇👇👇

Бир кун давомида қанча мурожаат қабул қилинади🤔

✍️Адлия вазирлигининг “Call center”га бир кун давомида
2 000га яқин жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқлар 📞бўлиб турмоқда, шундан 1 900дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда, 50 дан ортиқ мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли ижрога қаратиб келинмоқда.

Мурожаатлар қанча вақт давомида кўриб чиқиб, ҳал этилиши керак

✍️Мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25 ва 28-моддаларида назарда тутилган муддатларда кўриб чиқилади. Яъни мурожаатда кўрсатилган масала вазирлик ваколатига кирмаса, ушбу мурожаат Қонуннинг 25-моддаси назарда тутилган муддатларда тегишли орган ёки ташкилотга юборилади.

✍️Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар Қонуннинг 28-моддасига асосан (15 кун муддатда, агар қўшимча ўрганиш талаб этилдаигдан бўлса, бир ой муддатда кўриб чиқилади. Шунингдек, ушбу бир ойлик муддат ҳам етмаса раҳбар томонидан бу муддат узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин) кўриб чиқилади.

Кўпроқ қайси мавзуларда мурожаат қилишади

✍️Мурожаатлар кўпроқ қуйидаги соҳаларда келиб тушади. Яъни оилавий низолар, алимент пулларининг ундириб бериш, фарзандига нафақа пули берилмаётганлиги, уй-жой бузилиши ҳақидаги ва бошқа масалалар юзасидан келиб тушмоқда.

“Call center”га бўлган мурожаатларнинг неча фоизига ўша заҳоти жавоб берилади

✍️Ишонч телефонига бўлган мурожаатларнинг тахминан
70-80% мурожаатларга 📞малакали мутахассислар томонидан ўша захоти тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/SevaraJournalist
#AdliyaXalqXizmatida
Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” - “Call center”идан фотолавҳалар☎️📸
#Адлия_хабари

📣Энди нотариал ҳаракатлар масофадан туриб амалга оширилади

Батафсил👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=EqL039XgIfU&feature=youtu.be
Diqqat e’lon! Ommaviy axborot vositalari diqqatiga!

Oʼzbekiston Respublikasi Аdliya vazirligi huzuridagi Intellektual mulk agentligi tomonidan 2020 yil 24 yanvar kuni “2019 yilda amalga oshirilgan ishlar va 2020 yilda kutilayotgan natijalar” mavzusiga bagʼishlangan matbuot anjumanida ishtirok etish uchun taklif etamiz!

Mazkur mavzu yuzasidan batafsil ma`lumotga ega bo`lish hamda agentlik faoliyatiga doir o`zingizni qiziqtirgan savol bo`lsa, Biz Siz bilan doimo muloqot qilishga tayyormiz.

Tadbir 24 yanvar kuni soat 15:00da Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti Аdministratsiyasi huzuridagi Аxborot va ommaviy kommunikatsiya agentligi majlislar zalida boʼlib oʼtadi.

Manzil: Toshkent sh., 100129, Navoiy koʼchasi, 30-uy.
Bog’lanish uchun telefon: 71 232-50-18

Intellektual mulk agentligi Axborot xizmati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Қуйидагилар ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари ҳисобланади:

👉 ўз меҳнати учун Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
👉 муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
👉 хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
👉 иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
👉 касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
👉 қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
👉 ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;
👉 жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Нотариуслар фаолияти баҳоланди: 434 нафари фаолияти “яхши” деб топилди

Адлия вазирлиги тизимдаги идораларда халққа хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни тузатиш, халол, шаффоф ва очиқ ишлайдиган кадрлар салоҳиятини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар давом эттирмоқда.

Хусусан, вазирлик томонидан 2019 йилнинг II ярим йиллик давомида нотариусларнинг иш фаолияти сифати ушбу жараёнга учинчи шахслар аралашувини истисно этувчи автоматлаштирилган электрон дастур орқали баҳоланди.

Сифатни баҳолашда нотариал ҳаракатлар сони, нотариуснинг хизмат фаолиятига оид маълумотлар ва унинг фаоллиги каби мезонлар асос қилиб олинди.

Баҳолаш натижалари кўра жами 786 нафар нотариуслардан 116 нафари фаолияти “аъло”, 434 нафари фаолияти “яхши”, 198 нафари фаолияти “қониқарли” ва 38 нафари фаолияти эса “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланди.

Баҳолаш рейтингида дастлабки 3 та энг юқори ўринни Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида фаолият кўрсатаётган нотариуслар эгаллади:
👉 1-2. Рахманова Ирода Кадыровна – Хоразм вилояти Урганч шаҳар 9-сон ДНИ нотариуси – 92 балл (максимал 100 балгача);
👉 1-2. Абдухаликов Одил Абдунишанович – Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси – 92 балл;
👉 3. Ғаффаров Бекзод Хамрокулович – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси – 90 балл.

“Талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган 38 нафар нотариусларнинг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Самарқанд, 1 нафардан Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият юритади.

Рейтингда сўнгги уч ўринни эгаллаган нотариуслар:
👉 786-785. Максудова Нафисахон Алишеровна – Тошкент шаҳар Миробод туман 6-сон ДНИ нотариуси – 40 балл;
👉 786-785. Турсунқулов Баходир Джуманович – Наманган вилояти Наманган шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси – 40 балл;
👉 784. Мадалиева Сайёра Сатиновна – Тошкент шаҳар Чилонзор туман 2-сон ДНИ нотариуси – 44 балл.

Барча давлат идоралари каби нотариуслар фаолиятида ҳам уйма-уй юриш тизими жорий этилган бўлиб, бу борада улар томонидан салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2019 йил давомида республика бўйича жами 3 958 014 та нотариал ҳаракат амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 460 317 тага ёки 10,7 фоизга камайган бўлса, сайёр нотариал ҳаракатлар сони 21 206 тага ёки 89 фоизга ошган.

Адлия вазирлиги томонидан иш фаолияти “аъло” деб топилган нотариусларни рағбатлантириб бориш ҳамда “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган нотариуслар фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш ва профилактик ишларни амалга ошириш тизими яратилди.

Рейтингнинг тўлиқ рўйхати билан www.minjust.uz сайти орқали танишишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали.

Ҳозирги кунда вазирлик томонидан нотариуслар фаолиятини бевосита фуқаролар томонидан нотариал хизматларни олиш вақтида баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Нотариуслари фаолияти баҳолаш бўйича таклифларингизни [email protected] электрон почтасига йўллашингиз мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими