Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Тўлқин Абдусатторов - Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги директори билан суҳбат

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Эртага, 17 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент — Қозон — Тошкент 🕖 11:00

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Биласизми
Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
👉 ишсизлик нафақаси тўлаш;
👉 қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
👉 касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
👉 ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги — @hudud_inform канали очилди.

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇
https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Huquqiy axborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ Республика махсус комиссиясининг ахбороти

Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

❗️Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

💡САВОЛ. Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 10 майигача киритилган чекловчи тадбирлари ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича киритилган тартибларнинг маълум бир кисми номаълум муддатга узайтирилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Ана шулар ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

❗️Жавоб: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилади. Бунда:

“сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “яшил” тоифага киритилади;
“яшил” ёки “сариқ” тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “қизил” тоифага ўтказилади.
Жорий йилнинг 13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда карантин талабларини юмшатишни босқичма-босқич давом эттириш орқали иқтисодий фаолликни тиклаш ҳамда аҳолининг ишлаши ва даромад олишини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Хусусан, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат бериш мумкинлиги қайд этилди.
Шу билан бир қаторда видеоселектор йиғилишда баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммани ҳушёр бўлишга чақиради.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.
#Сўраган_эдингиз

САВОЛ. Агар таксиларга кечаю кундуз рухсат берилган бўлса, унда нега шахсий транспорт фақат соатига юриши керак?

‼️Жавоб: Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, “Сариқ” ҳудудда 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача белгиланган вақтда махсус рухсатномасиз (стикер) автомобиллар, мототранспорт (скутер) ва велосипедларда ҳаракатланиш мумкинлиги белгиланган эди.
Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич бекор қилиш юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

“яшил” тоифадаги ҳудудларда – Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

“сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

“қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
#Adliya_tahlil

Оиладаги зўравонлик учун жавобгарлик борми? Оилада зўравонлик бўлса қандай ҳимояланиш мумкин?

Бугунги кунда, айниқса карантин даврида 3 млрд.га яқин аҳоли “ўзини яккалаш” тарзида ҳаёт кечирмоқда. Таъкидлаш жоизки статистик маълумотларга кўра 82 тадан ортиқ давлатларда карантин жорий этилиши натижасида аксарият мамлакатларда иқтисодий муаммолар юзага кела бошладики, бу ўз навбатида аҳолининг ўрта ва қуйи қатламига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатди, яъни кунлик даромад манбаининг йўқолди ёки тушиб кетди, режалаштирилган лойиҳалар вақтинча қолдирилди, мавсумий ишлар орқали топиш мумкин бўлган даромаддан айрилди ва бошқалар.

Бунинг натижасида табийки оилаларда ҳам қалтис вазият юзага кела бошлади.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook |

@adliyangiliklari
#Эълон

ОАВ вакиллари ва блогерларни "онлайн" режимида ўтадиган пресс конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз

📌 Жорий йилнинг 22 май куни 15:00 да видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Спикерлар қаторидан Ўзбекистон нотариал палатаси раҳбарияти, Адлия вазирлиги масъуллари ўрин олган. Улар соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хатарлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Конференция идентификатори: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Матбуот анжумани ,шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
_________________________________________________

#Объявление

Приглашаем представителей СМИ и блогеров принять участие в пресс-конференции в режиме «онлайн»

📌 22 мая текущего года в 15:00 в формате видео-конференц-связи состоится пресс-конференция, посвященная изменениям в сфере нотариата и правовым услугам в условиях пандемии.

В числе спикеров — руководство Нотариальной палаты Узбекистана, специалисты Министерства юстиции. Они проинформируют о последних трансформациях в сфере, вызовах в контексте распространения COVID-19 в стране и практических мерах для обеспечения потребностей и запросов граждан в правовых услугах, а также ответят на вопросы общественности и СМИ.

Для участия в пресс-конференции пройдите по следующей ссылке:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Идентификатор конференции: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Пресс-конференция также будет транслироваться на официальном веб-сайте Министерства юстиции и его страницах в социальных сетях.

Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия вазири андижонлик адлия фахрийси ҳолидан хабар олди

‼️Шу кунларда Адлия вазири Русланбек Давлетов Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафардан мақсад кластерлар фаолиятини ўрганиш, жойларда “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси қандай йўлга қўйилгани билан яқиндан танишишдир.

Сафар чоғида Р.Давлетов адлия органлари тизимида 32 йилдан ортиқ самарали меҳнат қилган фахрий ходимлардан бири Эътиборхон Мўминованинг хонадонида бўлди.

Эътиборхон Мўминова — 1955 йил 11 апрелда Жалақудуқ туманида туғилган. 1980-2012 йилларда Жалақудуқ туман ФҲДЁ бўлимида турли лавозимларда ишлаган. Тақдир тақозоси билан, фахрий Эътиборхон ая мана 8 йилдирки дардга чалиниб, 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолди.

Адлия вазири меҳнат фахрийси билан самимий мулоқотда бўлиб, унинг адлия органлари фаолиятида ҳалол ва виждон билан ишлагани доимо ёш ходимларга ўрнак қилиб кўрсатилиши, бунинг учун вазирлик жамоаси аядан миннатдор эканлигини билдирди.
‼️Адлия вазири томонидан Эътиборхон аяга бетоблар учун мўлжалланган махсус ўрин тўшак берилди.


https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/26mNYLLl4
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари
ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
Президент Фармони қабул қилинди.

❗️Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.

🖥 Жумладан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади.

📋 Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

📊 Шунингдек, Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди:

🔺 Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;

🔺 давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

🔺 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;

🔺 электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

🔺 аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

🔺 нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;

🔺 29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилади

🏢 Фармонга кўра, Адлия вазирлиги амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

📝 Эндиликда, Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб:

👉 хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатлар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиниши тақиқланади;

👉 жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади;

👉 идоравий қонун ҳужжатларига жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилмайди;

👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўйилмайди;

👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда “пакет” принципи жорий қилинади

📋 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қуйидагиларни назарда тутувчи “пакет” принципи жорий қилинади:

янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради;

янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади;

вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритади;

❗️Адлия вазирлигига
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида мавжуд бўлган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади, бунда улар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

Фармонга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади.

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно.

Идоравий қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️📹 “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.
📣Эълон!
💬 Адвокатлар палатасида, ОАВ ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда адвокатура соҳасига бефарқ бўлмаганлар учун матбуот анжумани Онлайн брифинг тарзида бўлиб ўтади. Барчангизни ушбу жонли эфирга таклиф этамиз.
👤Анжуманда карантин вақтида, адвокатура институтини ривожлантириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, 2019-2020 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар ва кутилаётган янгиликлардан бохабар бўлишни истасангиз, анжуманда иштирок этинг.
Анжуманни Адвокатлар палатаси Раиси Алим Эрназаров олиб боради ва Сизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб беради.
🕦Онлайн-конференция 2020 йил 21 май куни 11:00 да бўлиб ўтади.
🔻Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг!

https://us02web.zoom.us/j/82537512340?pwd=Sm9nVW9LZ0ZRTkhqdWloNHN1a0wydz09

Идентификатор коди: 825 3751 2340
Пароль: 025551

📞Маълумот учун: +99899-795-27-47;
Телеграм: @aza_khamrakulov мурожаат қилишингиз мумкин.