Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видеоблог
Электр энергияси ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш тартиби қандай?
Бу галги видеоблогда шу ҳақда маълумот берилади❗️
#Биласизми

Йўл қоидаси — умр фойдаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_сайёр_қабул_Наманган

Адлия вазири Русланбек Давлетов Намангандаги сайёр қабулда иштирок этмоқда

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги фуқароларни қийнаётган масалалар ва муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимига яқиндан кўмаклашиш мақсадида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Ушбу сайёр қабулда адлия вазири Русланбек Давлетов, шу билан бирга турли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Иштирокчилар фикрига кўра, барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқотга киришиши,уларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳал бўлишига сабаб бўлмоқда.
#ЭЪЛОН
⚡️12 ноябрь куни соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-табдирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Ташкилотчилар : Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси

Барчани таклиф қиламиз

Вақти ва жойи: 12 ноябрь куни соат 12:00, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг кичик залида.
64 ёшида биометрик паспортлик бўлаётган ота!
Бувайда тумани "Озод" МФЙда истиқомат қилувчи, 1955-йилда туғилган Мўминжон ота собиқ ССР паспорти билан юргани, эътиборсизлиги туфайли биометрик паспортни олмагинни айтиб Бувайда тумани адлия бўлими ходимларига мурожаат қилди. Бўлим ходимлари отага ҳуқуқий маслаҳат бериб, қай тарзда янги паспортни қўлга киритиши ва бу учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида маълумот бердилар. Ота тумандаги паспорт бўлимига барча ҳужжатларни топширди. Тез кунда адлия маслаҳати ва кўмаги билан Мўминжон ота янги биометрик паспортлик бўлади. https://t.iss.one/adliya_fargona
#Адлия_лойиҳа

2020 йил 1 июлидан низони медиация орқали ҳал этган тарафларга имтиёзлар берилади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Низоларни судгача ҳал этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди (https://regulation.gov.uz/uz/document/10066).
Лойиҳа билан айрим давлат бошқаруви органлари ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашларини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари, Ўзбекистон ҳакамлик судьялари палатасини ташкил этиш ва фаолият йўналишлари, ҳакамлик судлари фаолияти ва медиация институтини оммалаштириш назарда тутилган.
Хусусан, лойиҳага кўра 2020 йил 1 июлидан низони медиация орқали ҳал этиш чораларини кўрган тарафларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:
судларда иш юритиш жараёнида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, тўланган давлат божи:
биринчи инстанция судида 100 фоиз миқдорда;
апелляция инстанцияси судида 75 фоиз миқдорда;
кассация инстанцияси судида 50 фоиз миқдорда тегишли тарафга қайтарилади.
Шунингдек, лойиҳа билан 2020 йил 1 апрелдан ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли судга мурожаат қилинганда белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши тартибини ўрнатиш таклиф қилинмоқда.
Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида давлат органлари тизимида низоларни судгача ҳал этиш механизми жорий этилади, ҳакамлик судлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона тузилманинг ташкил этилиши мамлакатда ушбу институтларнинг оммалашишига ҳамда соҳада қонунийлик таъминлашга имкон беради.
Ҳакамлик судлари ва медиаторларнинг фаолият кўрсатиш доираси ҳамда ваколатларининг кенгайтирилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, шунингдек судлардаги иш ҳажмини камайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#ЭЪЛОН
⚡️14 ноябрь куни соат 11:00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Ташкилотчилар: Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази.

📌 Вақти ва жойи: 14 ноябрь куни соат 11:00, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази биносида (Тошкент ш., Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси).

Рўйхатдан ўтиш учун:
(0371) 233-39-84 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими)

_________________________________

#ОБЪЯВЛЕНИЕ
⚡️14 ноября в 11:00 состоится пресс-конференция, посвященная вопросам исполнения постановления Президента «О мерах по дальнейшему совершенствованию судебно-экспертной деятельности».

Организаторы: Министерство юстиции, Республиканский центр судебной экспертизы имени Х. Сулаймоновой при Министерстве юстиции.

📌 Время и место: 14 ноября в 11:00 в здании Республиканского центра судебной экспертизы имени Х. Сулаймоновой (г. Ташкент, Мрабадский район, ул. Фаргона йули. Ориентир: «Узжелдорконтейнер» (контейнерный двор)).

Для регистрации:
(0371) 233-39-84 (Отдел по связям с общественностью Министерства юстиции)

@adliyangiliklari
Обсуждены вопросы развития рынка ценных бумаг и усиления защиты прав иностранных инвесторов в Узбекистане
https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/98496/
Эслатма!

Оммавий ахборот воситалари берган хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўлиши мумкин.
Жиноят тўғрисидаги хабарни эълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари, шунингдек бу хабар муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз ихтиёрларида бўлган ҳужжатларни ва хабарни тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт.
#Биласизми
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш – энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Айни дамда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда адлия вазири Русланбек Давлетовнинг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилмоқда.
90% исковых требований турецких инвесторов к Республике Узбекистан
по экспроприации торговой сети были отклонены.

4 октября 2019 года Арбитражный трибунал при Международном центре
по урегулированию инвестиционных споров (ICSID) вынес решение по арбитражному разбирательству по иску Güneş Tekstil Konfeksiyon Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi и других против Республики Узбекистан.

Несмотря на то, что Министерство юстиции Республики Узбекистан остается приверженным к требованию сохранения конфиденциальности деталей данного решения, после тщательного изучения решения Арбитражного трибунала Министерство сочло необходимым обратить внимание общественности
на отдельные моменты, которые искаженно освещаются в прессе со ссылкой
на гражданина Турции В.Гунеша.

Во-первых, Трибунал поддержал позицию правительства по многим пунктам иска и отклонил подавляющую часть завышенных требований истцов
за исключением минимальной суммы.

Во-вторых, следует заметить, что фактически Трибунал, признав отсутствие своей юрисдикции, отклонил иск трех из шести первоначальных истцов, которые
не подпадали под понятие «инвестора» в стране.

В-третьих, полностью отклонены претензии истцов о нанесении им морального ущерба в размере 180 млн. долл. США, а также представленные истцами завышенные оценки размера материального ущерба – более 66 млн. долл. США.

В-четвертых, Трибунал отказался рассматривать все претензии истцов
в отношении утверждений о якобы жестоком обращении; поэтому все заявления Вахита Гюнеша о жестоком обращении остаются односторонними утверждениями;

В-пятых, Трибунал признал отсутствие правовой основы для подачи иска
в МЦУИС против Республики Узбекистан в соответствии с Законом Республики Узбекистан об иностранных инвестициях;

В конечном итоге Трибунал присудил только 10% от первоначальной суммы заявленных убытков, что составляет 26 млн. долл. США (без учета процентов и расходов). Данная сумма основана исключительно на расчётах Ташкентского уголовного суда по основному уголовному делу против Вахита Гюнеша и других заявителей в 2011 году. Трибунал определил оценку, предоставленную Истцами,
как спекулятивные и ненадежные.

При этом, Трибунал не сделал никаких выводов в отношении других претензий истцов по предполагаемым нарушениям узбекской стороной двустороннего инвестиционного договора.
Наблюдаемый информационный фон вокруг толкования Арбитражного решения возможно свидетельствует о попытке искажения фактов, связанных
с прежней деятельностью Истцов на территории Узбекистана. Как стало известно, Истцы в настоящее время не видят препятствия для ведения бизнеса в Узбекистане.

Правительство Узбекистана поддерживает приток иностранных инвестиций и заверяет в гарантированном обеспечении правовой защиты инвестиций
и инвесторов.

Вместе с тем, все прекрасно понимают и нет необходимости повторять, что иностранные инвесторы должны уважать и соблюдать законы Узбекистана, избегать коррупции и платить налоги.
#Муносабат

Турк инвесторларининг Ўзбекистон Республикасига савдо тармоғини экспроприяция қилиш бўйича даъволарининг 90 фоизи рад этилди

2019 йилнинг 4 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказнинг (ICSID) Арбитраж Трибунали Güneş Tekstil Konfeksiyon Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши даъвоси доирасидаги арбитраж низоси бўйича қарор чиқарди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мазкур қарор тафсилотларининг махфийлигини сақлаш талабига собит қолсада, Вазирлик Арбитраж трибунали қарорини чуқур ўрганиш натижасида Туркия фуқароси В.Гунешга иқтибосан матбуотда нохолис талқин қилинаётган айрим жиҳатларга жамоатчилик эътиборини қаратишни лозим топди.
Биринчидан, Трибунал даъвонинг кўплаб бандлари бўйича ҳукуматнинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлади ва даъвогарларнинг минимал миқдордаги талабларидан ташқари қолган асосий аввалбошдан ошириб кўрсатилган даъволарини рад этди.

Иккинчидан, қайд этиш лозимки, амалда Трибунал ўзининг ваколатлари чекланганлигини тан олиб, дастлаб даъво киритган 6 нафар даъвогардан мамлакатимизда «инвестор» тушунчасига мос келмайдиган уч нафарининг даъволарини рад этди.

Учинчидан, даъвогарларнинг уларга 180 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маънавий зарар етказилганлиги ҳақидаги даъволарини, шунингдек, етказилган моддий зарар миқдорига оид даъвогарлар томонидан тақдим қилинган 66 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги ошириб кўрсатилган баҳоларни рад этди.

Тўртинчидан, Трибунал даъвогарларнинг уларга гўёки шафқатсиз муносабатда бўлинганлигига оид барча даъволарини кўриб чиқишни рад этди. Шу боис Воҳит Гунешнинг шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ барча баёнотлари бир томонлама фикрлигича қолмоқда.

Бешинчидан, Трибунал Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига қарши ICSIDга даъво киритиш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмаслигини тан олди.

Якунда Трибунал дастлабки даъво қилинган зарар миқдорининг 10 фоизи миқдоридаги, яъни 26 миллион АҚШ доллари (фоизлар ва ҳаражатлардан ташқари) миқдоридаги суммани тўлаш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур миқдор 2011 йилдаги Воҳит Гунеш ва бошқаларга қарши асосий жиноят иши бўйича Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳисоб-китобларидан келиб чиққан. Трибунал даъвогарлар томонидан зарар миқдорига оид тақдим қилинган баҳоларни спекулятив ва ишончсиз деб топди.

Шу билан бирга Трибунал даъвогарларнинг Ўзбекистон томонидан икки томонлама инвестицион шартноманинг бузилганлиги эҳтимоли ҳақидаги бошқа даъволари ҳақида бирор бир хулоса беришдан тийилди.
Арбитраж қарорини талқин қилиш атрофидаги ахборотлар оқими даъвогарларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги илгариги фаолияти билан боғлиқ фактларни бошқача мазмунда кўрсатишга уринишлардан далолат бериши мумкин. Шунга қарамай, маълум бўлишича, даъвогарлар ҳозирда Ўзбекистонда бизнес юритиш учун бирор бир тўсиқ мавжуд деб ҳисобламайди.
Ўзбекистон ҳукумати хорижий инвестицияларнинг кириб келишини қўллаб-қувватлайди ҳамда инвестициялар ва инвесторларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашни кафолатлайди.
Шу билан бирга, барчамиз яхши тушунамизки, хорижлик инвесторлар Ўзбекистон қонунчилигини ҳурмат қилиши ва унга амал қилиши, коррупцияга йўл қўймаслиги, солиқларни тўлаши лозимлигини такрорлашга ҳожат йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун❗️
Адлия вазирлиги Ўзбекистон байроғи қабул қилинган сана муносабати билан юртдошларимизни муборакбод этади.
Бизни бирлаштирган давлат рамзимиз мангу ҳилпирайверсин!
Единообразное правоприменения на территории Узбекистана — важное условие обеспечения комфорта инвесторов во всех аспектах их деятельности
Министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов 15 ноября текущего года принял участие в международной конференции «Роль рынка капитала в развитии экономики страны» в Ташкенте.

https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/98506/
Адвокат...Адвокатура соҳаси...Улар билан боғлиқ қабул қилинган ПФ муҳокама қилинди.Ўйлаб қарасак, ўзимиз ҳам лицензиясиз адвокат эканмиз😊