Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Совринли викторина, “Конституция тарихи” бурчаги ва фотокўргазмаси, “Конституция кўчаси” да байрам қандай ўтди?

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент шаҳрининг “Сайилгоҳ” кўчасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Конституция кўчаси” ташкил қилинди.

Тадбир Адлия вазири А. Ташкулов томонидан байрам табриги билан очиб берилди. Адлия вазири юртдошларимизни байрам билан табриклар экан, янги таҳрирдаги Конституциямиз Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиққан ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлигини таъкидлади.

Тадбир доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида суд, адлия, прокуратура, солиқ, божхона ва бошқа ўнлаб давлат органлари томонидан “Конституция бурчаклари” ташкил этилди.

Батафсил👈🏻
👍5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_muhim

❗️Конституцияда таълим олиш ҳуқуқига оид 5 та муҳим маълумот
3👍1🔥1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди


Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди.

Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган ҳамда белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.

Стипендия Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида тузиладиган Стипендия комиссияси томонидан тайинланади.

Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар белгиланган мезонлар асосида спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.

Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади.

Стипендия комиссияси йиғилишида умумий овоз бериш йўли билан стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ёки стипендия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Стипендия бир йил муддат давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида тўланади.

Стипендия ҳарбийлар ўртасидаги ва талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлганлар учун ҳам тайинланади.
👍4
📢6 декабрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Мавзу: Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституция байрамини юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт босувчи сифатли маҳсулотлар турини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раҳбарияти

Мавзу: Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Маҳлиё Муҳсинова,
IT Park директори ўринбосари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍4🔥1
#Adliya_onlayn

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга оширишнинг долзарб масалалари ва устувор йўналишлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференция Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Адлия вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Давлат бошқаруви академияси томонидан ҳамкорликда ташкил қилинди. 

Конференцияда соҳанинг халқаро доирадаги етакчи мутахассислари, жумладан, Қозоғистон, Туркия давлатлари, “Минтақавий мулоқот” ХНТ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти экспертлари, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий вакиллар иштирок этмоқда.

Конференция ўз ишини иккита сессия доирасида олиб бориб, дастлаб “Янгиланган Конституциянинг асосий принциплари – янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегиясининг муҳим ҳуқуқий пойдевори” мавзусида экспертлар фикри тингланди.
👍5🔥1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

Adliya vazirligi tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiya bayramini yuqori saviyada o‘tkazish borasida amalga oshirilgan ishlar


AOKAda Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara Urinbayeva ishtirokida shu mavzuda brifing bo‘lib o‘tdi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституцияга_31_йил

Конституция фаровон ҳаётимиз гарови

Адлия вазирлиги Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги билан қутлайди
5👍2🔥1💯1
#Konstitusiyaning_30_ta_asosiy_qoidasi

Senzuraga yo'l qo'yilmaydi.

Ommaviy axborot vositalarining faoliyatiga to'sqinlik qilish yoki aralashish qonunga muvofiq javobgarlikka sabab bo'ladi.

82-modda.

@adliyangiliklari
👍6😍1