Sevara Urinbayeva
2.5K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Гундега Тентере: Ўзбекистон биз учун(Латвия) қизиқ🔥

Бугун Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси доирасида халқаро эксперт Гундега Тентере, жамоатчилик билан алоқалар бўйича экспертнинг (Латвия) Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ташриф дастури доирасида Фарғона ва Наманган, Тошкент шаҳридаги ДХМлардаги шароитлар билан танишди. Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ДХМ ходимлари билан суҳбатлар ўтказди.

Шунингдек Адлия вазирлигида ҳам бўлиб, вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими, уларнинг ОАВ билан ишлаш фаолияти, ёндашувлари ва лойиҳалари, халқаро ОАВ билан қандай ишлаш керак, мавжуд халқаро медиа платформалар, алоқа материалларини тайёрлаш, ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам ҳақида гаплашдик.

Мулоқот қизиқарли ва фойдали бўлди,десам адашмайман. Ҳар икки томоннинг тажрибаси, бир-биридан ўрганадиган жиҳатлари талайгина. Учрашувда менга ёққан гапи "Ўзбекистон биз учун (Латвия,Литва) қизиқ. Деярли барча соҳаларда, давлат хизматлари соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш, сизларнинг тажрибангиз ҳақида Болтиқбўйи давлатларга қанча кўп инфо етказилса, бу майдонни ҳам забт этардингизлар", дейди😊
#Диққат_эълон

📣Журналистлар ва блогерлар диққатига!

Юридик
локациялар билан таништиришда давом этамиз😊

6 октябрь куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги пресс тур ва матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу: Юридик таълим соҳасидаги янгиликлар ва малакали мутахассис-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш, юридик таълим сифатини бўйича амалга оширилаётган ишлар

Пресс-тур давомида Тошкент давлат юридик университети бўйлаб саёҳат ташкил этилади ҳамда вазирлик масъуллари ва ТДЮУ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Унда Сиз ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконига эга бўласиз☝️

👉 Ушбу пресс тур ва матбуот анжуманига ОАВ вакилларини, мустақил журналист ва блогерларни, фаол жамоатчилик вакилларини таклиф қиламиз.
Пулсиз талабага бепул 5 маслаҳат

1-курс талабалари ўқув йилининг бошида ишлаб, пул топишда айрим қийинчиликларга дуч келишади.

Аммо қонунчиликда белгиланган имтиёзлар орқали пулларни тежаб қолиш, шу билан бирга даромадга эга бўлиш мумкин.

Видеони томоша қилиб, талабалар учун белгиланган, пул билан боғлиқ имтиёзларни билиб олинг.

Батафсил 👉 https://youtu.be/8HfZGSnKDSc

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (16 млн 500 минг сўмдан 33 млн сўмгача) миқдорда жарима;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_huquqiy_gap

⚡️“Fuqarolik qonunchiligi sohasidagi huquqiy masalalar: oila, nikoh, aliment va meros masalalari misolida” mavzusida audio-podkast tashkil etiladi.

🎙Suhbat spikerlari:

O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;
Fuqarolik ishlari bo'yicha Mirobod tumanlararo sudi;
Toshkent davlat yuridik universiteti mutaxassislari.

Ovozli chat 6-oktyabr kuni soat 17:00da @huquqiy_gap kanalida boshlanadi.
#Адлия_хабари

Адлия вазири Акбар Ташкулов Туркия Республикаси адлия вазири Йилмаз Тунч билан учрашди

Жорий йил 5 октябрь куни Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши маросими доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Ташкулов билан Туркия Республикаси адлия вазири Йилмаз Тунч ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вазирлар икки давлат адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб келаётганлиги, хусусан, суд экспертизаси, юридик таълим, халқаро ҳуқуқий ёрдам соҳаларида аниқ натижаларга эришилганлигини таъкидладилар.

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан Ўзбекистонда адлия ва ҳуқуқ тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимларини Туркия Республикаси Адлия вазирлигининг Суд тиббиёт институтига ҳужжатлар криминалистик экспертизаси,
ДНК суд-биологик экспертизаси, суд-фонография ва суд компьютер экспертизаси ва бошқа йўналишлар бўйича амалиёт ўташ ва малака ошириш учун юборишга келишиб олинди.

Ҳозирда Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг турли ҳуқуқий масалалар бўйича муаммоларини ҳал қилишда ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Учрашув якунида томонлар мавжуд идоралараро муносабатларни янада чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорликда ўзаро тадбирларни давом эттиришга ва жадаллаштиришга, тажриба алмашишга қаратилган қатор амалий ишларни ўтказишга келишиб олдилар.
#Адлия_хабари

Адлия вазири Акбар Ташкулов Қозоғистон Республикаси адлия вазири Азамат Ескараев билан учрашди

Жорий йил 5 октябрь куни Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши маросими доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Ташкулов Қозоғистон Республикаси адлия вазири Азамат Ескараев билан учрашди.

Учрашув аввалида А.Ташкулов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётганлигини ҳамда ушбу жараёнларда икки давлат адлия вазирликлари муҳим ўрин тутаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Томонлар, вазирликлар ўртасида самарали ҳамкорлик давом этиб келаётганлигига алоҳида тўхталиб, мавжуд муносабатларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича сайъ-ҳаракатларни қўллаб қувватладилар.

Жумладан, норма ижодкорлиги, интеллектуал мулк, ахборотлаштириш, ҳуқуқий хизмат, бепул юридик ёрдам, ҳуқуқни қўллаш ва бошқа йўналишларда тажриба алмашиш ва ҳамкорликдаги тадбирларни давом эттиришни режалаштирдилар.

Учрашув якунида томонлар адлия ва ҳуқуқ ҳамда бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни яна чуқурлаштиришга келишиб олдилар.
#Адлия_хабари

Адлия вазири Акбар Ташкулов Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши тўғрисида англашув меморандуми имзоланиши маросимида қатнашди

Бугун адлия вазири Акбар Ташкулов Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши тўғрисида англашув меморандуми имзоланиши маросимида иштирок этди.

Тадбирда Туркия адлия вазири Йылмаз Тундж, Озарбайжон адлия вазири Фикрет Мамедов, Қозоғистон адлия вазири Азамат Ескараев, Қирғизистон адлия вазири ўринбосари Орозбек Сидиқов, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим,шунингдек, ушбу давлатлар Нотариал палаталари раҳбарлари маърузалар билан иштирок этди.

Тадбир бошида Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши бўйича фильм намойиш қилинди.

Адлия вазири А.Ташкулов ўз маърузасида Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши нотариат соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва унинг кўламини кенгайтиришга, шунингдек, нотариал ташкилотлари амалиёти ва иш юритиш тартибларининг уйғунлашиши ҳамда ягона нотариал маконнинг яратилиши натижасида эса фуқароларимизнинг ўзаро турли муносабатларидаги ҳуқуқлари ва манфаатларининг муносиб таъминланишига ва кўплаб муаммоларнинг олдини олинишига имкон яратишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, барча нуфузли иштирокчилар ҳам ўз маърузаларида якдиллик билан Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши ушбу мамлакатлар нотариат тизимларининг ҳар томонлама ривожланишига, амалиётлар уйғунлашувига ва натижада фуқаролар учун кенг кўламдаги қулайликлар яратилишига имконият яратишини мамнуният билан айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Нотариал палаталари раҳбарлари Туркий дунё нотариал иттифоқининг ташкил этилиши тўғрисидаги англашув Меморандумни тантанавор равишда имзоладилар.

Маросим якунида иштирокчилар томонидан Туркий дунё нотариал иттифоқининг келгусидаги фаолияти жуда самарали бўлишига ишонч билдирган ҳолда унга муваффақаиятлар тилаб қолдилар.
#Adliya_va_OAV

Тошкент давлат юридик университетида илк пресс тур

Хабар берганимиздек, юридик локациялар бўйича бу галги пресс тур ва учрашув манзили Тошкент давлат юридик университети бўлди. Aдлия вазирлиги томонидан пресс тадбирда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари юридик таълим соҳасидаги ўзгаришлар, янгиликлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, малакали мутахассис ҳуқуқшуносларни тайёрлаш, юридик таълим сифати ва илмий салоҳиятни ошириш бўйича яратилаётган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишишди.

Пресс-тур давомида иштирокчилар учун университетнинг ўқув бинолари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Улар ТДЮУ Юридик клиникаси, A.Aъзамхўжаев ўқув хонаси, Япон ҳуқуқини тадқиқ қилиш маркази, Немис ҳуқуқи ва ҳуқуқий тадқиқотлар маркази, Намунавий суд зали, Бўритош Мустафоев номидаги ўқув хонаси, университет музейи, Aхборот-ресурс маркази, спорт мажмуаси, Ўқув-услубий бошқарма (Регистратор офиси), Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, мультимедиа ва медиа марказ ҳамда студиялар билан яқиндан танишди ҳамда университет ходимлари томонидан уларга мазкур тузилмалар фаолияти бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, пресс-турдан сўнг вазирлик масъуллари, ТДЮУ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Aнжуманда иштирокчилар университет ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

P.S. Бугунги пресс тур ва матбуот анжмунида иштирок этган барча ОАВ вакиллари, журналистларга миннатдорчилик билдирамиз.🌹