#Адлия_хабари #Муносабат
‼️ОАВга эслатма: шахснинг қадр қиммати қонун ҳимоясида
👉 https://bit.ly/3yhZIta
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Teletype
ОАВга эслатма: шахснинг қадр қиммати қонун ҳимоясида
Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди.
Forwarded from Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal (Эркин Дорипов)
#Муносабат
Кеча human. uz сайтида Тошкент вилояти Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими мудирига тегишли бўлиши айтилган ёзув юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказилди.
Текширув давомида фуқаро ва Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими мудираси билан бўлган суҳбат уларга тегишли эканлиги тасдиқланди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 июль санасида фуқаро Ж.Д. қонуний никоҳдан ўтиш масаласида Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган. ФҲДЁ бўлими масъул ходими томонидан фуқарога хизмат кўрсатиш учун белгиланган давлат божи, герб йиғими ва пуллик хизмат тўловлари учун жами 220 минг сўм миқдорда инвойс шакллантирилиб берилган. Фуқаро мурожаат қилган вақтда банк тўлов тизимида узилишлар сабабли, фуқаро тўловни амалга ошира олмаганлигини билдириб, тўлов суммасини мудира хонасидаги столга қолдириб, тўловларни амалга ошириб қўйишини илтимос қилиб чиқиб кетган.
Жорий йилнинг 2 август куни собиқ архивариус (аввалроқ, блогер Мухбир Далиев томонидан эълон қилинган, Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимидаги ҳолат юзасидан икки мисра маълумот айнан ушбу шахс билан боғлиқ) Б. М.нинг турмуш ўртоғи О. фуқаро Ж.Д. га мурожаат этиб, бўлим мудираси билан телефон орқали боғланишини илтимос қилиб !, ҳолат бўйича суҳбат қуришни сўрайди. Суҳбат жараёни аудио ёзувига муҳрланиб, 22 август куни human. uz сайтига жойлаштирилди.
Ҳолатга аниқлик киритилганда, фуқаро Ж. Д.га мазкур аудиоёзув собиқ архивариус Б. М.нинг турмуш ўртоғи фуқаро О.нинг ўзига кераклигини, собиқ архивариусни асоссиз ишдан бўшатилганлигини таъкидлаб, аудиоёзувни фуқаро О. ўз телефонига юклаб олганлигини билдирди. Ҳозирда фуқаро Ж. Д. мазкур аудиоёзув ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганлигидан норози.
Маълумот учун, фуқаронинг никоҳдан ўтиши билан боғлиқ барча тўловлар банк орқали тўланган.
Бугун ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти Чиноз тумани прокуратурасига юборилди.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!
Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
#Диққат_муҳим #Муносабат
‼️Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас
2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади дегани эмас.
Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.
Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.
Демак, ҳайдовчи ушбу ҳужжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Forwarded from Sevara Zakirova
#Муносабат
Депутат аввалдан маълум мавзу ҳақида...
Ижтимоий тармоқларда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизматидан фойдаланишдаги навбатлар, ЙҲХ бўлимларида алмаштириш имкони бор ёки йўқлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.
Ҳолат юзасидан қуйидагилар билдирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналари жорий этилган.
Бунда, даставвал, "права"ларни алмаштиришга 2017 йил 1 октябрдан 2020 йил 31 декабрига қадар, яъни 3 йил-у 3 ой мухлат берилган ва 2021 йил 1 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси хақиқий эмас деб топилиши кўрсатиб ўтилди.
Аввалги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, унинг талони талаб этиларди.
Фуқароларга қулайлик учун тартиб соддалаштирилди ва талаб этиладиган хужжатлар қисқартирилди.
❗️Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари.
Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан ЭКСПЕРИМЕНТАЛ тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам соддалаштирилган хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда республикамиз бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш имконини берувчи 79 ускуна мавжуд бўлиб, шундан 25 таси жойлардаги Давлат хизматлари марказларида, 54 таси эса, ИИВ ЙҲХ туман ва туманлараро бўлинмаларида жойлаштирилган.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддати бир неча маротаба узайтирилган.Бироқ, фуқароларимиз томонидан белгиланган муддатларда ҳужжатларни алмаштирилмай келинмоқда.
2021 йил охирида Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, "права" алмаштириш муддатини узайтириш дифференциал ёндашув асосида амалга оширилди - бундан мақсад ҳамма яна 2022 йил сўнгида ЙҲХ бўлимлари ва Марказларга келмасдан, йил давомида бир маромда хужжат алмаштиришларини ташкиллаштириш эди.
Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйди.
Давлат хизматлари марказлари имкон қадар кўп фуқароларга хизмат курсатишга астойдил интилмоқда. Маълумот учун ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 3 дақиқа вақт сарфланмоқда.
Бунда ҳам Давлат хизматлари агентлиги ваколатли орган ⚡️эмаслигини, ахборот тизимлари ИИВ юритувида эканлигини унутмаслик керак!
🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

Forwarded from ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Муносабат
Орамизда бундайларга ўрин йўқ
Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Олмалиқ шаҳрида адлия ходими жиноятга қўл ургани ҳақидаги хабарга нисбатан муносабати
Ижтимоий тармоқларда адлия ходими пора билан ушлангалиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳодиса жорий йилнинг 16 сентябр куни содир бўлган. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.
Аввал турли идораларда фаолият юритган А.Ш. 2021 йилнинг 1 ноябридан буён Олмалиқ шаҳар Юридик хизмат кўрсатиш марказида бош юристконсульт лавозимида ишлаб келган.
Маълумот ўрнида: 2021 йил 1 октябрдан бошлаб туман ва шаҳарларда Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган. Айни кунда мазкур марказлар томонидан вилоятдаги 1900 дан ортиқ давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар ҳамда мактабгача таълим, мактаблар ва поликлиникаларга ҳуқуқий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Кўриниб турибдики, Юридик хизмат кўрсатиш марказлари “Олмалиқ КМК” АЖ каби хўжалик юритувчи субъектларга ҳуқуқий хизмат кўрсатмайди, А.Ш.нинг нопок ҳаракатлари унинг вазифаси билан боғлиқ эмас.
Адлия бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якуни бўйича марказ ходими А.Ш. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Таъкидлаш жоизки, адлия бўлимлари томонидан марказ фаолияти доимий назорат қилиб борилади. Муқаддам ҳам марказ ходими А.Ш. хизмат вазифасини бажаришда камчиликларга йўл қўйгани учун “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Адлия тизимида бундан кейин ҳам “адлия ходими” деган номга доғ туширувчи нопок ходимларга нисбатан тоқатсиз муносабатда бўлиш давом этади, адлия органларида бу каби шахсларга ўрин йўқ.
Эслатма: адлия органлари ходимлари ҳаракатларида шахсий манфаатларини кўзлаб, хизмат мажбуриятларидан четга чиқиш, таъмагирлик, фирибгарлик ва бошқа коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз дарҳол қуйидаги алоқа каналлари орқали хабар беринг:
“1008” ишонч телефони;
Telegram-боти (“@antikorbot”);
Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимининг хизмат телефон рақамига 71-207-04-64.
Тошкент вилояти адлия бошқармаси
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

⚡️Адлия вазирлиги муносабати
Айрим фаолларнинг Ўзбекистон профессионал медиаторлар ассосациясини рўйхатдан ўтказиш юзасидан фикрларига жавобан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади...
...Мақола муаллифи томонидан номи таъкидланган Ўзбекистон профессионал медиаторлар ассоциацияси томонидан юқорида қайд этилган қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилмаган ҳолда, яъни ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирмасдан тақдим қилинганлиги сабабли рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ваҳоланки, ҳужжатларни тақдим этишдан аввал нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчилик талаблари билан батафсил танишиши лозим. Бунда, ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида ҳужжатлар тўлиқ, белгиланган шаклга мувофиқ, шунингдек расмийлаштиришга қўйилган талабларга мувофиқлигини текшириш рўйхатдан ўтказувчи орган мажбуриятига кирмайди.
Шунингдек, Осиё халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судини ташкил этишда “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ҳужжатлар мурожаатчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги сабабли Осиё халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қайд этилган қонунчилик ҳужжатларида рўйхатдан ўтказувчи органнинг рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланган бўлсада, ушбу ташкилотлар томонидан мазкур масала бўйича судга шикоят қилинмаган...
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/104538/

Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
#Муносабат
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Қонунчилик маълумотлари миллий базасида айрим ҳужжатларнинг эълон қилинмаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқатилмоқда.
Бу бўйича Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида” қонунига асосан ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш давлат томонидан кафолатланади.
Мазкур қонунга асосан ҳуқуқий ахборот бу – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, уларга оид расмий шарҳларнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиш тартиби тўғрисидаги тушунтиришларнинг, Конституциявий суди қарорларининг, Олий суди Пленумининг қонунчилик қўлланилиши масалалари бўйича қарорларининг матнлари, шунингдек суд амалиётини умумлаштириш материаллари ҳисобланади.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжат умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
Ўз ўзидан кўриниб турибдики, барча ҳужжатлар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди.
Ижтимоий тармоқларда реквизитлари кўрсатилган ҳужжатларнинг аксарияти мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод этиш ва шу каби қарорлардир.
Шу билан биргаликда, журналист ва блогерларга ахборот тарқатишдан олдин маълумотни аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлаймиз.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилишга оид ҳар қандай саволга Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказидан тезкор маълумот олиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Адлия вазирлиги қошидаги
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази

Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ–21-сон Фармони бўйича фаоллар томонидан турлича фикрлар билдирилмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларини ва уларнинг лойиҳаларини белгиланган барча тартиб-таомилларга риоя қилинган ҳолда қабул қилиш, ҳусусан уларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ функциялар мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Жумладан, 2022 йил давомида 280 та лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсири баҳоланиб, тегишли таклифлар киритилган.
Ҳусусан, юқорида назарда тутилган Фармон лойиҳаси ҳам Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, тартибга солиш таъсири баҳоланган.
Шу билан биргаликда, Адлия вазирлигига тақдим этилган лойиҳада Фармоннинг 7-банди 4-хатбошисида назарда тутилган талаблар мавжуд бўлмаганлиги маълум қилинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ–21-сон Фармони бўйича фаоллар томонидан турлича фикрлар билдирилмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларини ва уларнинг лойиҳаларини белгиланган барча тартиб-таомилларга риоя қилинган ҳолда қабул қилиш, ҳусусан уларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ функциялар мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Жумладан, 2022 йил давомида 280 та лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсири баҳоланиб, тегишли таклифлар киритилган.
Ҳусусан, юқорида назарда тутилган Фармон лойиҳаси ҳам Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, тартибга солиш таъсири баҳоланган.
Шу билан биргаликда, Адлия вазирлигига тақдим этилган лойиҳада Фармоннинг 7-банди 4-хатбошисида назарда тутилган талаблар мавжуд бўлмаганлиги маълум қилинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Муносабат
Коррупциявий ҳолатларга аралашган ходимларга сафимизда ўрин йўқ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Зангиота туман давлат хизматлари маркази ходими билан боғлиқ бўлган вазият ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур ҳолат ўрганилганида Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими томонидан амалга оширилган қонунбузилиш ҳолати унинг бевосита иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида рўй бермаганлиги аниқланди.
Марказ ходими юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган суғориладиган ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилиб ўзганинг ишончига кирган.
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини бузганлиги, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти ҳамда хизматдан ташқари вақтда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этган.
Ҳозирда ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Адлия тизимида коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлишни, давлат хизматчисиининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этган ҳар қандай ходимларга сафимизда ўрин йўқлигини эслатиб ўтади.
❗️Эслатиб ўтамиз, бундай нохуш ҳолатлар юз берса адлия бошқармасининг 70-201-05-15 телефон рақами ёки @antikorbot телеграм-боти орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
#Муносабат
Адлия тушунтириш беради
Ижтимоий тармоқларда «Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Сенат ҳузурида мустақил ташкилот сифатида қайтадан ташкил этилади» деган мазмундаги хабарлар тарқалди.
Мазкур хабар бўйича Адлия вазирлиги қуйидагиларни билдиради.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ўз фаолиятини тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб бориб, ҳозирда Адлия вазирлигининг таркибий қисми хисобланади.
Иккинчидан, Бугунги кунда вазирлик томонидан Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказини бошқа ташкилотлар таркибида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузурида қайтадан ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилмаган.
Ижтимоий тармоқ каналлари юритувчиларидан ёлғон ва нохолис,текширилмаган ахборотларни жамоатчиликка таркатиш орқали фуқароларимизда турли хил тушунмовчиликларни келтириб чиқаришга йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.
Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасига кўра ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.