#Байрам_табриги #Муносабат
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Ушбу сана арафасида Давлатимиз раҳбари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини йўлладилар.
Байрам табригида бугунги кунда барча даражадаги бошқарув идоралари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар билан мунтазам учрашиб, жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалаларни эркин мулоқот асосида кенг муҳокама этиши яхши анъанага айланиб бораётгани эътироф этилди.Бу каби ёндашувни Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик, ошкоралик ва демократик сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири эканлиги ҳамда миллий манфаатларимизга жавоб берадиган бу йўлни қатъий давом эттириш кераклиги билдирилди.
Бу борада аввало мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базани кучайтириш мақсадида кейинги тўрт йилда 12 та қонун ҳужжати қабул қилинганлиги, медиа соҳаси, ахборот хизматлари тизими тубдан янгиланганини таъкидлаш лозим.
Давлат идораларининг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилаётгани келтирилди.Жумладан, ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, миллий дастур ва стратегияларнинг бажарилиши юзасидан доимий равишда матбуот анжумани ва брифинглар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Агар 2019 йилда давлат ва нодавлат ташкилотлардаги ахборот хизматларининг манбалари – расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги каналлар 559 тани ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу рақам 2410 тага етди.
Оммавий ахборот воситаларидаги танқидий чиқишларга вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг ахборот хизматлари орқали тезкор муносабатлар билдириш амалиёти шаклланмоқда. Бунинг тасдиғини давлат идоралари томонидан танқидий материалларга жавоб қайтариш кўрсаткичи 2018 йилда 12 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил якунига кўра қарийб 90 фоизга етгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Яқинда қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.
Шу ўринда табрикда келтирилган масалалар бўйича Адлия тажрибасига тўхталсак. Сўнгги 2—3 йил давомида Адлия вазирлигининг аҳоли, ОАВ билан ўзаро алоқа тизими сезиларли равишда ўзгарди. Бунга қандай эришди?
Вазирлик тизимида инновациялар жорий этилмоқда. Хусусан:
- Кўп тармоқли Call-центр хизмати (1008);
- "Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюролари;
- Advice.uz платформаси;
- “Biznesga maslahat” (Advice for business) махсус интерфаол портали;
- “Huquqiy axborot” телеграм канали.
Адлия вазирлиги томонидан фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари билан ишлаш ўзаро очиқлик ва тизимли ёндашувчалик тамойили асосида амалга оширилади.
Шунингдек, “Open Justice” (Очиқ адлия) ижтимоий дастур амалга оширилмоқда. Ушбу дастур жамоатчиликни вазирлик фаолияти (ходимларни ишга қабул қилишдан тортиб, унинг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотларгача бўлган) ахборотлар билан таништиришнинг янги ёндашуви ва механизмларини ўз ичига олади.
Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими вазирлик марказий аппаратининг таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Бўлим томонидан 2021 йил ўтган даври давомида 20 тадан ошиқ брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилган. “Ўзбекистон 24” телеканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувлари эфирга узатилмоқда. Шунингдек, апрель ойи давомида республиканинг барча ҳудудларида матбуот котиблари, журналист ва блогерлар учун ҳуқуқий соҳада малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида ўқув семинарлар (қисқа муддатли курслар) ташкил этилди.
Электрон ОАВ ҳамда телевидениеда доимий равишда раҳбариятнинг чиқишлари ташкил этилади. Йилнинг бошидан босма ва интернет-нашрларда 600 яқин материаллар эълон қилинган.