Sevara Urinbayeva
2.5K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Adliya tizimidagi oʻtgan hafta davomida qanday muhim voqealar, o‘zgarishlar ro‘y berdi? Ular haqida haftalik daydjesti.

@adliyangiliklari
#2023_йил_1_майдан

🗓 1 майдан нималар ўзгаради?

▫️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади БАТАФСИЛ

▫️Республиканинг барча шаҳарларида имтиёзли транспорт карталарини бериш йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Раҳбар кадрларни қайта тайёрлашда гендер тенглик бўйича ўқув курслари ташкил қилинади БАТАФСИЛ

▫️Юридик шахслар коммунал хизматлар бўйича шартномаларни электрон расмийлаштириши мумкин БАТАФСИЛ

▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади БАТАФСИЛ

▫️Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётганлар бепул овқат билан таъминланади БАТАФСИЛ

▫️Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади БАТАФСИЛ

▫️Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим ишлаб чиқарувчиларга табиий газга уланиш учун техник шартлар берилиши тўхтатилади БАТАФСИЛ

▫️“Заправка”лар электр истеъмолининг 50 фоизи қуёш панеллари орқали қопланиш талаби жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Дорилар нархлари чакана референт нархлар билан автоматик солиштирилади БАТАФСИЛ

▫️Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади БАТАФСИЛ
🗳 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги "2023 йил 30 апрелда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумининг якунлари тўғрисида"ги 1245-сонли қарори

🔹 Қарор матни билан танишиш: https://saylov.uz/uz/docs/1245-2023-yil-30-aprelda-otkazilgan-ozbekiston-respublikasi-referendumining-yakunlari-togrisida

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси жорий йилнинг 1 май кунидан расман кучга кирди.

Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат.

Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Адлия вазири Нагоя иқтисодиёт университети вакиллари билан
учрашди

2023 йил 1 май куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Тошқулов билан Нагоя иқтисодиёт университети ректори, профессор Сабури Ҳаруо ҳамда ушбу университет профессори Ичиҳаши Катсуялар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Сабури Ҳаруо ҳамда Ичиҳаши Катсуя жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасида Янгиланган Конституция бўйича бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Учрашувда чоғида, адлия вазири А.Тошқулов халқаро кузатувчиларнинг референдум каби муҳим сиёсий воқеаларга ижобий ҳиссасини қўшишларини алоҳида таъкидлаб, Янги Конституциянинг мазмун моҳияти ҳамда уни ишлаб чиқишда халқаро тажрибани ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўз ўрнида, кузатувчилар амалга оширилаётган ислоҳотларни, шу жумладан Янги Конституция лойиҳасини юқори баҳолади, хусусан унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мезонлари кучайтирилганига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, 2021 йил 18 июнь куни Тошкент давлат юридик университети (ТДЮ) ҳамда Нагоя иқтисодиёт университети ўртасида имзоланган Ўзаро талабалар алмашинуви тўғрисидаги меморандуми доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр мулоҳазалар алмашилди.

Кузатувчилар мутахассис сифатида Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда халқаро кузатувчи бўлиб иштирок этиш катта шараф эканини қайд этиб, референдум участкаларидаги ташкилий ишларга юксак баҳо берди.
⚡️3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни
#Конституцияни_ўрганамиз

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.
2️⃣ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.
3️⃣ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
4️⃣ Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.
5️⃣ Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
6️⃣ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
7️⃣ Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.
8️⃣ Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
9️⃣ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
🔟 Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституцияда оммавий ахборот воситаларига оид 5 та муҳим қоида

1. Давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шароитлар яратади.

2. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлайди.

3. Давлат оммавий ахборот воситаларининг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

4. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

5. Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
#Adliya_sarhisob #infografika

2023-yilning 1-choragida Adliya vazirligi tizimida murojaatlar bilan ishlash holati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

Шунга кўра, Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистонда амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қонун таҳриридаги Конституцияга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.

🔹Конституция олий юридик кучга эга деганда қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.

🔹Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши деганда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этиши кўзда тутилади.

➡️ Шунингдек, Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#xotira_va_qadrlash_kuni #uzarxiv

‼️DIQQAT E‘LON‼️

📣📣HURMATLI JURNALISTLAR, BLOGERLAR HAMDA OMMAVIY AXBOROT VOSITALARI XODIMLARI!

Joriy yilning 5-may kuni, soat 10:00 da, O‘zbekiston tarixi davlat muzeyi binosida “9 may - Xotira va Qadrlash kuni” munosabati bilan O‘zbekistonning Ikkinchi jahon urushidagi buyuk g‘alabaga qo‘shgan ulkan hissasini namoyish etuvchi “Vatan fidoyi farzandlarini hech qachon unutmaydi” shiori ostida “Xotira – abadiy, inson qadri – muqaddas” arxiv hujjatlari va muzey eksponatlari ko‘rgazmasiga taklif etamiz.

Vaqti: 5-may, soat 10:00 da

🏢Manzil: Toshkent shahri, Sharof Rashidov ko‘chasi 3-uy

—-
✔️ “O‘zarxiv” agentligining rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | OK | Twitter
ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 5 май куни соат 15:00да Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган йиғилишда
2023 йилнинг 1 чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинади.

Унда вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари,“Ўзархив” ва Персоналлаштириш агентлиги раҳбарлари, адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари, шу жумладан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва масъул ходимлари иштирок этади.
#Diqqat_muhim #Adliya_xabari

📣Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Эъзоз_эҳтиром

Вазирликда адлия фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 5 май куни Адлия вазирлигида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан адлия органларида узоқ йиллар ҳалол хизмат қилган адлия фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидлангандек, адлия фахрийлари турли йилларда тизимда олиб борган самарали меҳнат фаолияти юртимиз равнақи, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда фахрий устозлар тарбиялаган шогирдлар улар қолдирган улкан мактабни давом эттирмоқда.

Вазирликда 600 дан ортиқ фахрийни бирлаштирадиган Фахрийлар кенгаши фаолият юритади. Тизимда фахрийларга мунтазам эътибор қаратиб келинади. Турли байрамлар арафасида ва уларнинг қутлуғ таваллуд айёмларида йўқлаш ҳамда тақдирлаш, моддий ёрдам кўрсатиш яхши анъанага айланган.

Шунингдек, Адлия вазири Акбар Тошқулов ҳам фахрийлар билан учрашиб, уларнинг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати доимо ёш ходимларга ўрнак бўлиб келаётганини ҳамда устоз фахрийлар доим эъзозда эканлигини алоҳида таъкидлади.