Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Диққат_муҳим #Adliya_xabari

⚡️Адлия вазирлиги: Гулнора Каримова томонидан хорижга ноқонуний олиб кетилган мол-мулклар Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан Г.Каримова ва унинг шериклари томонидан жиноий фаолиятдан орттирилган ва қонунга хилоф равишда мамлакатдан ташқарига олиб кетилган мол-мулкларни қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон ваколатли давлат органларининг Г.Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида яқинда Франциядан 10 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Шу билан бирга, жорий йил 11 февралда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўптомонлама траст жамғармасини (Жамғарма) ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Мазкур Жамғармадан Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш юритуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади. Шунингдек, Жамғарма Швейцарияда давом этаётган жиноий иш доирасида келажакда мусодара қилинадиган ҳар қандай қўшимча активларни қайтариш учун хам хизмат қилади. Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

Жамғарма бошқарув механизми Швейцария, Ўзбекистон ва БМТ вакилларидан ташкил топади. Шу орқали Швейцария ва Ўзбекистон активларни қайтариш жараёнига тўлиқ жалб этилади. Жамғарма Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистондаги дастури (UNSDCF)га мос лойиҳалар учун молиявий ресурслар ажратади.

Ушбу лойиҳалар Жамғарма фаолиятида иштирок этувчи БМТ тизимидаги ташкилотлар томонидан бошқа ижрочи шериклар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Барча лойиҳалар БМТнинг қоида ва низомлари асосида тузилган Жамғарманинг мониторинг
ва баҳолаш тизимига мувофиқ назорат қилиб борилади. Фуқаролик жамияти институтлари Жамғарма фаолиятида маслаҳатчилар сифатида иштирок этади.

Жамғарма ўз фаолиятини Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида томонларга юридик мажбурият юкловчи Реституция тўғрисидаги келишув имзоланганидан сўнг бошлайди. Ушбу келишув имзоланганидан кейин Жамғарма ва унинг фаолияти ҳақида қўшимча батафсил ахборот берилади.

Бундан ташқари, Москва шаҳар суди томонидан Ўзбекистон судларининг Г.Каримова ва унинг шерикларига нисбатан чиқарган ҳукмлари тан олинди ва ҳозирда Россия томони билан Ўзбекистон Республикасига қайтариш учун мусодара қилинган мол-мулкларни сотишни ташкиллаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Қайтарилган маблағлар мамлакатимиз аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланади.

Адлия вазирлигининг
Жамоятчилик билан алоқалар бўлими
#Диққат_муҳим

‼️2022 йил 19 февраль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-02-18-2

‼️2022 йил 20 февраль - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-02-18-3

e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#Диққат_муҳим

💁🏻 Айрим аёллар 53 ёшида пенсияга чиқиши мумкин

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
📢 ЭЪЛОН! #Диққат_муҳим

📌2022 йил 19 апрель куни соат 12:00 да АОКА биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔹Мавзу: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш борасида амалга оширлган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар''.

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @Rasmiy_aloqabot га юборинг.

📝Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Диққат_муҳим📢📢📢

📢 ЭЪЛОН!📢📢📢📢

Журналист ва блогерлар диққатига!!!

- Жорий этилаётган Мобил-ID тизими қачондан тўлиқ ишга тушади? Қулайлик ва афзалликлари

-Бекор бўлаётган бюрократик талаблар?!

- Давлат органларида шахсга доир маълумотлар билан ишлашда қандай янги тизимлар яратилмоқда?

📌 2022 йил 25 апрель куни соат 11:00 да Адлия вазирлигида ташкил этилаётган матбуот анжуманида ушбу саволларга жавоблар ва бошқа эксклюзив янгиликларни олишингиз мумкин!

Адлия вазирлиги ва масъул вазирлик, идоралар ходимлари иштирок этиб батафсил маълумот беришади.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat га юборинг.
#Диққат_муҳим

📢 ЭЪЛОН!

📌2022 йил 28 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔹Мавзу: “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Давлат раҳбарининг Қарори

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги ва масъул вазирлик ва идоралар ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @markazMMM16га юборинг.

📝Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Диққат_муҳим

2022 йил 2, 3, 4 май кунлари ишлайдиган нотариуслар рўйхати

2022 йил 2- душанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати👇🏻:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-04-29-7

2022 йил 3 май - сешанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати👇🏻:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-04-30-6

2022 йил 4 май - чоршанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати👇🏻:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-04-30-7

e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
📢 ЭЪЛОН! #Диққат_муҳим


ТАДБИРКОРЛИК КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

📖Янги кодекс билан тадбиркорлик соҳасидаги ўндан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари бирлаштирилади. Соҳага оид яхлит кодекс жорий этилиши тадбиркорларга катта қулайлик яратади.

Унда нималар назарда тутилмоқда?

📌Шу каби саволларга тўлиқ жавоб бериш мақсадида 2022 йил 2 июнь куни соат 16:00 да АОКА биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @Rasmiy_aloqabot га юборинг.

📝Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Диққат_муҳим

Журналист давлат органи, жамоат бирлашмаси ва ташкилот ҳузурида аккредитация қилиниши мумкин.

🔰Аккредитация қилинган журналист:

▫️бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;
▫️аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш;
▫️очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;
▫️аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш;
▫️олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш ҳуқуқига эга.

☑️ Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
#Диққат_муҳим

🔊Ҳурматли фуқаролар !

📌Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органларининг иш самарадорлигини ошириш, фуқароларга хизмат кўрсатишда янада қулай шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш жараёнида турли хил қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича бир қанча чоралар кўрилмоқда.

🔅Хусусан, ФҲДЁ органлари томонидан хизмат кўрсатиш натижасида фуқаролардан давлат божи ва бошқа тўловларни ундириш жараёнида қонунийликни таъминлаш мақсадида ариза берувчининг мобил рақамига СМС юбориш амалиёти йўлга қўйилган.

💸Мазкур СМС хабарда Сиздан ундирилиши керак бўлган сумма кўрсатилади. Бу орқали тўловларни ундириш жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари олди олинади.

❗️Шу сабабли, Сиздан ортиқча тўлов ундирилган ёки СМС хабар юборилмаган ҳолларда 1148 "ишонч телефони"га қўнғироқ қилишингиз сўралади!
#Диққат_муҳим

📢Ҳурматли фуқаролар!

Маълумки, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда зарур ҳужжат ва маълумотлар "ягона дарча" тамойили асосида тегишли идора ва ташкилотлардан электрон тарзда олинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганлиги сабабли, нотариуслар томонидан ушбу ахборот тизимидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ маълумотларни олиш имконияти чекланмоқда.

Шу муносабат билан, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
#Диққат_муҳим

Юридик таълим соҳасига бефарқ бўлмаганлар диққатига📢

Бугун, 10 май куни соат 16:00 да Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятига оид муҳим масалалар бўйича “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Асосий мақсад – юридик техникумлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан 2023/2024 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш масалаларини оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликка етказиш.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Диққат_муҳим

Муҳим хабар

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабарига кўра, Ҳисоб-китоблар клиринг тизими(МУНИС) ҳамда Тезкор тўловлар тизимларида (СМП) техник профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йилнинг 25 ноябрь куни соат 23-00 дан 26 ноябрь куни соат 01-00 гача мазкур тизимлар билан амалга ошириладиган барча электрон маълумот алмашинишлар тўхтатилишини маълум қилинади.
#Диққат_муҳим

Шанба ва якшанба кунлари ишлайдиган нотариуслар

2024 йил 20 январь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

Батафсил:👉https://telegra.ph/palata-01-19-11

——————————————————-

2024 йил 21 январь - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

Батафсил:👉https://telegra.ph/palata-01-19-12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_муҳим

Хоразмда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг VI Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

Ушбу тадбир Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Вақти ва санаси: 21—22-сентябр кунлари, 09.00 дан 17.00 гача.

📍 Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Ичан қалъа мажмуаси.

Ярмаркада мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотувга қўйилади. Бу ногиронлиги бўлган ва оғир хасталикка чалинган болаларнинг қўл билан яратган дунёлари, расмлари, буюмлари, умидлари ва орзулари. Уларни сотиб олиб, болаларга лаҳзалик қувонч, ота-оналарга дори-дармонга ёрдам, юракка озгина таскин бериш имконингиз бор. Ушбу имкондан фойдаланиб савоблит ишга қўл уринг ва меҳр улашинг!