Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Биз_биргамиз

''Чексиз имкониятлар'' югуриш марафони иштирокчилари тақдирланди

V Тошкент халқаро марафони доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун ''Чексиз имкониятлар'' деб номланган югуриш марафони ҳам бўлиб ўтмоқда.

“Биз биргамиз” лойиҳаси доирасида Республика бўйича 14 та худудда ташкил этилган югуриш
марафонида 1300 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этмоқда . Уларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар, кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилган.

Ноқулай, ёмғирли об-ҳавога бўлишига қарамай Марафонда кўришда ва эшитишда нуқсони бор ҳамда бошқа турдаги жисмонан имконияти чекланган шахслар фаол қатнашмоқда. Улар жами уч турдаги номинация бўйича 1-3 ўринлар билан тақдирланди.

Ушбу марафон V Тошкент халқаро марафони 2023 билан биргаликда ўтказилди. Марафон иштирокчилари ўртача 50—150 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этаётган бўлса, имконияти чекланганлар учун бепул қилиб берилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларининг барчасига алоҳида тадбир учун махсус тайёрланган эсдалик медаллар топширилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3425, 13.03.2023 й.)

🔰 Низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

🚫 Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.

Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

🔹миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🔹совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🔹совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🔹давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🔹манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

🗒 Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.

💰Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

🔘 Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

📁 Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.

📌 Мазкур низом талаблари барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_trening #Gender_tenglik

ТРЕНИНГ: Гендер-ҳуқуқий экспертиза гендер тенгликни таъминлаш воситаси сифатида

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари Адлия вазирлиги томонидан USAID нинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳот бўйича дастури (Legal Reform Program) доирасида “Гендер-ҳуқуқий экспертиза гендер тенгликни таъминлаш воситаси сифатида” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Семинар-тренингда вазирлик ва идоралар, шу жумладан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда соҳада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.

Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш миллий қонунчилигимизда янги институт бўлиб мазкур институт 2019 йилдан жорий этилган.

Тадбирнинг биринчи кунида иштирокчиларга гендер-ҳуқуқий экспертиза тушунчаси, уни ўтказиш тартиби ҳамда бу борадаги халқаро ва хорижий тажриба бўйича амалий кўникмалар берилди.
#Диққат_муҳим

📢Ҳурматли фуқаролар!

Маълумки, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда зарур ҳужжат ва маълумотлар "ягона дарча" тамойили асосида тегишли идора ва ташкилотлардан электрон тарзда олинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганлиги сабабли, нотариуслар томонидан ушбу ахборот тизимидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ маълумотларни олиш имконияти чекланмоқда.

Шу муносабат билан, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
#Адлия_сўровнома

🔉Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

❗️Эслатиб ўтамиз, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги онлайн сўров ўтказилмоқда.

📝Барчани сўровдан ўтиб, давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВНОМА ТЎЛДИРИШ
#Мутахассис_шарҳи

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади

Референдум нима?

Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Батафсил👈🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар📣!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Bu_qiziq

⚡️Qarindoshlaringizni tekshiring!

🔅JSHSHIR orqali yaqin qarindoshlaringiz to'g'risidagi ma'lumotlarni ko'rish imkoni mavjudligidan xabardormisiz?

👨‍👩‍👦‍👦Yaqin qarindoshlaringiz haqidagi ma'lumotlarni ushbu havola orqali tekshirishingiz mumkin.

🔹https://my.gov.uz/uz/zags-pinfl-info 👈👈👈

❗️Agar siz biron bir xatolik yoki nomuvofiqlikni aniqlagan bo’lsangiz, ma‘lumotlarni tahrirlash uchun ariza yuborishda mana bu havoladan foydalanishingiz mumkin.

🔸https://my.gov.uz/oz/service/475👈👈👈

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
☝️ Олий Мажлис Сенати Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни маъқуллади, қонун 3 кун ичида эълон қилинади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
BMTning Inson huquqlari bo‘yicha Oliy komissari huquqni muhofaza qiluvchi organlar rahbarlari bilan uchrashdi

2023-yil 13-mart
kuni Birlashgan Millatlar Tashkilotining Inson huquqlari bo‘yicha Oliy komissari F.Tyurk mamlakatimiz huquqni muhofaza qiluvchi organlari rahbarlari bilan uchrashdi.

Inson huquqlari bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Milliy markazida bo‘lib o‘tgan uchrashuvda O‘zbekiston Respublikasining Bosh prokurori N.Yo‘ldoshev, Adliya vaziri A.Toshqulov va Ichki ishlar vaziri P.Bobojonov ishtirok etdi.

Bugungi kunda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoev rahbarligida demokratik yangilanishlar yo‘lidan odimlayotgan O‘zbekistonning eng ulug‘ maqsadi, avvalo, xalqimizni rozi qilish, inson qadrini ta’minlashga qaratilgan. Yangi O‘zbekiston taraqqiyot strategiyasi asosida yurtimizda inson huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini ta’minlash borasida shiddatli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Mamlakatimizda inson huquqlari sohasida samarali davlat siyosatini yuritishda huquqni muhofaza qiluvchi organlar tizimi alohida o‘rin tutadi. BMT Inson huquqlari bo‘yicha Oliy komissari bilan muloqot asnosida ushbu tizimning inson huquqlari va erkinliklarini himoya qilishdagi ishtirokiga daxldor masalalar yuzasidan o‘zaro fikr almashildi.

Uchrashuv ochiq va samimiy ruhda o‘tdi.