Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_ҳуқуқ_ижодкорлиги

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти мониторинги натижалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низом билан Адлия вазирлигига ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш вазифаси юклатилган.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга кўра қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ҳамда қабул қилинганидан сўнг давлат ҳисобига олиниши лозим.

Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

– давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизалардан ўтказилади;

– давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилганлиги ўрганилади;

– давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради, мониторинги ва таҳлилини амалга оширади.

Эътиборингизга, Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил давомида ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг бу соҳадаги фаолияти мониторинги
ва таҳлили натижалари тақдим этилмоқда.

Расмий манбаларимизни кузатиб боринг!
#Адлия_ҳуқуқ_ижодкорлиги

344 та ҳужжат лойиҳаларида 534 та коррупциявий омиллар аниқланган

❗️Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган 344 та лойиҳаларда 534 та коррупциявий омиллар аниқланган. Хусусан:

• 136 таси (26 фоиз) маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги

• 123 таси (23 фоиз) дискрецион ваколатларнинг кенглиги

• 43 таси (8 фоиз) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги

• 38 таси (7 фоиз) ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги

• 23 таси (4 фоиз) вақт чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги

• 171 таси (32 фоиз) бошқа коррупциявий омиллар ҳисобланади.
#Адлия_ҳуқуқ_ижодкорлиги

Ўтган йилда ҳокимликларнинг 4 мингга яқин қарори бекор қилинган

❗️Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти “E-qaror” электрон тизими орқали мониторинг қилинганда 5 041 та қонунбузилиш ҳолатлари акс этган қарор ва фармойишлар аниқланган.

❗️Мазкур ҳужжатларнинг 4 359 тасини бекор қилиш юзасидан 1 638 та таъсир чораси киритилган

🔺Натижада ҳокимликларнинг 3 936 та қарорлари бекор қилинган.

🔺145 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилган.
#Адлия_ҳуқуқ_ижодкорлиги

2022 йилда ҳокимларнинг 3 мингдан ошиқ ер муносабатларига оид қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган