#Адлия_онлайн
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тергов доирасидаги ҳамкорлиги ва биргаликдаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлари натижасида Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг активларини мусодара қилиш бўйича ишлар Швейцария суд органларига оширилган.
Ундирилиши лозим бўлган жами сумма давом этаётган жиноий иш жараёнига боғлиқ бўлади, лекин тақрибан 686 миллион АҚШ долл. тенг.
Ушбу ишлар Швейцария судларида кўриб чиқилиб, тақрибан 336 миллион АҚШ доллар узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 млн АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтиши хал бўлди, 205 млн АҚШ доллари бўйича эса якунига етмоқда.
Ҳозирги кунда, қўшимча тақрибан 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланди.
Ушбу битимнинг тузилишига 2 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ва ваколатли идоралари ҳамда Швейцариянинг Ташқи ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирликлари билан БМТ иштирокидаги самарали ҳамкорлик, шунингдек, пухта амалга оширилган ишлар ва бир неча давралардан иборат музокаралар бўлиб ўтди.
Мазкур битим ноқонуний орттирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.
Хусусан, маблағларни қайтариш Бирлашган миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Фонди” деб номланган кўп шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.
Кўриб турганингиздек, жамғарма тегишли функция ва ваколатларга эга бўлган ўзиги хос маъмурий-ташкилий тузилмага эга. Уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
Юқори даражадаги стратегик қўмита. Юқори даражадаги Стратегик қўмита реституция тўғрисида сиёсий мулоқотни амалга оширади, жамғарманинг тузилмаси ва стратегик йўналишларини белгилайди ва улар устидан назоратни амалга оширади. Юқори даражадаги стратегик қўмитанинг таркибини Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерациясидан бир нафардан вакил ташкил этади ва у ерда қарорлар тўлиқ консенсус асосида қабул қилади
Бошқарув қўмитаси. Бошқарув қўмитаси жамғарманинг бошқариш масалалари учун масъул орган ҳисобланади. Қўмита жамғарманинг операцион фаолияти, шу жумладан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тўлиқ консенсус асосида қарорлар қабул қилади. Унинг таркибига Ўзбекистон, Швейцария ва БМТдан бир нафардан вакил киради.
Котибият. Котибият БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координаторининг офисида жойлашган бўлиб, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори томонидан назорат қилинади. Котибият Бошқарув қўмитаси ва Юқори даражадаги Стратегик қўмитани уларнинг барча вазифаларининг амалга оширилишини таъминлайди ва жамғармани жорий бошқаришга масъулдир.
Маъмурий агент. Маъмурий агент БМТ Тараққиёт Дастурининг Нью-Йоркдаги Кўп шериклик траст жамғармаси офисидир. У жамғарманинг ўтказилган маблағларини бошқаради.
Бошқарув қўмита томонидан маъқулланган лойиҳалар БМТнинг иштирокчи ташкилотлари ҳамда БМТнинг ихтисослашган агентликлари томонидан амалга оширилади.
Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши. Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши миллий ва халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлади.
Кенгаш жамғарма ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди ҳамда консультатив ролга эга.
Умуман олганда, қайд этилган жамғарма маблағларни сарфлашда коррупцион хавф-хатарларни олдини олишга, очиқлик
ва ошкоралик тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.
Қайтарилаётган маблағлар пировардида ижтимоий соҳага йўналтирилиши, асосан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантиришга ишлатилиши режалаштирилмоқда.

Республика савдо ярмаркаси ҳақида қисқача 😊
''Биз биргамиз '' ижтимоий лойиҳаси доирасида Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг республика савдо ярмаркаси тўртинчи маротаба ўтказилмоқда .
Савдо ярмаркасининг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотларнинг реализациясига кўмаклашиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.
2018-2019 йиллар ва 2021 йилда I-III республика савдо ярмаркалари ўтказилиб, қуйидаги ногиронлиги бўлган ҳунармандлар сони ва маҳсулотлар реализациясига эришилиди.
– 2018 йилда 56 нафар иштирокчи, 250 млн сўмлик савдо;
– 2019 йилда 70 нафар иштирокчи, 400 млн сўмлик савдо;
– 2021 йилда 100 нафар иштирокчи, 500 млн сўмлик савдо.
Шунингдек, 2021 йилдаги савдо ярмаркасига келган жами 100 нафар иштирокчилар 6 турдаги малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди.
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар сотувини кенг йўлга қуйиш мақсадида 2021 йилда 6 та жами 160 млн сўмлик енгил конструкцияли савдо дўконлари харид қилиниб, ҳудудларнинг (Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм) аҳоли гавжум бўлган марказларида жойлаштирилди ва фойдаланиш учун Ўзбекистон ногиронлар жамияти тасарруфига ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, ўтказилган тадбирлар давомида:
– ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдамлар (юридик, тиббий-психологик ва шу каби) кўрсатилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни касбий фаолият (касб-ҳунар, тадбиркорлик ва бошқа) билан шуғулланишига ва иш билан таъминланишига кўмаклашилди;
– ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турли ижтимоий кафолатларни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари кенг тарғиб қилинди.
#Адлия_онлайн #Биз_Биргамиз #шаффофлик

#Адлия_онлайн #Коррупцияга_қаршимиз
Худоёр Мелиев:коррупцияга қарши курашда иродали бўлишимиз лозим
II Тошкeнт аксилкоррупция форуми бўлиб ўтмоқда. Унда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳам иштирок этиб, ўтказилаётган форум аҳамияти ва тизимда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхтатилди.
Таъкидалашича, мазкур форумнинг иккинчи бор ўтказилаётганлиги унинг коррупцияга қарши кураш соҳасида анъанавий “ақлий ҳужум” платформасига айланиш имкониятлари мавжудлигига умид беради.
''Коррупция ҳақида сўз бор экан, унга қарши курашда энг муҳим омиллардан бири сиёсий контекст, яъни сиёсий ирода мавжудлиги десак янглишмаган бўламиз.
Хусусан, биз 2017-2021 йиллардаги Тараққиёт стратегиямиз доирасида урғуни асосан коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини оширишга қаратган эдик.
2022-2027 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида эса, коррупцияга қарши кураш йўналиши “ерга туширилди”, яъни биз тобора муаммонинг илдизига кириб боряпмиз.
Коррупцияга мойил соҳани аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ушбу стратегиянинг 100 та мақсадидан биттаси этиб белгиланди.
Чунки жамиятдаги турли муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупциявий омилларнинг мавжудлиги ҳамда уларда белгиланган тартиб ва чекловларга ортиқча бюрократияни келтириб чиқариши коррупциянинг асосий сабабларидан ҳисобланади.
Биз ушбу йўналишдаги ишларимизни 2021 йилдаёқ фаол бошлаб юборган эдик.
Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи 800 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган эди.
Мазкур ҳужжатларнинг 224 тасида ёки 28 фоизида 650 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисми:
ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги (138 та);
дискрецион ваколатларнинг кенглиги (103 та);
маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги (46 та);
ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги (31 та) билан боғлиқ коррупциявий омиллардан ҳисобланади.
Адлия вазирлиги томонидан давлат органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида томонидан 40 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг 100 дан ортиқ ходимларини билим ва кўникмалари оширилди, соҳага оид 32 та тарғибот, конференция, семинар ва брифинглар ташкил қилинди.
Натижада жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида
– Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 27 та ҳужжатда 57 та;
– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 40 та ҳужжатда 40 та;
– Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 11 та ҳужжатда 37 та;
– Давлат солиқ қўмитаси томонидан 25 та ҳужжатда 37 та коррупциявий омил аниқланиб, ушбу коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган таклифлар берилган.
Мазкур йўналишдаги ишларимизни тизимли олиб бориш учун 2022 йилнинг бошида коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган қуйидаги соҳалардаги салкам 2 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаларини тасдиқлаб олдик.
Шундан энг кўп ҳужжатлар қуйидаги соҳаларга тааллуқли:
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти – 863 та (45 фоиз);
Молия, кредит ва банк фаолияти – 626 та ҳужжат (33 фоиз);
Ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши – 299 та (16 фоиз);
Ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва ижтимоий ҳимоя – 106 та (6 фоиз).

Айни вақтда Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ижроси ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинмоқда.
Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишяпти.
Мажлис аввалида адлия вазири Р.Давлетов тизим ходимларини бугунги байрам -Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан табриклади.

Бўлиб ўтаётган ҳайъат мажлисида қайд этилдики, ҳисобот даврда адлия органлари ва муассасалари томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилган.
Хусусан, Адлия вазирлиги ташаббуси билан 137 та (11%га ортган) (2021 йилнинг 9 ойида 123 та), шу жумладан 33 та қонун, 42 та Президент ҳужжатлари, 45 та Ҳукумат ҳужжатлари, 17 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.
1694 та (2021 йилнинг 9 ойида 1929 та) қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.
197 та (52%га ортган) (2021 йилнинг 9 ойида 129 та) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Келиб тушган жами 115,9 мингта (25,7%га ортган) (2021 йилнинг 9 ойида 91,8 мингдан ортиқ) мурожаатларнинг 98,7 мингтаси (37%га ортган) (2021 йилнинг 9 ойида 71,8 мингдан ортиқ) яъни 85,2 фоизи қонуний ҳал этилган.
Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 49 377 та (87%га ортган) (2021 йилнинг 9 ойида 17 мингдан ортиқ) тақдимнома киритилди, 8 821 нафар шахслар маъмурий (2021 йилнинг 9 ойида 6,3 мингдан ортиқ), 21 348 нафар (2021 йилнинг 9 ойида 9,5 мингдан ортиқ) шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 539 нафар (2021 йилнинг 9 ойида 489 нафар) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Судларга 335,5 млрд. сўмлик 25 482 та даъволар (аризалар) киритилиб, 266,1 млрд. сўмлик (2,6 бараварга ёки 160%га ортган) 24 841 та (2,5 баравар ёки 150%га ортган) даъволар (аризалар) қаноатлантирилган.
(2021 йилнинг 9 ойида 143,7 млрд. сўмлик 11,2 мингдан ортиқ даъво (ариза) киритилган, 102,2 млрд. cўмлик 9,9 мингдан ортиқ даъво (ариза) қаноатлантирилган).
Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 349 мингдан ортиқ (12%га ортган) (2021 йилнинг 9 ойида 310 мингдан ортиқ) тарғибот тадбирлари ўтказилган.
Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 8,5 млн. дан ортиқ (18%га ортган) (2021 йилнинг 9 ойида 7,2 млн. дан ортиқ) давлат хизматлари кўрсатилган.

💼 «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони мазмун-моҳияти
АОКАда Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1028531108544326/

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_онлайн
Айни вақтда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
✅ Мавзу: Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги янги тартиблар ва ўзгаришлар
📲 Матбуот анжумани трансляцияси 👉https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/4073337969457085/?mibextid=Nif5oz

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (ЮСАИД) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда медиацияни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: назария ва амалиёт” мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.
Давра суҳбатида турли манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, медиаторлар бевосита, шунингдек, онлайн шаклда иштирок этмоқда.
Тадбирда судлар фаолиятида медиация таомилини қўллашнинг айрим масалалари, медиаторларни тайёрлашнинг долзарб масалалари, адвокатлар томонидан медиаторлик фаолиятини олиб боришдаги айрим муаммолар, меросга доир медиатив келишувнинг ўзига хос жиҳатлари, медиатор фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари каби масалалар муҳокама қилинмоқда .

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органларига ҳисобот тақдим этади.
“ННТ ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ҳисобот 2023" мавзусида “On-line” мулоқоти бошланди.
Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга жавоб беради.
Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Ҳар йили бир марта 15 февралдан -15 мартга қадар республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши реал самарали курашиш мақсадида “Контрафактсиз ой” ойлиги ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги ойлик старт олиши олдидан жорий йилнинг 15 феврал куни Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти томонидан ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда мазкур ойлик давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда ўтган йилларда эришилган ижобий ўзгаришлар сарҳисоб қилинмоқда .
Қайд этилганидек, ойлик давомида аҳоли ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқига риоя қилиш, контрафакт маҳсулотлар ва “плагиатга” нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, муаллифлик соҳасида қароқчиликка қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқарувчи, сотувчи, нашриёт ва кўнгил очар масканларда ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлар, хусусан огоҳлантириш ва ноқонуний ҳаракат учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақидаги тарғиботни кучайтириш йўлга қўйилади.
Шунингдек, истеъмолчиларда контрафакт товарни аслидан фарқлаш кўникмасини ҳосил қилиш мақсадида тушунтириш ишлари амалга оширилади. Қолаверса, фуқароларнинг мазкур соҳада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилади.

Айни вақтда Адлия вазирлигида “2022 йилда қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари” мавзусида халқаро экспертлар, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари, 2022 йил давомида коррупцияга қарши экспертиза йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланганидек, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган.
Экспертиза натижаларига кўра, 243 та ҳужжатда (13 фоиз) ёки экспертизадан ўтказилган жами ҳужжатларнинг 350 та коррупциявий омил аниқлаган.
Шунингдек давра суҳбати давомида бошқа вазирлик ва идораларнинг қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизани амалга оширишдаги фаолиятига тўхталиб ўтилди.
Жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб уларда коррупциявий омиллар аниқланмаганлиги тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омиллар аниқланган.
Адлия вазирлиги томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш учун 3 та қонунчилик ҳужжати – қонун, Президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳалар билан амалдаги 243 та қонунчилик ҳужжатидаги коррупциявий ҳолатларни содир этишга имкон берувчи тартиб ва қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, Қонун лойиҳаси билан ногиронлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаса, экспертиза унинг ҳохишига кўра унинг уйида ёки шахс даволанишда бўлган стационарда ўтказилиши бўйича таклиф киритилганлиги қайд этиб ўтилди. Амалдаги тартибга кўра эса, мазкур танлов комиссия ихтиёрига кўра ҳал қилинмоқда.
Президент фармони лойиҳаси билан коррупцияга шароит яратувчи нормаларни бартараф этиш, тартибга солиш юкини камайтириш ва қонунчилик тизимлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси билан Ҳукуматнинг 61 та қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур ўргартириш ва қўшимчалар орасида Марказий банк томонидан банкларда ўтказиладиган текширувларнинг аниқ асосларини белгилаш назарда тутилган.

Матбуот анжумани давомида мавзу доирасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, уларнинг аҳамияти ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Хусусан, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган.
Экспертиза натижаларига кўра, 243 та ҳужжатда (13 фоиз) ёки экспертизадан ўтказилган жами ҳужжатларда 350 та коррупциявий омил аниқлаган.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб уларда коррупциявий омиллар аниқланмаганлиги тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омиллар аниқланган.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш Ўзбекистон қонунчилиги учун янги институт эканлигига тўхталиб мазкур тизим орқали муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари ўрганилиши, улар қандай харажат ва оқибатларга олиб келиши таҳлил қилиниши шунингдек, амалдаги ҳужжатларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги баҳоланиши таъкидланди.
Вазирлик томонидан ўтган йилда 280 та лойиҳалар ҳамда 18 та амалдаги қонунчилик ҳужжатлари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилган.
Мазкур жараён давомида лойиҳаларнинг 136 таси уни ишлаб чиққан вазирлик ва идоралар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилмаганлиги, 144 таси бўйича тўлдирилган ҳисоботлар талаб даражасида эмаслиги аниқланиб тегишли хулосалар берилган.

📖 "Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_онлайн
🖊 “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси
АОКАда Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
АОКАда Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_онлайн
Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси-2023” республика кўрик танлови бўлиб ўтмоқда...
Ушбу танловда ҳудудларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг рассомлик ва шахмат спорт тури борасидаги маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди. Унда республиканинг 14 ҳудудидан жами 28 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинган.

📣 Айни вақтда АОКАда Адлия вазирлиги томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
⏺Мавзу: Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш
⏺Иштирок этмоқда: Адлия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари, тегишли ташкилот вакиллари
👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Жонли эфир 👉https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1102138677906642/