Sevara Urinbayeva
2.51K subscribers
9.87K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mediator

СУДГАЧА НИЗОНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Унда медиаторга мурожаат қилинг!

Қандай ҳолларда медиаторга мурожаат этиш керак?

Жисмоний ва юридик шахслар фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек, якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар мавжуд бўлган тақдирда медиаторга мурожаат қилиши мумкин.

Тарафларнинг ихтиёрий розилиги билан медиатор тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун келиб чиққан низони ҳал қилишга кўмаклашади.

Медиациянинг асосий афзалликлари:

- тарафларнинг вақти ва харажатлари тежалади;
- тарафлар ўртасидаги илиқ муносабатлар ва ҳамкорлик сақланиб қолинади;
- агар судда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилса давлат божи қайтарилади ва ҳоказо.