Sevara Urinbayeva
2.52K subscribers
9.87K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эслатма #Infografika

Қонунчиликда мурожаатларни йўллаш бўйича нималар дейилган?
#Adliya_xabari

Адлия вазири БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

Жорий йилнинг 31 январь куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Тошқулов ва БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда аввалида А. Тошқулов меҳмонларга охирги йилларда мамлакатимизда адлия ва ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларни ўтказишда Адлия вазирлигининг роли ҳақида маълумот берди.

М. Мамедзаде, ўз ўрнида, ушбу йўналишда ўтказилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Адлия вазирлигининг келгусидаги фаолиятида, хусусан 2022 – 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда ўз мандати доирасида яқиндан техник кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида Томонлар ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбирлар ҳақида атрофлича фикр алмашдилар ҳамда ҳуқуқ ва адлия соҳасида ўзаро истиқболли ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_хабари

📝 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.

⚠️ Ушбу талабни бажармаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
#Adliya_xabari

Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳони ва давлат нотариуслари лавозимларига танлов ўтказилди

Жорий йилнинг 30 ва 31 январь кунлари хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳони ва давлат нотариуслари лавозимларига танлов ўтказилди.

Малака имтиҳони ва танлов очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Малака имтиҳони ва танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупсияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат соҳаси ва ворислик ҳуқуқи бўйича саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Имтиҳон ва танлов суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Малака имтиҳони ва танловда иштирок етиш учун Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган 56 нафар талабгорларга ушбу малака имтиҳони ва танловда иштирок етишига рухсат берилди.

Малака имтиҳони натижасига кўра 22 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилган.

Малака имтиҳони ва танловдан муваффақиятли ўтганлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг!
#2023_йил_1_февралдан

🗓 1 февралдан нималар ўзгаради?

▫️“Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга банк кафолати берилади БАТАФСИЛ

▫️Педагог кадрлар тайёрлашда халқаро доирадаги илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Қиймати 100 миллион сўмгача заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин БАТАФСИЛ

▫️Касаначиликни кенгайтириш учун ҳоким ёрдамчилари тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори оширилади БАТАФСИЛ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mediator

СУДГАЧА НИЗОНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Унда медиаторга мурожаат қилинг!

Қандай ҳолларда медиаторга мурожаат этиш керак?

Жисмоний ва юридик шахслар фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек, якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар мавжуд бўлган тақдирда медиаторга мурожаат қилиши мумкин.

Тарафларнинг ихтиёрий розилиги билан медиатор тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун келиб чиққан низони ҳал қилишга кўмаклашади.

Медиациянинг асосий афзалликлари:

- тарафларнинг вақти ва харажатлари тежалади;
- тарафлар ўртасидаги илиқ муносабатлар ва ҳамкорлик сақланиб қолинади;
- агар судда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилса давлат божи қайтарилади ва ҳоказо.
#Эслатма #Сўраган_эдингиз

Давлатимиз рамзлари хусусан, Давлат мадҳиясига нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари давлат суверенитетининг ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон тимсоли ҳисобланади.

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг ғурури ва ифтихоридир.

Ҳар бир шахс Давлат рамзларига эҳтиром билан қараши ва ҳурмат қилиш шарт.

Қонунчиликка кўра, давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, Давлат рамзларига оид қонунчиликни бузган фуқароларга БХМнинг уч бараваригача, мансабдор шахсларга – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодекси асосан эса давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш БХМнинг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliyadan_qulaylik

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДА ГУВОҲНОМА ОЛИШ УЧУН ФҲДЁГА БОРИШ ШАРТ ЭМАС
#Biz_kontrafaktga_qarshimiz

“CHINOIN Gyógyszer és Vegyészeti Termékek Gyára Zrt.” (Vengriya) kompaniyasiga tegishli "NO-SHPA/НО-ШПА" tovar belgisidan “ShD” MChJ tomonidan qonunga xilof ravishda foydalanganlik holati aniqlandi.

Ushbu holatda kontrafakt dori mahsuloti qadogʻidagi “NOSHNA” soʻzi “NO-SHPA” tovar belgisiga fonetik va tasviriy jihatdan iste’molchini adashtirib yuborish darajasida o‘xshashdir.

Mazkur huquqbuzarlik holatini bartaraf etish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan “ShD” MChJ rahbariga nisbatan taqdimnoma kiritildi.

Natijada kontrafakt yorliqlar tayyorlagan firma mansabdor shaxslari mazkur harakatlari qonunga zid ekanligi va zararli oqibatlari mavjudligini tushungan holda oʻzi tayyorlagan kontrafakt mahsulotlarning yorliqlarini yoʻq qildi.

@adliyaimd
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдириш 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Yangi O‘zbekiston ma’muriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmoni: belgilangan vazifalar, yangiliklar va o‘zgarishlar

📺 To‘liq ko‘rish...

• Указ Президента Республики Узбекистан «О мерах по реализации административных реформ Нового Узбекистана»: определенные задачи, новости и изменения

📺 Смотреть полностью...

• Decree of the President of the Republic of Uzbekistan "On measures to implement administrative reforms of the new Uzbekistan": defined tasks, news, and changes

📺 Watch...

👍👍 @tsulofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлиядан_яна_бир_қулайлик

📣Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш учун онлайн буюртма беринг!

📥Почта хизмати уйингизга етказиб беради!

💻 Эндиликда аввалгидек, ДХМ ва ички ишлар органларига бормайсиз, расмга тушиб овора бўлмайсиз, бир нечта ҳужжатларга имзо қўймайсиз, асосийси навбат кутиб турмайсиз.
Уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини янгисига алмаштиришингиз мумкин.

📤Бунинг учун my.gov.uz оқали буюртма берасиз.

📝Буюртмада:

🟢бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
🟢тегишли бандлар танланади;
🟢янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
🟢мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;

💸Сўнги қадамда инвойс шаклланади ва БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

👨‍💻Марказ ходими, келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

🚗Почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва Сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.

🏛Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонини ДХМга топширади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

📄Интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилувчи ГУВОҲНОМА ва ПАТЕНТ тушунчаси нимани англатади?

👉Гувоҳнома ва патент - интеллектуал мулк объекти маълум бир шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи юридик кучга эга ҳужжат.

💢Бу ҳужжатлар орасидаги фарқ фақат объект турида ҳисобланади.

🔰Масалан, товар белгисини ҳуқуқий муҳофазаловчи ҳужжат гувоҳнома бўлса, ихтиро учун муҳофаза ҳужжати патент ҳисобланади.