#Inson_qadri_uchun #inson_aziz
Меҳр қўлларини узатайлик
Эзгулик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, шукроналик туйғулари халқимизга хос бўлган миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисмидир.
Азалий анъналарни қадрлаб келаётган Адлия вазирлиги жамоаси 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни арафасида пойтахтимиздаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионатида бўлишди. У ерда яшовчи нуроний қария отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олишди, зарур гигиеник воситалар етказиб берилди. Муруваат тадбири давомида ходимлар ва фахрийлар ўртасида дилдан суҳбат қурилди.
Айтиш жоизки, бу каби тадбирлар инсоний фазилатларни мустаҳкамлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, қадрлашга ундайди.
Маълумот учун: Ушбу пансионат Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган қариндошлар ёки бошқа шахсларга эга бўлмаган ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийлари учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси ҳисобланади.