Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Infografika
#FHDY_xizmatlari
#Bu_qiziq

👶🏻ФҲДЁ органлари томонидан 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра юртимизда яшовчи бошқа миллат вакилларининг умумий 339 275 туғилиш ҳолати қайд этилган.
#Xizmatlar #Bu_qiziq

📌Bugungi kunda Dаvlаt xizmаtlаri mаrkаzlаri tomonidаn koʼrsаtilаdigаn dаvlаt xizmаtlаri soni 168 tani tashkil qilmoqda.

👉Toliq ro'yxat

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari #Bu_qiziq

🔉Ko'ngillilar Davlat xizmatlari markazida

📌Yevropa Ittifoqining Oʻzbekistondagi delegatsiyasi, BMT Taraqqiyot Dasturi, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bilan hamkorlikdagi qoʻshma loyihaning yana bir tashabbuslaridan biri - koʻngillilar dasturi qanday amalga oshirilayotganligini Namangan shahar Davlat xizmatlari markazining ish jarayonida misolida koʻrish mumkin.

❗️Bugungi kunda bu yerda 10 dan oshiq faol yigit qizlar koʻngilli sifatida davlat xizmatlari markazi xodimlariga yaqindan koʻmak bermoqda.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Statistika #FHDY_xizmatlari #Bu_qiziq

👨‍⚖️👰‍♀️ 1-iyun kuniga qadar familiya, ism va ota ismiga o’zgartirish kiritgan fuqarolar soni nechtani tashkil qildi?

Oila kodeksiga asosan familiya, ism va ota ismini o‘zgartirish haqidagi arizalarni ko‘rib chiqish tartibi belgilangan.

📌Unga ko'ra familiyani, ismni va otaning ismini o‘zgartirish haqidagi arizalar ariza beruvchi o‘n olti yoshga to‘lgandan keyin fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi tomonidan, ushbu shaxsning doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi bo‘yicha ro‘yxatdan o‘tgan joydan qat’i nazar, ko‘rib chiqiladi.

📌Shu bilan birga familiya, ism va ota ismini o‘zgartirish to‘g‘risidagi xulosa ichki ishlar organlari tomonidan ushbu shaxs tegishlicha tekshiruvdan o‘tkazilgandan keyingina tuzilishi mumkin.

📝FHDY organlari tomonidan 2022-yilning 1-iyun holatiga respublika bo’yicha 2 683 nafar fuqarolarning arizasiga asosan familiyasi, ismi va ota ismiga o’zgartirish kiritilgan.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Bu_qiziq

Урф-одатга айланган қонунлар, қонунга айланган урф-одатлар…

Одат – бу ҳар қандай ижтимоий гуруҳ ёки жамиятда такрорланадиган ва унинг аъзолари учун одатий ҳолга айланган хатти-ҳаракатлар.
Одат муайян вазиятдаги ҳаракатларнинг батафсил схемасига асосланади. Масалан, оила-аъзоларига қандай муносабатда бўлиш, низоларни қандай ҳал қилиш, қандай қилиб бизнес муносабатларини қуриш ва бошқалар. Эскирган одатлар кўпинча вақт ўтиши билан замонавий талабларга мос равишда янгилари билан алмашади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Бугунги кунда ҳуқуқнинг асосий манбаларидан бири сифатида одатлар ҳам кўрсатиб келинади. Ҳуқуқий одатларнинг шаклланиши кўп йиллик тажриба натижасида юзага келади (ва бу билан улар ёзма ҳуқуқдан сезиларли фарқ қилади). Масалан, Кавказ халқлари ўртасида ҳуқуқ тизимининг яратилишига нафақат Россия қонунчилиги ва шариат меъёрлари, балки тоғлиларнинг кўп асрлик анъаналари ҳам катта таъсир кўрсатди.

Қонунчилигимизда ҳам айнан шу каби миллий урф-одатларимизни ўзида акс эттирувчи нормалар амалга татбиқ этилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Батафсил
#Bu_qiziq

🎉АҚШлик Маршалл ва Эбру никоҳдан ўтиш учун нега Регистонни танлашди?

Жорий йилнинг 4 июль куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди.

Уларнинг никоҳи Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан тантанали қайд этилди.

Бугунги кунда адлия тизимида бир қатор ислоҳотлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, ФҲДЁ соҳасида амалга оширилаётган ишлар ана шу ислоҳотлар самарасидир. Масалан, хизмат кўрсатиш тизимининг соддалаштирилгани - биргина экстерриториал тамойили, композит хизматлар, ФҲДЁ архив ҳужжатларининг рақамлашуви фуқароларга қулайлик туғдирмоқда.

Бу эса мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижликлар учун ҳам кенг имкониятлар очмоқда.

Яна бир масала, Самарқанд нафақат ўзининг боқий ва бетакрор тарихий мажмуалари, балки мазали таомлари билан ҳам дунёга машҳур. Аслини олганда мазкур жуфтликни Самарқандда бирлаштирган ҳам шу.

Маршалл ва Эбру ўзбек миллий таомларини жуда яхши кўришади. Буни қарангки, уларнинг муҳаббат тарихи ҳам ўзбек таомларидан бошланган. Қандай дейсизми, кунларнинг бирида Эбру Маршалдан велосипедда келишни сўрайди. Улар йўл бўйлаб суҳбатлашишади ва Эбру Маршаллни "Brighton - Beach" даги ўзининг севимли ўзбек ресторани ҳисобланган "Nargis Café" сига таклиф қилади. Буни қарангки, Маршалл ҳам ўша ўзбек ресторанининг мухлиси эди.

Энг муҳими, бу ўзига хос учрашув 4 июль санасида бўлиб ўтган. Шу боис ҳам жуфтлик ҳаётидаги ушбу муҳим кунни айнан ушбу сана ва айнан Самарқандда нишонлашга қарор қилишди.

Сўнгги икки йил ичида иккаласи ҳам янги истиқболли иш топишди. Улар ҳатто Туркияда зайтун боғини сотиб олишди ва шу йилнинг сентябрь ойида тўй қилмоқчи.

Бўлиб ўтадиган катта тўйида меҳмонларга ўзларининг зайтун мойларини беришни режалаштиришган.

Тўй маросимининг ўтказилиш жойи ҳақида савол туғилганда, ёшлар узоқ вақт ўйлаб ўтиришмади. Ахир, бир неча йил олдин Самарқандда бўлган Маршалл шаҳар тарихи ва меъморчилигига ошиқ бўлган. Шу сабаб ҳам улар Регистонни танлашди. Уларнинг наздида Самарқанд абадийликни акс эттирадиган мўъжизакор жойдир.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Infografika
#FHDY_xizmatlari
#Bu_qiziq

👶🏻FHDY organlari tomonidan 2021-2022-yil 6 oy davomida qayd etilgan tug’ilishlar o‘zaro nisbati haqidagi ma’lumotlar

📝2022 yilning 6 oy davomida FHDY organlari tomonidan respublika boʼyicha 417 812 ta bolalarning tug’ilish qayd etildi.

Bu koʼrsatkich oʼtgan yilning mos davri bilan solishtirilganda 22 355 taga ko’p.

📝Shular jumlasidan:

🔹2022 yilning 6 oyi davomida 216 216 ta o’g’il bolalarning tug’ilishi qayd etilgan bo’lib, 2021 yilga nisbatan 11 364 taga ko’paygan.

🔹2022 yilning 6 oyi davomida 201 587 ta qiz bolalarning tug’ilishi qayd etilgan bo’lib, 2021 yilga nisbatan 10 985 taga ko’paygan

📝Batafsil, yuqoridagi infografikada👆

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Bu_qiziq

⚡️Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун қаерда қандай жазо чоралари кўрилади?

Турли давлатларда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун қуйидаги жазо чоралари белгиланган.

Масалан:

1. АҚШда жарима 250,000 АҚШ долларигача ҳамда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

2. Буюк Британияда 60,000 фунт стерлинггача жарима ҳамда 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

3. Германияда 50,000 еврогача жарима ҳамда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

4. Францияда 500,000 еврогача жарима ҳамда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

5. Ҳиндистонда энг камида 50,000 ҳинд руписида жарима ҳамда 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_qiziq

⚡️Қайси вақтда фуқаролар кўпроқ ташриф буюради?

🕐Давлат хизматлари марказларига фуқароларнинг ташриф буюриши ўрганилганда:

🔴Энг кўп ташриф буюрадиган вақт соат 09-00дан – 12-00гача

🟡Ўртача ташриф 12-00дан – 16-00гача

🟢Ҳамда энг кам ташриф 16-00дан – 18-00гача ташкил этиши аниқланди.

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг!
#Bu_qiziq

Германия ресторанларида таомларни суратга олиш ва уни рухсатсиз тарқатиш ошпазнинг муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳисобланади.

Чунки ресторанларда алоҳида эътибор билан тайёрланган ва тақдим этилган таомлар санъат асари сифатида қабул қилинган.

Шу сабабли Германиянинг айрим ресторанларида "Таомларни суратга олиш таъқиқланади" дея муаллиф хуқуқлари ҳимояланган ёзувларни учратиш мумкин.
#Infografika
#FHDY_xizmatlari
#Bu_qiziq

👶🏻ФҲДЁ органлари томонидан 2021-2022 йил давомида қайд этилган туғилишлар ўзаро нисбати ҳақидаги маълумотлар

📝2022 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 939 046 та болаларнинг туғилиш қайд этилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12 826 тага кўп.

📝Шулар жумласидан:

🔹2022 йил давомида 486 114 та ўғил болаларнинг туғилиши қайд этилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 7 017 тага кўпайган.

🔹2022 йил давомида 452 932 та қиз болаларнинг туғилиши қайд этилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 5 816 тага кўпайган

📝Батафсил, юқоридаги инфографикада👆
#Bu_qiziq

⚡️Qarindoshlaringizni tekshiring!

🔅JSHSHIR orqali yaqin qarindoshlaringiz to'g'risidagi ma'lumotlarni ko'rish imkoni mavjudligidan xabardormisiz?

👨‍👩‍👦‍👦Yaqin qarindoshlaringiz haqidagi ma'lumotlarni ushbu havola orqali tekshirishingiz mumkin.

🔹https://my.gov.uz/uz/zags-pinfl-info 👈👈👈

❗️Agar siz biron bir xatolik yoki nomuvofiqlikni aniqlagan bo’lsangiz, ma‘lumotlarni tahrirlash uchun ariza yuborishda mana bu havoladan foydalanishingiz mumkin.

🔸https://my.gov.uz/oz/service/475👈👈👈

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Infografika
#FHDY_xizmatlari
#Bu_qiziq

🚼FHDY organlari tomonidan 2023-yilning birinchi yarimida qayd etilgan tug’ilishlar o‘zaro nisbati haqidagi ma’lumotlar

🗓2023-yilning birinchi choragida FHDY organlari tomonidan respublika boʼyicha 437 032 ta bolalarning tug’ilish qayd etildi.

🤔Bu koʼrsatkich oʼtgan yilning mos davri bilan solishtirilganda 19 920 taga ko’p.

📈Batafsil, yuqoridagi infografikada👆
#Infografika #FHDY_xizmatlari #Bu_qiziq

2023-yil davomida 4 418 nafar erkaklar 20 yoshgacha farzandli bo‘lgan

Shu jumladan:
4 814 nafar erkaklar – 50 yoshdan keyin;
834 nafar erkaklar – 60 yoshdan keyin;
74 nafar erkaklar – 70 yoshdan keyin farzandli bo‘lishgan.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_qiziq

⚡️Qaysi vaqtda fuqarolar ko'proq tashrif buyuradi?

🕐Davlat xizmatlari markazlariga fuqarolarning tashrif buyurishi o‘rganilganda:

🔴Eng ko'p tashrif buyuradigan vaqt soat 09-00dan – 12-00gacha

🟡O'rtacha tashrif 12-00dan – 16-00gacha

🟢Hamda eng kam tashrif 16-00dan – 18-00gacha tashkil etishi aniqlandi.

🔅Yaqinlaringiz bilan foydali ma'lumotlarni bo'lishishni unutmang!

😄Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM