Sevara Urinbayeva
2.56K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

⚠️ Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.


📝 Ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
👉 Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун - ҳавола.
👉 Диний ташкилотлар учун - ҳавола.

🖥 Ҳисоботни қулай ва сифатли топшириш учун www.e-ngo.uz портали ишга туширилган. Ҳисоботни электрон шаклда, ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш сўралади.

📌 Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши мансабдор шахсларга базавий хисоблаш микдорининг ун беш бараваридан уттиз бараваригача (4,5 млн. дан 9 млн. сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔰 Қўшимча саволлар учун телефон рақамлари:

● Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 71 207-04-39 (ички рақамлар 1161, 1164, 1165, 1166, 1167, 1168) (қўшимча телефон)

● Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги – 55-101-97-32 (қўшимча телефон 91-306-45-54)

● Андижон вилоят адлия бошқармаси – 91-486-07-06

● Бухоро вилоят адлия бошқармаси – 65-223-18-27 (қўшимча телефон 93-474-05-05)

● Жиззах вилоят адлия бошқармаси – 72-223-52-09 (қўшимча телефон 97-350-57-27)

● Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси – 75-221-26-59 (қўшимча телефон 94-658-52-94)

● Навоий вилоят адлия бошқармаси – 36-220-79-39 (қўшимча телефон 33-379-92-68)

● Наманган вилоят адлия бошқармаси – 69-227-03-33 (қўшимча телефон 91-367-59-00)

● Самарқанд вилоят адлия бошқармаси – 66-233-04-64 (қўшимча телефон 88-831-00-70)

● Сирдарё вилоят адлия бошқармаси – 67-225-40-96 (қўшимча телефон 91-622-22-99)

● Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси – 76-222-47-68 (қўшимча телефон 91-908-88-66)

● Фарғона вилоят адлия бошқармаси – 73-241-75-32 (қўшимча телефон 97-337-06-78)

● Хоразм вилоят адлия бошқармаси – 62-226-05-43 (қўшимча телефон 99-501-01-07)

● Тошкент вилоят адлия бошқармаси –70-201-05-45 (қўшимча телефон 97-420-33-00)

● Тошкент шаҳар адлия бошқармаси – 71-203-60-73 (қўшимча телефон 99-122-30-07)

Шунингдек, ҳисоботни е-ngo.uz платформаси орқали топшириш жараёнида бирор бир техник муаммоларга дуч келсангиз Адлия вазирилги маъсул ходимига 71-207-04-57 рақам орқали (1341 ички рақам) мурожаат қилишингиз мумкин ёки ушбу хавола орқали e-ngo.uz тизимини техник қўллаб-қувватлаш учун фуқаро ва ННТларга мўлжалланган гуруҳга ўтиб мурожаатингизни ёзма тарзда қолдиришингиз мумкин.
#Adliya_xabari

🔎NNT va diniy tashkilotlar faoliyati to'g'risidagi hisobot 2023

Hisobot topshirish davri 31-yanvar 2023-yilgacha (01.01.2022-31.12.2022-yilgi davr uchun).

Hisobot topshirish usullari:
Hisobotni topshirish e-ngo orqali elektron tarzda, tegishli adliya organining elektron pochtasiga yoki qog'oz shaklda yuborish orqali amalga oshiriladi.

📩Tegishli adliya organining elektron pochta manzillari:
havolani bosing.

Adliya vazirligining elektron pochtasi: [email protected]

Ahamiyat bering: hisobotdagi barcha detallar xodimlar tomonidan tekshiriladi. Hisobotda noto'g'ri berilgan ma'lumot uchun qonunchilikda javobgarlik ko'zda tutilgan.

Hisobot topshirilgan, ammo ariza raqami kiritilganda ko'rinmagan taqdirda, shaxsiy kabinetni tekshirib berishlari uchun adliya organiga murojaat qilish lozim.

Hisobot topshirilgan, ammo anchadan beri ko'rib chiqish jarayonida bo'lsa, demak hisobotingiz adliya organi tomonidan ko'rib chiqilmoqda. Barcha hisobotlarni har bir ma'lumotini o'rganib chiqish ancha vaqtni talab etadigan jarayon. Agar hisobotingiz yuzasidan qandaydir savol bo'lsa, adliya xodimlari o'zlari Siz bilan bog'lanishadi. Shuning uchun, hisobotingizga albatta ishlaydigan telefon raqamlarni va elektron pochta manzilini kiritishingiz lozim.

Hisobot shakllari:
▪️Nodavlat notijorat tashkilotlari uchun: havolani bosing.
▪️Diniy tashkilotlar uchun: havolani bosing.

‼️Eslatma: Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeksning 239-moddasiga asosan, NNT o'z faoliyati to'g'risidagi hisobotlarni taqdim etmasligi, o'z vaqtida taqdim etmasligi yoki belgilangab shaklda taqdim etishi, o'z faoliyati to'g'risida bila turib noto'g'ri ma'lumotlar taqdim etishi mansabdor shaxslarga bazaviy xisoblash miqdorining o‘n besh baravaridan o‘ttiz baravarigacha (4.5 mlndan 9 mln so'mgacha) miqdorda jarima solinishga sabab bo'ladi.

Arizani jo'natishdan oldin, ariza raqamini va birinchi betni skrinshot qilib olish tavsiya etiladi. Ariza ko'rinmagan taqdirda, ushbu fakt javobgarlikka tortilishdan himoya vositasi bo'lishi mumkin.

Ariza raqamini yozib olish shart.
#Хушхабар

Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг миллий ОАВлардаги медиафаоллиги бўйича рейтинги тузилди.

Унга кўра Адлия вазирлиги юқори ўринларни эгаллади.
#Эълон

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органларига ҳисобот тақдим этади.

Бугун, 7 январь куни соат 16:00 да “ННТ ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ҳисобот 2023" мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Эълон

2022 йил 7 январь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-01-06-8

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
#Биласизми

Айрим турдаги нотариал ҳаракатларни расмийлаштирганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра...батафсил инфографикада 👆🏻
#Adliya_nazorat

⚡️Давлат хизматларини кўрсатишда 2022 йил мобайнида энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган вазирлик ва идоралар:

🔹Коммунал идоралар – 96 841 та
🔹Кадастр идоралари – 14 493 та
🔹Қурилиш идоралари – 11 078 та
🔹Соғлиқни сақлаш муассасалари – 6 923 та
🔹Ҳокимликлар – 5 415 та
#Адлия_онлайн

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органларига ҳисобот тақдим этади.

“ННТ ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ҳисобот 2023" мавзусида “On-line” мулоқоти бошланди.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот  гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice”  канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Xizmatlar_raqamlarda

💍 2022 йил давомида нечта никоҳ қайд этилди?

📝2022 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 296 787 та никоҳлар қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 256 тага кам.

📝Шулар жумласидан:

🔹эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида - 251 340 та

🔹эр ва хотин 50 ёшдан ошганлар ўртасида - 10 550 та

✍️Ҳудудлар кесимида:

↗️30 ёшгача бўлганлар ўртасида Самарқанд вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этди.

↗️ 50 ёшдан ошганлар ўртасида Тошкент шаҳар энг юқори кўрсаткични қайд этди.

📝Батафсил, юқоридаги инфографикада👆
#Bu_muhim

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг📣📣📣

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

- адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари;
- юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
- ФҲДЁ органлари;
- давлат хизматлари марказлари;
- Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
- “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси;
- “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Давлат хизматларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси;
- давлат нотариал идоралари ва архивлари;
- Юристлар малакасини ошириш маркази;
- Тошкент давлат юридик университети;
- юридик техникумлар;
- ТДЮ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “(71) 207-04-64 (1321 ёки 1322)” телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага (https://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback) юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 8 январь (1992 йил)

Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Янги йил янги режалар тузишгина эмас, балки якунига етган йилни сарҳисоб қилишдир - адлия тақдимномалари...

Адлия вазирлиги жорий йилда ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, давлат хизмати кўрсатиш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятларини янада ривожлантириб, аҳолига қулайлик яратиш имкониятларини тақдим этишда давом этади.
#Маъмурий_ислоҳот

Маъмурий ислоҳотлар:ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган саволларга жавоблар

🎥https://youtu.be/lpJwg1qAM6U
#Биласизми

🔰 Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
▫️оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

❗️Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
#Infografika
#FHDY_xizmatlari
#Bu_qiziq

👶🏻ФҲДЁ органлари томонидан 2021-2022 йил давомида қайд этилган туғилишлар ўзаро нисбати ҳақидаги маълумотлар

📝2022 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 939 046 та болаларнинг туғилиш қайд этилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12 826 тага кўп.

📝Шулар жумласидан:

🔹2022 йил давомида 486 114 та ўғил болаларнинг туғилиши қайд этилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 7 017 тага кўпайган.

🔹2022 йил давомида 452 932 та қиз болаларнинг туғилиши қайд этилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 5 816 тага кўпайган

📝Батафсил, юқоридаги инфографикада👆
#Adliya_xabari

Adliya vazirligi tomonidan Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi davlat roʻyxatidan oʻtkazildi.

Ushbu tashkilotning asosiy maqsadi joylarda ijtimoiy-siyosiy va ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni monitoring qilish va prognozlash, axborot makonining g‘oyaviy mazmunini tizimli tahlil qilish, hududlar va mamlakat darajasida ma’naviy-ma’rifiy muhitni sog‘lomlashtirish, milliy birdamlik va konfessiyalararo totuvlikni ta’minlashga qaratilgan choralarni ishlab chiqishdan iborat.
#Munosabat

‼️МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЁРИТИШДА ПРОФЕССИОНАЛ ЁНДОШУВ ЗАРУР

Мамлакатимизда эълон қилинган маъмурий ислоҳотлар юзасидан айрим ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда турлича қарашлар баён этилмоқда...

...Шуни таъкидлаш лозимки, бундай масалада у ёки бу фикр, баҳони беришда зарур билим, малака ва тажрибага эга бўлиш, чуқур таҳлилга асосланиш мақсадга мувофиқ.

Шу муносабат билан мазкур интервьюларда айтилган фикрлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади...

📌Маъмурий ислоҳотлар доирасидаги ўзгаришлар бир кун, бир ойда шаклланмаган...

.
..Фармонда айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш орқали тегишли соҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Натижада, тугатилган функцияни амалга оширувчи мавжуд лавозимлар қисқартирилади.

Ушбу жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Бирданига ходимларни 30 фоизгача қисқартириш деган тушунча нотўғри. Шу билан бирга, мазкур оптималлаштириш барча давлат ташкилотларига бирдек тадбиқ қилинмайди. Уларнинг бажараётган вазифа ва функциялари таҳлил қилиниб, айрим давлат ташкилотларида 5-10 фоизгача, айримларида эса 30 фоизгача қисқариши мумкин.

Шунингдек, кадрлар соҳасида энди сон эмас, сифат алоҳида роль ўйнади. Бунинг ҳисобига айрим бир неча ҳудудлар учун ягона ҳудудлараро бўлимларни ташкил қилган ҳолда аҳолига профессионал кадрлар томонидан ҳизмат қилинишини таъминлаш мумкин...

Ҳозирда бошланган маъмурий ислоҳотлар тегишли Фармон ва қарор билан чекланмайди – бу давомли жараёндир.

☝🏻Айни дамда, ушбу тизимли ислоҳотлар давлатчилигимиз ривожининг муҳим босқичи эканлигини инобатга олиб, соғлом фикрлар, асосли таклифлар ва танқидларга доим очиқ эканлигимизни билдирамиз.

Батафсил👈🏻
#E‘lon

Adliya vazirligining yangi veb-sayti adliya.uz havolasi orqali test rejimida ishga tushurildi📣

Vazirlik veb-sayti to’liq lotin yozuvida, foydalanuvchilar uchun barcha qulayliklarga ega, himoyalangan shaklda o’z faoliyatini boshladi.

Veb-saytning ayrim bo‘limlarida ma’lumotlar yangilanmoqda va to‘ldirilmoqda.

Tez kunlarda barcha bo’limlardan ma’lumotlarni to‘liq olishingiz mumkin bo‘ladi.

Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
#Bilasizmi

🔅Чет элда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига нисбатан фуқаролик ҳолатлари далолатномалари қай тартибда қайд қилинади ?

Ҳукуматнинг 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқароларига нисбатан туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, ўлим ҳолатларини қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади.

📌Фуқаролик ҳолатларини қайд этишда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан консуллик йиғими ундирилади.
#Adliya_tushuntirish

Цензура ва холис ахборот нима?

ЦЕНЗУРА
(лот. жиддий муҳокама, шафқатсиз танқид) — босмадан чиқадиган маҳсулотлар, уларнинг чоп этилиши, тарқатилиши устидан, шунингдек, саҳна асарлари, радио-эшиттиришлар ва телевизион кўрсатувлар, баъзида эса шахсий ёзишмаларнинг мазмуни ва ижроси устидан расмий ҳокимият органларининг назорат ўрнатиши.

ЦЕНЗОР матбуотни устидан назорат қилувчи шахсга айтилади.

Адлия вазирлигининг вазифа ва функцияларида бу ваколат мавжуд эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши, журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши белгиланган.

Дарҳақиқат, журналистларнинг касб этикаси кодексига асосан оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистлар бетараф бўлиши, воқеа-ҳодисаларни холисона ва ҳаққоний ёритиши, муомала маданияти ва очиқлик тамойилларига амал қилиши шарт. Шунингдек, журналист ҳар қандай шароитда ҳам далилларни бузиб кўрсатмаслиги ва ижтимоий аҳамиятга эга ахборотни атайлаб яширмаслиги лозим.

Журналист тарқатаётган маълумотида ҳаққонийлик, холислик, адолат, фикрлар хилма-хиллигини таъминлаш мақсадида ҳар бир тарафни эшитиши ва сўз бериши лозим.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил рангли маёқчалар ёқилган транспортлари кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда йўл-ҳаракати қоидалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

❗️Бунда улар содир этган ҳуқуқбузарлик охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot