Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Мутахассис_шарҳи

ПЕНСИЯЛАРНИНГ ПЛАСТИК КАРТАГА ТУШИШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЗИДМИ?

Пенсия ва нафақаларнинг пластик картага тушишига оид Махсус комиссиянинг куни кеча қабул қилган қарори ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан ушбу масалага бироз ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқ.

Нега пенсияларни пластик карточкага туширишга қарор қилинди?

👉 Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

Бола асраб олган ходимга “декрет” пули тўланмайди, аммо...

Асраб
олинган фарзанд парвариши учун ҳам оналик таътилига чиқиш ва уларга бундай ҳолларда тўланадиган нафақа тартиби ҳақида Адлия вазирлиги масъул ходими Зафар Раҳмонов бу ҳақда қуйидагиларни билдирди.

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 235-моддасига асосан янги туғилган болаларни бевосита туғруқхонадан фарзандликка олган ёки васий қилиб тайинланган шахсларга бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан, эллик олти календарь кун, икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса етмиш кунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаган ҳолда таътил берилади. Бундан ташқари, бундай шахсларнинг хоҳишига кўра, бола уч ёшга тўлгунига қадар қўшимча таътиллар ҳам берилади. Бир маълумотни алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлардим, фарзанд асраб олган оналарга “декрет” пули тўланмайди. Аммо меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.
"Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги 2667-сонли йўриқноманинг 29-бандида мазкур қоида мустаҳкамланган.
Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик пулини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
- Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан, мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
- Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори белгиланади.
Мазкур вазиятда янги чақалоқ асраб олаётган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиб, юқоридаги тартибда таътил берилади.
Бола асраб олинганда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақанинг фарқи мавжуд.
Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла 126 календарь кунига берилади.
Маълумот ўрнида қўшимча қилиш лозимки, мамлакатимизда фарзандликка олиш тизими очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи қоидалар белгиланмаган. Хусусан, фарзандликка олиш учун ҳужжатларни масофадан топшириш, фарзандликка олиш мумкин бўлган болалар тўғрисида маълумотлар олиш имконияти яратилмаган.
Қонунчиликда фарзандликка олишнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд эмас. Мазкур ҳолат яқин қариндошлар томонидан фарзандликка олиш тартибининг одатдаги тартиби билан бир хил жараёнлардан ўтишига, расмийлаштириш муддатларининг узайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли болаларни фарзандикка олишдан кўра, васийликка олиш ҳолатлари сони ошиб бормоқда.

https://uza.uz/uz/posts/bola-asrab-olgan-xodimga-dekret-puli-tolanmaydi-ammo_235183
#Мутахассис_шарҳи

Экспертларнинг фикрига кўра, дунё бўйича бюрократик қоидаларга риоя этишга сарфланадиган харажатлар жаҳон ЯИМнинг 17-20 фоизини ташкил этади.

Жаҳон банкининг тадқиқотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда йирик корхоналар раҳбарлари вақтининг 31 фоизи, кичик корхоналар раҳбарлари вақтининг 26 фоизи бюрократик масалаларни ҳал қилиш, давлат органлари ҳамда ҳокимликлар билан муносабатларга киришиш учун сарфланаётгани қайд этилган.

Давлат раҳбарининг куни кеча қабул қилган “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу соҳадаги тизимли изчил сиёсатнинг ифодаси бўлди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Мақолани ўқиш: 👉🏻 https://huquqburch.uz/uz/istemolchilar-ҳuқuқiga-taalluқli-қonun-bugungi-kun-talabiga-zhavob-beradimi/
#Мутахассис_шарҳи

❗️Жамиятдаги ахлоқий муносабатларнинг чегаралари ҳам қонунлар билан белгиланади

Яқинда юз берган айрим воқеалар муносабати билан кўп қаватли уйдаги турар жойнинг балконида жинсий алоқага киришиш мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳуқуқшунос С.Авезов ушбу холатни таҳлил қилиб, миллий ва халқаро қонунчиликдаги нормалар ва холатларни ўз мақоласини таҳлил этибди.

Батафсил: https://hsti.uz/?p=27152