Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эслатма

Aдлия вазири ўринбосари: «Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд»

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Aкбар Тошқулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги ҳақида эслатди.
“Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Юқоридаги ҳаракатлар:

олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

хизмат мавқеидан фойдаланиб;
диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;

оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, - деди Aкбар Тошқулов.
#ОАВ_учун_махсус #Биласизми

Дунёдаги турли мамлакатларда карантин тартиби бузилганда қандай жазо қўлланилади?
Қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, аввало ўзлигимизни йўқотмайлик, инсонлигимизни унутмайлик!👇🏻👇🏻👇🏻
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Ижтимоий тармоқларда касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган видеоёзувлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай ноқонуний ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан: ⬇️
👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
🦠 Коронавирусниг жаҳонда тарқалишнинг онлайн харитаси яратилди

COVID-19 дунё бўйлаб тарқалиши ҳақида доимий равишда янгиланиб турадиган интерактив хизмат АҚШ Джон Хопкинс университети ҳузуридаги Тизимли фанлар ва инженерия маркази мутахассислари томонидан яратилган. Ушбу сайт орқали жаҳон миқёсида коронавируснинг тарқалишини реал вақтда кузатиш мумкин.

Маълумотлар манбаси — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотлар базаси ва Хитой, Европа ва АҚШ касалликларни назорат қилиш марказлари.
_________

🦠 Создана онлайн-карта распространения коронавируса в мире

Интерактивный сервис с постоянно обновляющейся статистикой распространения Covid-19 создали специалисты из США.
Ученые Центра системных наук и инженерии при Университете Джонса Хопкинса в США открыли сайт, на котором можно в реальном времени отслеживать распространение коронавируса Covid-19 на планете.

Источником информации служит база Всемирной организации здравоохранения и центров по контролю заболеваемости в Китае, Европе и США.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

⚡️Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (176-сон, 23.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.

Унга кўра, коронавирусни республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорт воситалари орқали) тўхтатилади.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган давлат ташкилотлари ходимлари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчининг тегишли рухсатномаси асосида) ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_онлайн

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорда назарда тутилган коронавирус пандемияси, унинг олдини олиш, аҳоли ўртасида осойишталикни таъминлашга қаратилган янгиликлар ҳақида Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев тўғридан-тўғри узатилган брифингда маълумот бермоқда.

https://youtu.be/PhawUCzBQJk
#Эслатма #Фойдали_маълумот

Фарзандларимиз учун!

Таътил пайтида билим олиш учун мавжуд имкониятлар
https://www.uzedu.uz/uz/tatil-pajtida-bilim-olis-ucun-aratilgan-resurslar

Ресурсы для обучения во время каникул
https://www.uzedu.uz/ru/tatil-pajtida-bilim-olis-ucun-aratilgan-resurslar


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Адлия_онлайн

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қизиқтирган саволлар юзасидан ташкил этилган брифингдан тўғридан-тўғри эфир

Саволларга Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева жавоб бермоқда.

https://youtu.be/ZqY16IsjxaU
#ОАВ_учун_махсус
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ХАБАРИ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги идоралар қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

• Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали амалга оширилади (электрон почта манзиллари ва ишонч телефонлари рўйхати ҳаволаси: https://www.minjust.uz/uz/);

• Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

• ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;
• Нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда (биринчи навбатда васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека бўйича) e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади.

Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 176-сон қарори ва Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларининг тегишли тавсияларига асосан тадбиқ қилинмоқда.
Шунингдек, юқоридаги Ҳукумат қарорига асосан, идоралардаги аксарият аёл ходимлар боғча ёшидаги фарзандларига қараш учун меҳнатга лаёқатсизлик бўйича вақтинчалик таътилга чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда адлия идораларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарори (инфографикаларда)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Мамлакатимизда коронавирус туфайли карантин эълон қилинган бўлиши га қарамай, “Мадад” ННТ томонидан фуқароларнинг онлайн тарзда юбораётган саволларига жавоблар берилмоқда.

Фуқаролар ҳар қандай ҳуқуқий масаладаги саволлари юзасидан “Advice.uz” (e-maslahat.uz) сайти ёки “madad_nntbot” телеграм боти орқали мурожаат қилишлари мумкин.😊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабар_беради #Баёнот

25 мартдан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги идораларда фуқароларни қабул қилиш тартибини ўзгартирмоқда

ДХМ, ФҲДЁ ва нотариусларда фуқароларни қабул қилишнинг янги тартиблари жорий этилди
UZ: Бугун ахборот маконида ахборот ниҳоятда кўп. Бироқ синовли кунларда аҳолига ишончли ва расмий ахборот ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат органлари ва барча ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган расмий ахборотлар бериб борилади.

Агар Сизни расмий ахборотлар қизиқтирса, https://t.iss.one/axborot_xizmatlariAOKA каналини кузатиб боринг.

Эслатма: Ваҳима тарқатганлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик мавжуд❗️


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники