Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эслатма

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш
тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Эслатма!
Ҳурматли фуқаролар

Мамлакатимизда жорий қилинган карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмас.

Бунинг учун Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжерида очилган @huquqiy_maslahatbot ботига саволларингизни масофадан туриб юборишингиз ва ушбу бот орқали зарур ҳуқуқий маълумотларга эга бўлишингиз мумкин!
#Махсус_комиссия_хабари
#Эслатма

Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

✔️ томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

✔️ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).

✔️ диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.
#Адлия_хабари #Эслатма

Хабарингиз бор, адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: https://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback
#Эслатма
❗️Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур:

👉 ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

👉 фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

➡️ Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.
#Эслатма

Автомобилни суғуртасиз бошқарганлик учун уни жарима майдонига олиб кетиш тартиби бекор қилинди.

Хабарингиз бор жорий йил 28 сентябрда “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Фуқаролар учун содда қилиб айтадиган бўлсак, эндиликда ҳайдовчилар ўз ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, уларга жарима солинади, холос. Машина жарима майдонига олиб кетилмайди.
#Эслатма ❗️Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

⚠️ Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

Имтиҳон бўлиб ўтадиган жойлар ҳақида маълумот👆🏻
#Адлия_хабари #Адлия_муносабат #Эслатма

«Самосуд» учун қандай жазолар бор?

“Ўзича судлаш” (самосуд) бу ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган ёки ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишда гумон қилинган шахс ҳақида тегишли давлат органига хабар бермай, уни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда жазолаш ҳисобланади.

Конституциянинг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Яъни, тегишли суднинг қарорисиз бировни айбдор ҳисоблаш ҳам, жазолаш ҳам мумкин эмас.

Шунингдек, ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса,фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса-бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.

Самосуд қилиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлие белгиланган. Яъни Жиноят кодексининг 103 моддасига кўра шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, –

уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, ўзича судлаш (самосуд) оқибатида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши,жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “л”-банди яъни безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган.