Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Мурожаат

Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан
МУРОЖААТ

Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.

Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, кеча Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан иккита фуқаро қочиб кетган.

Ўзларининг бу масъулиятсизлик хатти-ҳаракати билан мазкур фуқаролар республикадаги бошқа фуқаролар ва яқинлари ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Ушбу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларини алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатларингиз билан нафақат ўзингиз балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишларингизни сўраймиз.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.

Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси
#Савол_жавоб #Мурожаат

Карантин зонасида бўлган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби қандай?

ЎзАга фуқаролардан келаётган саволларга ҳуқуқий жиҳатдан тўғри жавоб бериш учун Адлия вазирлиги мутахассислари кўмаклашмоқда.

💡Савол: Мен банкда ишлайман. Февраль ойида ўз ҳисобимдан таътил олиб оилам билан Россияга бордик. Март ойида эса карантин сабабли йўллар ёпилди. Чартер рейс орқали қайтиб келганимизда бизни 14 кун муддатга карантинга олишди. Изоляция бўлимида ҳам яна 14 кун бўлдик. Ҳозир қўлимда 28 кун карантинда бўлганим ҳақида маълумотнома бор. Менга ушбу маълумотнома билан ҳақ тўланадими? Кадрлар бўлимидагилар мендан касаллик варақаси олиб келишимни талаб қилишди? Бу тўғрими?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида карантинда бўлган шахсларга ҳақ тўлаш масаласи акс этган.
Фармонга кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
Коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

https://uza.uz/oz/society/karantin-zonasida-b-lgan-shakhslarga-a-t-lash-tartibi-anday-01-05-2020
#Мурожаат #пандемия

#АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ ТИЗИМ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТИ📢📢📢📢