Sevara Urinbayeva
2.38K subscribers
9.91K photos
1.19K videos
23 files
4.47K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари_онлайн #Жадид_стипендияси

Ёш авлодда мустақиллик ғояларига садоқат ҳиссини кучайтириш, илмга интилишни рағбатлантириш, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ғояларини тарғиб қилиш орқали халқпарвар авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш, бўлажак ҳуқуқшуносларда ижодкорлик ва янгича дунёқарашни шакллантириш мақсадида Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқиётган талаба-ўқувчилар учун “Жадид тафаккури” стипендияси таъсис этилди.

Маълумот учун: Стипендия Адлия вазирлиги томонидан ўтказиладиган тегишли танловда ғолиб бўлган талаба-ўқувчиларга тайинланади ва октябр-июн ойлари учун тўланади.

Стипендия учун танлов юридик техникумлар ва лицейлар учун алоҳида, олий юридик таълим муассасалари талабалари учун эса алоҳида йўналишда ўтказилиб, 2 босқичдан иборат бўлади. 1-босқичда иштирокчилар жадидчилик ҳаракатининг тарихи, мазмун-моҳияти ҳамда жадид намояндаларининг фаолиятига оид тестларни ечадилар ва иншо ёзадилар,
2-босқичда эса тақдимот ўтказиш, муаммоли вазиятларга ечим топиш каби синовлардан ўтадилар.

Айни вақтда мазкур стипендия учун танловнинг 1-босқичи Тошкент давлат Юридик университети биносида ҳамда юридик техникумлар биноларида ўтказилмоқда.

Биринчи (саралаш) босқичда иштирок этиш учун жами 800 га яқин талабгор рўйхатдан ўтган. Танлов низомига кўра, улардан 25 нафари 2-босқичга йўл олади. Иккинчи – якуний босқич натижаларига кўра жами 6 нафар талаба-ўқувчи стипендияни ютиб олиши мумкин.

Жараённи кузатиб боринг...
#Онлайн #Жадид_стипендияси

Аввал хабар берилганидек, айни вақтда Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқиётган талаба-ўқувчилар учун таъсис этилган “Жадид тафаккури” стипендияси учун танлов бўлиб ўтмоқда.

Танловнинг 1-босқичи Тошкент давлат Юридик университети биносида ҳамда Адлия вазирлигининг 14 та ҳудуддаги юридик техникумлар биноларида ўтказилмоқда (суратга қаранг!)

Биринчи (саралаш) босқичда иштирок этаётган 800 га яқин талабгорларнинг қўлга киритган натижаларига 25 нафари
2-босқичга йўл олади. Иккинчи – якуний босқич натижаларига кўра жами
6 нафар талаба-ўқувчи стипендияни ютиб олиши мумкин.

Барча жараёнлар махсус комиссия ҳамда ота-оналар, талаба-ўқувчилар, устозлар ҳамда жамоатчилик фаолларидан иборат холис шахслар кузатуви остида кечади. Шунингдек, жараёнларни видеокузатув камералари воситасида интернетда ютуб ижтимоий тармоғига тўғридан тўғри узатиш орқали шаффофлик таъминланган.

Натижалар ҳақида хабар берамиз .Кузатиб боринг😊