Sevara Urinbayeva
2.38K subscribers
9.91K photos
1.19K videos
23 files
4.47K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Adliya vaziri boshchiligidagi Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyasi Yaponiyaga tashrif buyurdi

Ayni vaqtda adliya vaziri R.Davletov boshchiligidagi Oʻzbekiston Respublikasi delegatsiyasi Yaponiyada ishchi tashrif bilan bo‘lib turibdi.

Tashrifdan maqsad – Yaponiyaning qator davlat idoralari vakillari bilan ishchi uchrashuvlar oʻtkazish, shuningdek davlat boshqaruvi tizimi samaradorligini oshirish, ma’muriy tartib taomillarini rivojlantirish, shuningdek turli sohalarda korrupsiyaga qarshi kurashish va oldini olish boʻyicha samarali va taʼsirchan choralarni belgilash boʻyicha Yaponiyaning ilg‘or tajribasini oʻrganishdir.

Mazkur tashrif “Oʻzbekistonda samarali, masʼuliyatli va shaffof boshqaruv institutlari orqali korrupsiyaga qarshi kurash” nomli BMTTD qoʻshma loyihasi bilan hamkorlikda tashkil etilmoqda.

Tashrif doirasida joriy yilning 24–27-oktyabr kunlari Oʻzbekiston delegatsiyasining Yaponiya adliya vaziri va bosh prokurori, Parlamentning Vakillik palatasi a’zosi, Oliy sudi bosh kotibi, Nagoya universiteti prezidenti, shuningdek, Yaponiya Milliy kadrlar boshqarmasi, Adliya vazirligi huzuridagi Ilmiy tadqiqot instituti, Yaponiya xalqaro hamkorlik agentligi (JICA), BMTning jinoyatchilikning oldini olish va huquqbuzarlar bilan muomalada boʻlish toʻgʻrisidagi Osiyo va Uzoq Sharq instituti (UNAFEI) hamda Osiyodagi huquqiy almashinuv markazi (CALE) rahbariyati va mutaxassislari bilan ishchi uchrashuvlari, Tokiodagi aholiga davlat xizmatlarini ko‘rsatish markazi faoliyati bilan yaqindan tanishishi rejalashtirilgan.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Сизларни, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий қутлаймиз.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#FHDY_xizmatlari

📌 ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган тўлов миқдорлари ҳақидаги маълумотлар инфографикаларда.

🔊Ҳурматли фуқаролар!

⚡️ ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағлари талаб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Адлия вазирлигининг @antikorbot телеграм ботига ҳамда 1008 ва 1148 ишонч телефони рақамларига хабар беришингизни сўраймиз.
Бухорода нима гаплар?😉

#ОАВ_БИЗ_ҳақимизда #Adliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ 2023 йил 1 январдан туғилганлик ҳақида тиббиёт муассасаларида бериладиган QR-кодли маълумотнома гербли гувоҳномага тенг ҳисобланади

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳолига яратилаётган енгилликлар тўғрисида маълумот берди:

Таъкидланишича, QR-кодли маълумотномани давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.

🔰Шунингдек, 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлга қадар никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш белгиланди.

📝 Ўтказилган ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича ушбу давлат хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади.
〰️〰️〰️〰️

Брифингда, шунингдек, тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш механизмлари ва бу борада яратилган имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматларидан_қулайлик

Эшитиш ва гапиришда ногиронлиги бор фуқаролар давлат хизматларидан қандай фойдаланди?

Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида бунинг оддий ечими амалиётга жорий қилинган.

Шартнома асосида ёлланган сурдотаржимонга фуқаро махсус планшет ёрдамида видеоалоқа орқали боғлаб берилмоқда.
#Адлия_хабари_онлайн #Жадид_стипендияси

Ёш авлодда мустақиллик ғояларига садоқат ҳиссини кучайтириш, илмга интилишни рағбатлантириш, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ғояларини тарғиб қилиш орқали халқпарвар авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш, бўлажак ҳуқуқшуносларда ижодкорлик ва янгича дунёқарашни шакллантириш мақсадида Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқиётган талаба-ўқувчилар учун “Жадид тафаккури” стипендияси таъсис этилди.

Маълумот учун: Стипендия Адлия вазирлиги томонидан ўтказиладиган тегишли танловда ғолиб бўлган талаба-ўқувчиларга тайинланади ва октябр-июн ойлари учун тўланади.

Стипендия учун танлов юридик техникумлар ва лицейлар учун алоҳида, олий юридик таълим муассасалари талабалари учун эса алоҳида йўналишда ўтказилиб, 2 босқичдан иборат бўлади. 1-босқичда иштирокчилар жадидчилик ҳаракатининг тарихи, мазмун-моҳияти ҳамда жадид намояндаларининг фаолиятига оид тестларни ечадилар ва иншо ёзадилар,
2-босқичда эса тақдимот ўтказиш, муаммоли вазиятларга ечим топиш каби синовлардан ўтадилар.

Айни вақтда мазкур стипендия учун танловнинг 1-босқичи Тошкент давлат Юридик университети биносида ҳамда юридик техникумлар биноларида ўтказилмоқда.

Биринчи (саралаш) босқичда иштирок этиш учун жами 800 га яқин талабгор рўйхатдан ўтган. Танлов низомига кўра, улардан 25 нафари 2-босқичга йўл олади. Иккинчи – якуний босқич натижаларига кўра жами 6 нафар талаба-ўқувчи стипендияни ютиб олиши мумкин.

Жараённи кузатиб боринг...