Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Matbuot_ajumani
📹 Yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari nima maqsadda tashkil etildi?
@adliyangiliklari

#Сўраган_эдингиз
❓Қайси органлар маъмурий органларга киради?
Маъмурий органлар — маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни.

#Adliya_teleloyiha
Танаффусдан сўнг "Алоҳида назорат" яна эфирда!
Бугун унинг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Бу сафар миллий иқтисодиётимизнинг стратегик тармоқларидан бири туризм соҳаси ҳақида гаплашдик.
Ҳудудларнинг туризм имкониятлари, туристлар оқими, соҳадаги мавжуд муаммолар бўйича фикр алмашдик.
Эфири эса тез кунда...

#Адлия_хабари
⚡Ўзбекистон Республикаси ҳамда Венгрия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрия Республикасига расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 4 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Венгрия Республикаси адлия вазирлиги ўртасида адлия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандумнинг мақсади ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва мувофиқлик асосида ҳуқуқ ва адлия соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган институционал алоқалар учун асос яратишдир.
Меморандум доирасида қонун ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, фуқаролик қонунчилигини ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш ҳамда икки томон учун ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш назарда тутилган.
Имзоланган ҳужжат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, жумладан, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Adliya_korrupsiyaga_qarshi
⚡️Худоёр Мелиев: Ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди
2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган юзта мақсаддан бири –жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдир.
– Бунга тўлиқ эришиш учун эса норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупциявий омилларни бартараф қилиш керак, – дейди адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев. – Чунки ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди. Шу боис Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи 800 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
Мазкур ҳужжатларнинг 224 тасида ёки 28 фоизида 650 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисми ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги, дискрецион ваколатларнинг кенглиги, маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги, ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилгани билан боғлиқ.
Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 27 ҳужжатда 57, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 40 ҳужжатда 40, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 11 ҳужжатда 37, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 25 ҳужжатда 37 коррупциявий омил аниқланди. Уларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган таклифлар берилди.

Uza.uz
Худоёр Мелиев: Ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди
2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган юзта мақсаддан бири –жамиятда корруп
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_infografika
⚡️Davlat xizmatlarini ko'rsatishda joriy yilning o‘tgan 9 oyi mobaynida eng ko‘p qonun buzilishi holatlari aniqlangan vazirlik va idoralar:
▫️Kommunal idoralar – 44 731 ta
▫️Kadastr idoralari – 10 118 ta
▫️Qurilish idoralari – 7 655 ta
▫️Sog‘liqni saqlash muassasalari – 4 830 ta
▫️Hokimliklar – 4 755 ta

#Adliya_loyiha
⚡️Адлия вазирлигидан яна бир эксклюзив лойиҳа
Адлия вазирлиги томонидан “Ногиронлиги бўлган болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа тайинлашни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа билан қуйидаги қулайликлар назарда тутилмоқда.
Бунда, қуйидаги шахслар ҳақидаги маълумотлар ваколати органлар томонидан автоматик равишда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига юборилади ва уларнинг қўшимча мурожаатларисиз ногиронлик нафақаси тайинланади:
1) 18 ёшгача бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда;
2) одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинганлиги аниқланганда;
3) ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалинганлиги аниқланганда.
Амалдаги тартибга кўра шахс “ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда” ёки “касалликка чалинганлиги аниқланганда” фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Давлат хизматлари марказига келган ҳолда нафақа тайинлаш учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилиши лозим эди.
Эндиликда бундай оворагарчиликларга чек қўйилиб, ушбу нафақалар композит шаклида фуқароларнинг мазкур органларга қўшимча мурожаатларисиз тайинланади.
Бу билан аҳолининг ушбу давлат органларига қўшимча овора бўлиб боришига, кутишига ва вақтини йўқотишига чек қўйилади.
Мазкур лойиҳа қабул қилиниши мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, уларга қулай давлат хизматлари кўрсатишга хизмат қилади.
Лойиҳа билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/oz/d/69384
Адлия вазирлигининг

regulation.gov.uz
Ногиронлиги бўлган болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт…
#Адлия_лойиҳа
⚡Адлия вазирлиги электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кўшимча ҳимоя қилишни таклиф қилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Хўш, лойиҳада нималар назарда тутилмоқда ва истеъмолчилар учун қандай енгилликлар яратилмоқда, бу ҳақда мазкур мақолада бирма-бир тўхталиб ўтамиз.
👉https://m.minjust.uz/uz/press-center/news/104411/

#Adliya_xabari
⚡️Давлат хизматчилари ўртасида "Ҳуқуқий заковат”
Айни вақтда Адлия вазирлиги ва “Заковат”интеллектуал клуби билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида "Ҳуқуқий заковат" интеллектуал ўйини ўтказилмоқда.
Интеллектуал ўйинда 30 га яқин давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз жамоалари билан иштирок этмоқда.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан барча жамоалар ўткир зеҳн эгалари эканликларини исботлашди.
Баҳс мунозаралар қизғин кечяпти.
☝🏻Кузатиб боринг ўйин натижалари ҳақида алоҳида яна тўхталамиз.

Давлат хизматчилари ўртасида ўтказилган "Ҳуқуқий заковат” ғолиблари аниқланди
Жорий йилнинг 8 октябрида Адлия вазирлиги ва “Заковат”интеллектуал клуби билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида "Ҳуқуқий заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Интеллектуал ўйинда 30 га яқин давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз жамоалари билан иштирок этишди.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, мантиқий фикрлашини янада кучайтириш, улар ўртасида рақобат муҳитини яратиш орқали уларнинг ўз устида доимий ишлаши ва янгиликка бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинган ўйин дўстона тортишувларга бой бўлди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан барча жамоалар ўткир зеҳн эгалари эканликларини исботлашди
Қизғин бахс мунозаралар қуршовида ўтган ўйин натижаларига кўра:
1-ўрин - Халқ таълими вазирлиги,
2-ўрин - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
3-ўринни- Давлат солиқ қўмитаси
қўлга киритди.
Ғолиб жамоаларнинг ҳар бир иширокчиларига қимматбаҳо совғалар ва диплом топширилди.
Фаол жамоалар сертификат билан тақдирланишди.
Бундай ҳуқуқий интеллектуал ўйинлар нафақат давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билим ва дунёқарашини оширади, балки улар ўртасидаги жипслик, бирдамлик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайди.