Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Tahlil

Бизнес рейтинги: қаерда тадбиркорлик қилиш осон?

Яқинда Адлия вазирлиги Ўзбекистонда ҳудудларнинг йиллик бизнес рейтингини эълон қилди. Унга кўра 2021 йилнинг якуни бўйича 14 та вилоят ҳамда 205 та туман (шаҳар)нинг рейтинги аниқланди. Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30 га яқин масъул идора томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумот таҳлил қилинди. Таҳлил натижасига кўра қуйидаги асосий хулосалар олинди.

Бизнес муҳити

Рейтингдан энг муҳим мақсад – қайси ҳудудда бизнес муҳити яхшию, қаерда муаммолар бор деган асосий саволга ойдинлик киритишдан иборат.

Ўтган йилги бизнес рейтингига кўра 14 та ҳудуд ичида тадбиркорлик муҳити бўйича энг яхши кўрсаткичлар Навоий вилоятида қайд этилди. Кучли учликни Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти эгалланган.

Аҳвол энг ёмон ҳудудлар сифатида эса Сурхондарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида энг қуйи натижалар қайд этилди.

Батафсил
#Tahlil

⚡️ P2P-платформалари (Пайнет) орқали онлайн қиморга тўлов қилиб бераётганларнинг жавобгарлиги кучайтирилади

👨🏻‍💻 Онлайн қиморга қизиқишни билдираётган аксарият аҳоли бу ўсмирлар ва ёшлар бўлиб, тез ва мўмай даромад олиш мақсади уларни онлайн қимор – тотализаторлар ва хорижий спорт ўйинларига муккасидан кетишга олиб келмоқда.

💰 Қимор ўйини структураси шунчалик муғомбирона ишлаб чиқилганки, уни тушунмасдан, тезда бойиб кетмоқчи бўлган фуқаролар асосан катта миқдорда қарзга ботмоқда. Охир-оқибат эса муаммодан қутулиш учун ўз жонига қасд қилиб, оила аъзоларини доғда қолдириб кетмоқда. Афсуски, онлайн қимордан бошланган муаммони марҳумнинг яқинлари ҳал қилишга мажбур бўлмоқда.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари ўрганишлар давомида қуйидаги таклифларни тақдим этади:

📌 айни вақтда кенг тарқалган қиморга қизиқтирувчи фирибгарликлардан хабардор қилишга йўналтирилган фаол тарғиботни амалга ошириш;

📌 мазкур ўйинлар рекламаси учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш ва белгиланадиган жарималарни ошириш;

📌 P2P-платформалари (Пайнет) орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш;

📌 мазкур ҳолатда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳар қандай турларини таъқиқлаш позициясида қолиш, спорт соҳасини ривожлантиришда букмекерлик фаолиятига йўл қўйилмаслиги талабини қатъий белгилаш лозим бўлади.

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
Forwarded from Huquqiy tadqiqot
#tahlil
⁉️ Bizda o‘qituvchilar uchun atestatsiya shaffofmi?
Xorij tajribasi nima deydi?

✍️ Ayni kunlarda Prezident Administratsiyasi turli sohalar boʻyicha fuqarolardan takliflarni qabul qilmoqda.

👨🏻‍💻 Takliflar borasida esa taʼlim sohasi yetakchilik qilmoqda. Sababi, bu sohada yechimini kutayotgan muammolar talaygina.

🧑🏻‍🏫 Shulardan biri pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish masalasidir. Ushbu jarayon ikki bosqichda amalga oshiriladi.
👉Batafsil

Huquqiy siyosat tadqiqot institutining rasmiy telegram kanaliga ulaning 👇

https://t.iss.one/+y99LEfr9Myo4MTNi