Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda
#Davlat_xizmatlari #Qulaylik

Уйдан чиқмай давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин
#Ochiq_adliya #OAV_biz_haqimizda

1 литр бензин учун 15 сўм, газ учун 100 сўм устама… Адлия вазирлиги ТОП 3 та лойиҳани эълон қилди

Куни кеча Адлия вазирлиги жамоатчилик олдида ҳисобот берди. Унда вазир Акбар Тошқулов вазирлик фаолияти бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар, норма ижодкорлиги соҳасидаги муаммолар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек вазирлик мутасаддилари ОАВ вакилларига департамент ва бошқармалар фаолияти ҳақида тушунтириш берди. Хусусан иқтисодий қонунчилик бошқармасида қонун ва қарорлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Ушбу жараёнда бюрократик тўсиқлар, ортиқча харажат ва ўз самарасини бермайдиган нормалар чиқариб ташланади. Oyina.uz мухбири Шаҳноза Тўрамуродованинг эътиборини тадбир давомида эълон қилинган ТОП 3 та лойиҳа тортди. Уларнинг 2 тасининг чиқариб ташланиши натижасида 1.3 триллиард сўмдан ортиқ харажатнинг олди олинган.


1 литр газ учун 15 сўм, 1 куб.м газ учун 100 сўм устама


«ТОП 3» рейтингида «Ўзбекистон Республикасида «яшил» технологияларни жорий қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эгаллаб турибди. Адлия вазирлиги ушбу лойиҳадан:

Транспорт воситаларини ДЙҲХХдан рўйхатдан ўтказишда ички ёнув двигателли янги автотранспорт воситалари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида тўлов ундириши;

- Ички ёнув двигателининг ҳажми 2 литр ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситасига эгалик қилишда автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтказиш учун БҲМнинг 2 баробари миқдоридаги тўлов ундирилиши;

- Чакана савдо тармоғидаги автомобиль бензини, дизель ёқилғиси сотишда ҳар бир литр учун 15 сўм ҳамда суюлтирилган газ ва сиқилган газнинг чакана савдо шохобчаларида ҳар бир куб.м учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳақ ундирилишига оид талабларни чиқариб ташлаган.

Машина сотган шахсга даромад солиғи

Рейтингда иккинчи ўринда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қайд этилган. Мазкур лойиҳадан хусусий мулк асосида тегишли бўлган автотранспортларни сотишдан олинадиган даромадлар бўйича даромад солиғи ундирилишига оид норма ташланган. Натижада 776 млрд сўм харажатнинг олди олинган.

Электротехника учун утилизация йиғими

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси рейтингда 3-ўринни эгаллаб турибди. Ундан ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган электротехника ва электромаиший маҳсулотлар учун утилизация йиғимини жорий этишни назарда тутувчи норма чиқарилган. Натижада 535 млрд сўм харажат қисқарган.
#OAV_biz_haqimizda

Davlat xizmatlari ko‘rsatishda fuqaro e'tibor markazida tamoyili amal qiladi

Yangilangan Konstitutsiyada mamlakatimizning ijtimoiy davlat ekanligi belgilandi. Ijtimoiy davlat o‘z mohiyatiga ko‘ra, har bir fuqaroning munosib hayot kechirishiga erishishdir.

Bu borada davlat va fuqarolar o‘rtasidagi munosabatlarda alohida o‘rin tutuvchi davlat xizmatlari sohasi rivojlantirilmoqda. Sohada keyingi paytda muhim o‘zgarishlar yuz berdi

O‘zA muxbiri adliya vazirining o‘rinbosari Xudoyor Meliyev bilan shu haqda suhbatlashdi.

Batafsil 👉 https://uza.uz/posts/516898

@adliyangiliklari
#OAV_biz_haqimizda

Рақамли муҳитда интеллектуал мулкдан қандай фойдаланиш керак?

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишида “Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни 12-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқиш муҳокамаси чоғида сўз юритилди. Лойиҳани ишлаб чиқиш сабаблари ҳамда унинг мазмун-моҳияти бўйича Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов маълумот берди.

Батафсил "Биржа" иқтисодий газетасининг 12 октябрь куни чоп этилган сонидаги мақолада танишинг👆🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda

Sarhisob:
2023-yilda mamlakatimizda nechta qonun, qaror, farmon qabul qilindi?
Ular orasida xalqimiz istagan qanday muhim qonunlar qabul qilindi?
Senat tomonidan nechta qonun qabul qilindi?
Adliya vazirligi nechta normativ huquqiy hujjatlarni davlat ro‘yxatiga oldi?
Adliya vazirligi tashabbusi bilan qancha normativ huquqiy hujjatlar ishlab chiqildi?

@adliyangiliklari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda

Адлия вазирлиги: 13 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди (+видео)

Давлат хизматлари марказлари одамлар учун қулайликлар марказларига айланди – ҳар қандай хизмат бир бинода, бир жойда. Энди аввалгидек идорама-идора юришга асло ҳожат йўқ.

Давлат хизматлари марказлари янги ташкил этилган 2017 йилда 37 турдаги хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 335 тага етди. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган хизматлар сони эса 580 дан ошди.

Давлат хизматлари марказлари филиаллари сони 138 та бўлди. Муҳими, барча марказлар энг замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, 2023 йил давомида Давлат хизматлари марказлари томонидан 13 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Давлат хизматлари марказларидаги вазият билан танишиш мақсадида Юнусобод тумани Давлат хизматлари марказида бўлдик.

Замонавий, шарқона услубда бунёд этилган марказ биносига кирган кишининг баҳри дили очилади.

Киришингиз билан ходимларнинг муомаласидан кайфиятингиз кўтарилади.

Электрон навбат олиб, бироз кутсангиз бас, ишингиз тезда битади.

Марказ раҳбари Баҳром Қодировнинг айтишича, марказда 334 турдаги давлат хизматлари бевосита кўрсатилмоқда. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали эса аҳоли 580 турдаги давлат хизматларидан фойдаланмоқда. Бунинг ўзига яраша қулайликлари бор, албатта. Онлайн хизматдан фойдаланувчилар учун давлат божи тўлашда 10 фоизлик имтиёз қўлланилади.

Қолаверса, бу фуқароларнинг вақтини тежашга ҳам ёрдам беради. Бевосита мурожаат этаётган фуқароларга ҳам зарур қулайликлар яратишга ҳаракат қилинмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахслар, қариялар, ҳомиладор аёллар, ёш болалиларга навбатсиз хизмат кўрсатилади. Қолган фуқаролар электрон навбат орқали хизматдан фойдаланади. Бунда ҳам хизматлар уч тоифага ажратилган ҳолда, яъни осон, ўрта ва мураккаб тамойили асосида кўрсатилмоқда. Тез битадиган ижтимоий хизматлар – коммунал, боғча каби масалаларга фуқаролар кўп кутиб қолмаслиги учун қулай усул йўлга қўйилди.

Мазкур марказга бир кунда 1 минг 200 дан ортиқ фуқаро ташриф буюрмоқда.

– Марказга тез-тез келиб тураман, бу ерда барча шароитлар яратилган, – дейди юнусободлик фуқаро Феруза Турғунова. – Барча саволларга нафақат жавоб, балки ечим топиш мумкин. Илгари хизматлардан фойдаланиш учун кўп жойга боришга тўғри келар эди. Ҳозир эса тадбиркорларга ҳам, фуқароларга ҳам катта қулайлик яратилган.

Батафсил👈🏻
#OAV_biz_haqimizda

Давлат хизматлари кўрсатишда қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш адлия органларига ўтказилди

2022 йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.


Батафсил:
https://uza.uz/posts/560971
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda

Дарахт босиб қолган автомашина зарарини ким қоплайди?
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda

Дарахт босиб қолган автомашина зарарини ким қоплайди?