Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#daydjest

Адлия вазирлиги фаолиятининг ҳафталик дайжести
#Bilasizmi

🔍 Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш тартибини биласизми?

📎 Пенсия (нафақа) миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

📌 Давлат хизматлари Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади

📝 Давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон шаклда сўровнома тўлдирилади

❗️Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди

Сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида QR-кодли маълумотнома шаклланади ҳамда электрон тарзда юборади
#xushxabar

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг 78 нафар иқтидорли талаба ва ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси билан тақдирландилар!

Хабарингиз бор, ушбу стипендиялар Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг академик ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган талабалари ва ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида адлия вазири томонидан 2021 йилда таъсис этилган.

Маълумот учун, 2021 йилда ҳам 80 нафар талаба-ўқувчилар ушбу стипендия билан тақдирланган эдилар.
#2022_yil_1_sentyabrdan

🔅Енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қарорига асосан:

🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

🔹4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;

🔹лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

🔹йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

🔹йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
#Diqqat_muhim

📢 Огоҳ бўлинг!

❗️Электрон имзо калитингиз, логин ва паролларингизни ҳеч қачон бировга берманг. Сизнинг номингиздан бошқалар иш кўришларига йўл қўйманг. Ўзингиз билмаган ҳолда ноқонуний ҳаракатларнинг иштирокчисига айланиб қолманг!

📌Унутманг! Электрон калитингиз орқали барча мол-мулкингиз ўзлаштирилиши мумкин.

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотни ўртоқлашишни унутманг!
Forwarded from Huquqiy axborot
Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Ислом Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Биринчи Президент Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилган.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) очилган.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройи, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Bilasizmi

🤷🏻‍♂️Агар уйингизга номаълум шахслар рўйхатга туриб олган бўлса, нима қилишни биласизми?

🚶🏻Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга бориш шарт эмас.

Бунинг учун:

1️⃣ My.gov.uz сайтига кириш

2️⃣ "Шахсий кабинет"га ўтиш

3️⃣"Фуқаролик" бўлимини танлаш

4️⃣ “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.

👨🏻‍💻Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу манзилнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотни ўртоқлашишни унутманг!
#Биласизми

🗓 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

▫️Спорт мактаблари айрим ходимларига устамалар тўлаб берилади. БАТАФСИЛ

▫️Киракашлик ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади. БАТАФСИЛ

▫️Айрим нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” маълумотларидан фойдаланиши мумкин. БАТАФСИЛ

▫️Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. БАТАФСИЛ

▫️Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади. БАТАФСИЛ

▫️Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

▫️Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. БАТАФСИЛ

▫️Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Тиббиёт ташкилотларининг илмий унвонга эга ходимларига устама берилади. БАТАФСИЛ

▫️Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида малакаси узлуксиз оширилади. БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot