Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Xushxabar #InsonQadriUchun #Adliya_xalq_xizmatida

Энди Бешариқ туманида ҳам янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази иш бошлади

Бугун Фарғона вилояти марказидан олис ҳудуд - қўшни Тожикистон сарҳадларига туташиб кетган Бешариқ туманида бутунлай янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди. Бугунги кун Муборак кунларда бешариқлар учун унутилмас кунга айланди.

Аҳоли сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида янги барпо этилган марказ тез фурсатларда ўзига хос дизайн асосида қулай ва шинам кўриниш касб этди. Тўлиқ равишда қўшимча қулайликлар ва замонавий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Очилиш маросимида Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари, туман фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Маълумот учун: туманда айни кунларда 4 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг ўзида туман давлат хизматлари маркази орқали 20 мингдан ортиқ фуқароларга 50 дан ортиқ йўналишларда давлат хизматлари кўрсатилди.

Очилиш маросимида сўз олганлар бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ва замонавий, ҳар томонлама сифатли хизмат кўрсатишга ихтисослашган бинолар фақат ва фақат халқ манфаатлари учун хизмат қилиши таъкидланди.

Фойдаланишга топширилган марказда бир кунда 500 нафардан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.

Айни кунларда замонавий тарзда жихозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси, инфоленд, мўжаз кутубхона, касса, ошхона мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади.

Марказда тадбиркорлик субъектлари учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Биноларда инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, тиббиёт хонаси, E-аукцион ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шароитлари яратиб қўйилган. Ушбу янгидан барпо этилган марказ биноларининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда компакт тарзда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳам жой олган. Эндиликда Адлия вазирлиги тизимидаги бу ҳар икки ташкилотга эҳтиёж сезган фуқаролар туманнинг у четидан бу четига боришмайди. Барча ишлари шу ернинг ўзида ечим топади.

– Давлат хизматлари маркази биноcининг қайта қурилиши барча учун қулай имкониятлар эшигини очди, –дейди Ропқон маҳалла фуқаролари йиғини фаоли Аҳмадали Тожибоев. –Марказга кираверишда ходимлар хушкайфият билан фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, электрон навбат орқали тегишли ойналарга йўналтиради.
Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси... ҳаммаси муҳайё қилинган. 4 та мониторда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

Очилиш маросимидан сўнг тадбир иштирокчилари марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_xalq_xizmatida

Мустақиллик йилларида халқимиз ҳаётини янада яхшилашга қаратилган айрим муҳим ислоҳотлар
#Adliya_xalq_xizmatida #qulaylik

⚡️ФҲДЁ бўлимлари кўпайди: фуқароларга қулайлик!

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
Ҳукумат қарори (623-сон, 28.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

* Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Гулистон шаҳарларидаги мавжуд никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта ташкил этилди. Ушбу никоҳ уйлари олдин фақат никоҳни қайд қилиш билан шуғулланган бўлса, эндиликда ФҲДЁ бўлими сифатида бошқа турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (туғилиш, ўлим, ажрим ва б.) билан ҳам шуғулланади;

* Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига мавжуд штатлар доирасида ФҲДЁ бўлимларини ташкил этиш ва тугатиш бўйича қўшимча ваколат берилди;

* ФҲДЁ органларида турли йилларда бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги аниқланган ҳолатларда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш учун герб йиғими ундирилмаслиги белгиланди;

Шунингдек, қарор билан Адлия вазирлигига вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб бориш бўйича қўшимча вазифа юклатилди.

Республика бўйлаб ФҲДЁ бўлимлари сони ортиши навбатлар камайиши, масофалар қисқариши, фуқароларнинг вақти ва бошқа ресурслари тежалиши ҳамда хизмат сифатининг ортишига олиб келиши кутилмоқда.
#Adliya_xalq_xizmatida #davlat_xizmatlari

Эксклав ҳудуд – Шохимардонда Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади

Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди ҳисобланадиган Шохимардон ва Ёрдон МФЙда бугунги кунда 6500 дан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади.

Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар давлат хизматидан фойдаланиш учун 54 км масофа босиб ўтишга мажбур бўлишган. Масалан, мана шу узоқ йўл қийинчиликлари мобайнида оддий фуқаро бир кунда 4 та, бориш ва келишни ҳисобга олганда жами 8 та божхона чегара постидан ўтишга мажбур эди. Хуллас биргина давлат хизматидан фойдаланиш учун вақт, маблағ сарфлаб туман марказига келинган. Эндиликда бунга ҳожат қолмади.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фарғона туман ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона туман Давлат хизматлари марказининг «Шохимардон» филиали Шохимардонликлар ва Ёрдонликлар ихтиёрига тантанали топширилди.

Очилиш маросими тадбирида расмийлар билан биргаликда, фуқаролар, маҳаллий тадбиркорлар, ижтимоий тармоқ ва кенг жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган 170 дан ортиқ хизматлардан маҳаллий аҳоли вакиллари филиалга келиб бемалол фойдаланишлари мумкин бўлди.

Бугунги кунда Фарғона вилоятида Давлат хизматлари марказларининг 12 та филиаллари фаолият юритаётган бўлса, ушбу филиалнинг бошқаларидан фарқли томони филиалда дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни фуқароларга хизматлар кўрсатилади.

Филиал очилишининг биринчи куниёқ фуқароларга 30 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.
#Adliya_xabari #Adliya_xalq_xizmatida

‼️Давлат хизматлари марказларининг барча ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди

Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган аномал совуқ ва унинг оқибатларини енгиллатиш учун Республикамиздаги барча давлат хизматлари марказларида фуқароларнинг оғирини имкон қадар енгиллатиш мақсадида қатор қулайликлар жорий этилди.

Биринчи, фуқаролар бирон иш билан ДХМ яқинида ташқарида туриб қолсалар – ҳатто ДХМларда иши бўлмаса ҳам – ичкарига кириб исиниб олишлари мумкин: уларга бир пиёла иссиқ чой, шинам кутиш заллари ҳозир.

Иккинчи, барча ДХМ ларга ташриф буюраётган (Тошкент шаҳри мустасно) пенсионер, ногирон, ёш болали фуқароларни хизмат автомашинаси Дамасларда зарур ҳолларда автобуслар бекати, шаҳар ёки туман маркази, уйига қадар етказиб қўйиш тўғрисида раҳбарият томонидан топшириқ берилди.

Учинчи, барча ДХМлар энергиятежамкор режимда ишламоқда: кундуз куни чироқлар ёқилмайди, фақат компютер ва фуқароларга маълумот берувчи таблолар ишлайди.

Шунингдек, давлат хизматларини кўчага чиқмай, уйдан туриб олиш имкониятлари ҳам яна бир бор эслатилади,

my.gov.uz, license.gov.uz ҳамда new.birdarcha.uz порталлари орқали уйдан чиқмаган ҳолда электрон давлат хизматларидан фойдаланинг.

Масалан, my.gov.uz орқали:
– санаторийларда даволаниш йўлланмасини олиш;
– масофадан туриб болани боғчага навбатга қўйиш ва навбатни текшириш;
– никоҳдан ўтишга онлайн ариза топшириш мумкин.

“Лицензия” (https://license.gov.uz/) ахборот тизими орқали лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатлари учун ариза бериш, кабинет орқали ташкилотга тегишли маълумотларни олиш, лицензиялар реестридан маълумотлар излаш имкониятлари мавжуд.

Бизнесни new.birdarcha.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда осон ва тез бошлаш имкони яратилган.

Давлат хизматлари марказлари фуқароларга имкон қадар меҳр ва илиқлик улашиш ниятида ҳаракат қилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xalq_xizmatida
#Hisobdorlik

Очиқ адлия, Адлия ҳалқ билан ёнма ён, Адлия аралашгач, Адлия халқ хизматида...

Айнан мазкур сўзлар жуфтлигини эшитмаган ёки кўрмаган бўлмаса керак. Ўтган ҳисобот даврида ҳам кўплаб ҳамюртларимиз ўз миннатдорликларини шу каби сўзлар иштирокида билдиришди, жамоамиз аъзоларини меҳнатларини эътироф этишди...

Адлия идоралари ходимлари доимо Сиз билан бирга. Сизнинг ҳар қандай кунингизда (туғилиш, никоҳ...) ёнма ёндир...

Батафсил видеоматериалда👆🏻