#Mutahassis_sharhi
Совғалар – коррупцияни ниқоблаш воситаси (ми?!)
...Коррупциянинг тарихий ўзаклари жуда-жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган. Бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказийлашуви коррупциянинг, хусусан совғалар олди-бердисининг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатди.
Совғалар сиёсати билан боғлиқ халқаро стандартларга эътибор қаратадиган бўлсак, БМТ Бош Ассамблеясининг 1996 йил 12 декабрдаги 51/59-сонли резолюцияси билан тасдиқланган Давлат мансабдор шахсларининг халқаро одоб-ахлоқ кодексига кўра, давлат мансаби миллий қонунчиликка мувофиқ аниқланади, бу мансаб ишончга асослангани учун давлат манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиш мажбуриятдир. Унда нафақат мансабни эгаллаш даврида балки, ундан кетгандан кейин ҳам чекловларга риоя қилиш, ўзининг шахсий ҳамда хотини (эри) ёки қарамоғидаги шахсларнинг даромадлари ва мажбуриятлари ҳақида маълумотларни эълон қилиш, совғалар ёки бошқа тарзда эътибор белгиларини қабул қилмаслик, маълумотлар билан ишлашда конфиденциаллик, сиёсий ёки бошқа фаолияти давомида жамоатчилик ишончига путур етказмаслик бўйича умумий талаб ва чекловлар белгиланган.
Батафсил

Мамлакатимизда қанча одам “такси”чилик билан шуғулланаётгани маълум бўлди
Давлатимиз раҳбарининг “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарорида электрон ишончномани расмийлаштирганлик учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ишончномани нотариал тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади, дейилган. Бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз; олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз; уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз. Бу фоизлар сўмда қанчани ташкил қилади?
– Бугунги кунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал тартибда расмийлаштирганлик учун бегона шахслар бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 900 минг сўм, агар яқин қариндошлар бўладиган бўлса, 50 фоизни ташкил қилади.
Ишончноманинг муддати бир ойгача бериладиган бўлса, нотариусда ундириладиган давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоиз миқдорида яъни бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизини, сўмда ҳисобласак 90 минг сўмни ташкил қилади. Ишончноманинг амал қилиш муддати 6 ойгача бўладиган бўлса, 450 минг сўм бўлади. 3 йилгача муддатда эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравар миқдорида давлат божи тўланади.
Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг ўзида мана шу хизматлар учун фуқаролар томонидан 24 миллиард сўм тўлов амалга оширилган, – деди Адлия вазирлиги ходими Нуржон Вакилов.
📹 youtube.com/watch?v=81F3dWmSQ2Y

YouTube

— Транспорт вазирлиги статистикасида Тошкент шаҳридаги таксичиларнинг қанчасида лицензияси борлиги ва қанчасида йўқлиги ҳақида маълумот борми?
#Mutahassis_sharhi
Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг жиддий оқибатлари
бугунги кунда республикада тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва албатта, бундай хизматларни реклама қилиш ноқонуний ҳисобланади. Бу борада 2021 йилда ўтказилган 1 105 та ўрганишларда 102 та ҳолатда бундай ноқонуний хизматлар рекламаси аниқланган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди.
Бинобарин, мамлакатимизда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ҳамда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасида жиноят сифатида белгилаб қўйилган. Қолаверса, бундай ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш, шунингдек, вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 191-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этилган.
Жумладан, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ билан жазоланади.
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади».
Бу борада хориж тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, Германияда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар билан боғлиқ жиноятлар Жиноят кодексининг «Ғаразли жиноятлар» бўлимидан жой олган ҳамда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этган шахс учун белгиланган жазо эса 6 ойгача этиб белгиланган.

Daryo.uz
Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг жиддий оқибатлари
Мазкур мақолада Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими Юлдуз Жонузоқованинг қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг салбий оқаибатлари ҳақида сўз юритилган
#Mutahassis_sharhi
Маҳкумлар олий таълимда ўқиши мумкинми?
Мамлакатимизда озодликдан маҳрум қилинган шахслар учун олтита жазони ижро этиш муассасасида умумий ўрта таълимни олиш имконияти йўлга қўйилган. Яна тўртта муассасада “Уста-шогирд” тизими асосида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилган.
Шунингдек, маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи тақдим этилди. Уларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратилмаслиги белгиланиб, пенсия таъминотига эга бўлиши таъминланди.
Ривожланган давлатларда маҳкумларнинг мактаб, гимназия ва университет таълимини тугатиш имконияти яратилган. Масалан Германия, Америка ва Россияда маҳкумлар олий таълимни масофадан ўқишади ва улар учун махсус компьютер синфлари ташкил этилган.
Ушбу таълимнинг маҳкумлар учун афзаллиги шундаки, давлат таълим ҳужжатида маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида диплом олганлиги кўрсатилмайди.
“RAND Corporation” томонидан ўтказилган тадқиқотларда ҳар қандай турдаги таълим рецидив жиноятни
43 фоизга камайтириши аниқланган.
Адлия вазирлиги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган қуйидагилар таклиф қилади:
-мамлакатимизда озодликдан маҳрум этиш муассасалари билан олий таълим муассасалари ҳамкорликда маҳкумларни масофавий олий таълим бериш тизимини йўлга қўйиш;
-қонунчиликдаги озодликдан маҳкум этилган талабага нисбатан ўқишдан четлаштирилиши тўғрисидаги қоидани бекор қилган ҳолда унга жазони ижро этиш муассасасида масофавий таълим олишини давом эттириш имкониятини бериш;
-жазони ижро этиш муассасаларида касб-ҳунар таълимида ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича диплом олиш амалиётини жорий қилиш.

Мулкий ҳуқуқларни амалга оширишни мураккаблаштираётган бюрократия ва маъмурий юк қисқарди